Хитой Халқ Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги шимоли-шарқий Хитой ҳудудларида 4-даражали сув тошқини оқибатларини бартараф этиш режимини эълон қилди. Бу ҳақда Xinhua агентлиги хабар берди.
Вазирлик маълумотларига кўра, башорат қилинаётган кучли ёмғир ва эҳтимолий сув тошқинлари муносабати билан Пекин ва Тяньцзинь шаҳарларида, шунингдек, Хэбэй ва Ляонин провинцияларида фавқулодда вазиятларга жавоб бериш тартиби жорий қилинган.
19-22 августда Хитойнинг кўриб чиқилаётган ҳудудларида кучли ёғингарчилик кутилмоқда, бу эса бир қатор кичик ва ўрта дарёларнинг хавф даражасидан ошиб кетиши хавфини оширади.
Эслатиб ўтамиз, 2025 йил июль ойи охирида Пекинда шиддатли ва кучли ёмғир оқибатида юзага келган тошқинлар оқибатида 40 дан ортиқ киши ҳалок бўлган. Июль ойида ХХР пойтахтида сув тошқинлари оқибатида 300 мингдан ортиқ маҳаллий аҳоли жабр кўрган, 24 минг уй зарар кўрган
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.