АҚШнинг истеъмол маҳсулотлари хавфсизлиги бўйича комиссияси (CPSС) ёш болалар учун жиддий хавф туғдирувчи Лабубу ўйинчоқлари ҳақида огоҳлантирди.
— Юмшоқ фигуралар ва калит занжирлар кўринишида сотиладиган ўйинчоқларни, айниқса, ёш болаларнинг оғзига солиши осон. Улар боланинг нафас олиш йўлларини тўсиб қўйиши мумкин. CPSCда Лабубу осонликча майда бўлакларга бўлиниши мумкинлиги ҳақида ҳам маълумот бор, - дейилади комиссия баёнотида.
Комиссия ушбу ўйинчоқларни Хитойдан АҚШга олиб киришда шундай камчиликларни аниқлади.
Лабубу — гонконглик рассом Лун Касин томонидан 2015 йилда яратилган эльфга ўхшаш жонзот. Бу катта кўзлари, учли қулоқлари ва тўққиз тишли момиқ йиртқич ҳайвондир. Ўтган йилнинг охиридан бошлаб маҳсулотнинг машҳурлиги кескин ошди.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.