Япония давлатига ишга юбориш билан боғлиқ ноқонуний ҳолатлар аниқланди

Япония давлатига ишга юбориш билан боғлиқ ноқонуний ҳолатлар аниқланди

Бугунги кунда Жанубий Корея, Германия, Буюк Британия, Туркия каби ривожланган давлатларга бориб, юқори даромадли ишларда меҳнат қилаётган фуқароларимиз сони тобора ортиб бормоқда.

Бу борадаги ишлар самарадорлигини янада ошириш, меҳнат миграцияси тизимини ислоҳ қилиш мақсадида, 2024 йилнинг 17 октябрида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Миграция агентлиги ташкил этилди ва ягона миграция сиёсатини олиб борувчи давлат ташкилоти сифатида белгиланиб, унга фуқароларни хорижга хавфсиз, тартибли ва ташкилий тарзда ишга юбориш ҳамда уларнинг чет элда бўлган даврларида қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларга ҳуқуқий, ижтимоий ва моддий ёрдамлар кўрсатиш бўйича алоҳида вазифалар юклатилди.

Ҳозирда хорижда ишламоқчи бўлган фуқароларга Миграция агентлиги ҳамда тегишли лицензияга эга 18 та хусусий бандлик агентликлари хизмат кўрсатмоқда.
Лекин, шунга қарамасдан, фуқароларни хорижга ишлаш учун осон ва тез юборамиз дея ишончига кириб, уларнинг пул маблағларини ўзлаштирмоқчи бўлаётган қўштирноқ ичидаги ишбилармонлар ҳам кўпайиб бормоқда.

Жумладан, Андижон шаҳрида яшовчи, 1990 й.т. шахс фуқароларни Япония давлатига ишга юбориш бўйича ижтимоий тармоқлар орқали эълон тарқатиб, кўпчиликнинг ишончига киради.
Аммо, у Тошкент шаҳрида истиқомат қилувчи фуқарони амалдаги тартиб-қоидаларни четлаб ўтган ҳолда, Япония давлатига ишлаш учун юбориш эвазига 7400 АҚШ доллари олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди. Унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилди.

Бошқа ҳолатда эса Андижон вилоятининг Олтинкул туманида яшовчи, 1995 й.т. шахс ва унинг Тошкент шаҳрида истиқомат қилувчи, 1995 й.т. таниши ўзаро тил бириктириб, пойтахтлик фуқаронинг ишончига киришади.

Улар мансабдор танишлари орқали фуқарони Япония давлатига ишга юбориш эвазига 2500 АҚШ доллари талаб қилишади.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тезкор тадбирда улардан бири – яъни, Тошкент шаҳрида яшовчи, 1995 й.т. шахс сўралган пул маблағини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди. Қонунбузарларга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилди.

Фуқароларимиздан Миграция агентлиги ҳамда тегишли лицензияга эга 18 та хусусий бандлик агентликларидан ташқари, ҳар қандай шахслар ёки тадбиркорлик субъектлари томонидан чет элга ишга юбориш бўйича билдириладиган асоссиз таклифларга алданиб қолмасликларини сўраб қоламиз.

Хорижий давлатларга қонуний тартибда ишлаш учун бормоқчи бўлган ватандошларимиз “xorijdaish.uz” электрон платформасидан зарур маълумотларни олишлари мумкин.
Бундан ташқари, Миграция агентлигининг 1282 ёки 71-200-00-61 рақамларига қўнғироқ қилишлари, шунингдек, унинг ҳудудий филиалларига ташриф буюриб мутахассислардан бепул маслаҳатлар олишлари мумкин.

Чет элда ёрдамга муҳтож бўлиб қолган фуқароларимиз эса 17 та давлат ҳудудидан халқаро чиқиш кодлари орқали 1282 қисқа рақамига тўғридан-тўғри бепул қўнғироқ қилиб, амалий ёрдам олишлари мумкин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

"Манчестер Сити" қишда сотиб олган ҳимоячиси ёзда сотиб юборилиши мумкин

Қишки трансферлар вақтида ҳимоячи Витор Рейс "Палмейрас"дан "Манчестер Сити" таркибини тўлдирди.

Россия тез орада ғурурдан портлаб кетади

Лавровнинг таъкидлашича, Москва ва Вашингтон "турли соҳаларда алоқаларни давом эттирмоқда.

Испаниядаги фавқулодда ҳолат туфайли «Барселона» - «Интер» учрашуви бошқа вақтга кўчирилиши мумкин

El Desmarque хабарига кўра, Испанияда электр энергиясининг ўчиб қолиши туфайли Чемпионлар Лигаси ярим финалидаги "Барселона" - "Интер" учрашуви кўчирилиши мумкин.

Россияликлар энди урушмоқчи эмас

Украинадаги рус ҳарбийларининг деярли тўртдан уч қисми (72 фоизи) жанговар ҳаракатларни тўхтатиш тарафдори.

Россия Ҳиндистон ва Покистонга мурожаат қилди

Россия томони Покистон ва Ҳиндистонни келишмовчиликларни тинч йўл билан ҳал этиш учун босиқлик сақлашга ва конструктив мулоқот олиб боришга ундамоқда.

Қозоғистон Хитойга ер бергани ҳақиқатми?

Қозоғистон ТИВ бу ҳақидаги маълумотларга муносабат билдирди.

Европа зулматга чўмди

Испания, Португалия, Франсия ва Белгияда электр энергиясида катта узилишлар юз берди, бу эса аҳолини электр энергияси, интернет ва мобил алоқасиз қолдирди.

Жигарни тозалаш учун фойдали маслаҳатлар

Кўпроқ сув ичинг. Сувга лимон қўшинг. Сув ва лимон шарбати токсинларни олиб ташлаш учун жигарни рағбатлантиради.

Ўзбекистон Россия элчисини чақиртирди

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигига Россия Федерацияси ҳудудида ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларининг ҳуқуқлари бузилиши ҳақидаги хабарлар кўпайиб бораётгани муносабати билан Россия элчиси чақирилди.

Ҳабиб ЕЧЛда ким ғолиб бўлишини истаётганини айтди

Менинг фикримча, улар бу мавсумда ЕЧЛни ютишади. Агар тўғрисини гапирсам, уларнинг ғалабасини жуда хоҳлайман.

Оилаларга 75 000 000 сўмгача фоизсиз қарз берилади

Мазкур маблағлар Камбағалликни қисқартириш давлат мақсадли жамғармаси томонидан ажратилади.

1 майдан 500 кВт⋅соатгача бўлган янги миқдор жорий қилинди​​​​​​​

Қолаверса, 201 кВт·соатдан 1000 кВт·соатгача бўлган дифференциаллашган тариф бўйича истеъмол миқдори орасига янги миқдор киритилмоқда.

Техас кўлида 2 метрлик маҳлуқ қўлга тушди, бу жаҳон рекорди бўлиши мумкин

Техасда балиқ овлаш бўйича жаҳон рекордчиси қайтиб келди ва ўз ҳаётидаги энг қийин овда кўлнинг лойқа сувлари остида яна бир ажойиб воқеани яратди.

Инглиз манбаси: Ҳусанов Гвардиола билан тортишиб қолди

Бу ҳақда Х ижтимоий тармоғидаги Real Talk Manchester City аккаунти хабар берди.

“Тез орада Худонинг ёрдами билан — бу бутун Исроил юрти бўлади”

Исроил оммавий ахборот воситалари шундай ёзув билан тарихий Фаластиннинг бутун ҳудудини қамраб олган харитани эълон қилишди.

Ҳиндистонлик талаба Тошкент тиббиёт академиясидан норози бўлди

Унинг сўзларига кўра, тиббиётга оид фанлардан кўра инглиз тили дарслари кўпроқ ўтилади

Қашқадарёда талабалар тренд видео олди ва,,,

Винеткага тушиш мақсадида ижтимоий тармоқларга тренд видео қилганмиз. Бу эса ижтимоий тармоқларда тарқалиб кетибди.

Путиннинг вориси ким бўлади? У кимни танлайди?

Путин кетса, ким келади? Россияда ворислар ҳақида очиқ баёнот.

Дунёдаги энг йирик электр кема сувга туширилди

Hull 096 узунлиги 130 метр бўлиб, 2100 йўловчи ва 225 та транспорт воситасини ташиш имкониятига эга.

Путин: "Россиянинг бир ўзи бутун бошли Ғарбга қарши турибди"

Россия бутун Ғарбга қарама-қаршиликда моҳиятан ёлғиз

Трамп яна Гренландия ва Канадани "қўшиб олиш" ҳақида гапирди

АҚШ президенти Дональд Трамп Канада АҚШ таркибига ҳарбий куч билан қўшилишини реал деб ҳисобламаслигини айтди.

Ҳиндистон Покистон билан чегарадаги Баглихар тўғони орқали сув оқимини тўхтатди

Бу ҳақда PTI агентлиги хабар берди.

Си Цзиньпин Россияга расмий ташриф билан келади

Бу ҳақда Кремл матбуот хизмати хабар берди.

Германияда миграция сиёсати кучайтирилади

Германия чегараларида назоратни кучайтириш ва миграция сиёсатини кучайтириш бўйича буйруқ беришини маълум қилди.

ИД Ғазо сектори бўйлаб қуруқликдаги операцияларни эълон қилди

Бу ҳақда армия матбуот хизмати хабар бермоқда, деб ёзади “Репорт” .

Ўзбекистонлик чавандоз Эрондаги турнирда олтин медаль қўлга киритди

Теҳронда от спортининг конкур йўналиши бўйича CSIY-B халқаро турнири бўлиб ўтди.

Литвада НАТО халқаро машғулотлари бошланди

Литвада Германиянинг 30 та вертолёти иштирокида НАТОнинг халқаро ҳарбий машғулотлари бўлиб ўтмоқда, деб хабар берди ТАСС.

36 соат давомида тимсоҳлар орасида қолган авиаҳалокат жабрланувчилари қутқарилди

1 май куни Боливиянинг шимолида жойлашган Буарес шаҳридан Тринидадга йўл олган кичик самолёт Амазонка ботқоқларига мажбурий қўнди. Бу ҳолат двигателдаги носозлик сабаб юз берган.

Исроилнинг Ғазога берган охирги зарбаларида 39 киши ҳалок бўлди

Исроил Қуролли кучлари (ЦАХАЛ) томонидан Ғазо секторига уюштирилган сўнгги ҳаво зарбалари натижасида камида 39 киши ҳалок бўлди.

Соябон орқали содир этилган жиноят ёки Георгий Марковнинг сирли ўлими

Георгий Марков – Болгарияда машҳур бўлган ёзувчи ва драматург, бир пайтлар ҳукумат раҳбари Тодор Живковнинг оиласига яқин инсон бўлган.

БМТ судьяси 6 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди

Ҳукмни эълон қилган судья бу ишни “жуда қайғули ҳолат” деб атади. У Мугамбенинг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги юридик ютуқларини алоҳида эътироф этди.

Андижонда юқори тезликда ҳарақатланган Lacetti деворга урилди

Ушбу ЙТҲ оқибатида автомашина олди ўриндиғида бўлган йўловчи тан жароҳати олиб, туман шифохонасига мурожаат қилган.

Фарғонада машинасининг газ баллони портлаган ҳайдовчи 3 йилга қамалди

Портлаш оқибатида шу атрофда бўлган фуқаро А.А. тан жароҳати олиб, кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан вафот этган.

Бугун Ерда бир ҳафта давом этадиган жуда кучли магнит бўрони бошланади

Қолаверса, магнит бўрони бронхиал астма билан оғриган одамлар саломатлигида ҳам муаммоларни келтириб чиқариши мумкин.

Собиқ бош вазир Али Лораэд 34 йилга қамалди

Суд ҳукмига кўра, у жангариларни Тунис ташқарисидаги можароли ҳудудларга юбориш билан боғлиқ ишда айбдор деб топилган.

Жиноятчи Исроилнинг Хон Юнусга ҳужуми оқибатида ҳалок бўлганлар орасида бир ёшли ўғил ва қиз ҳамда бир ойлик чақалоқ ҳам бор эди

Ғазо фуқаролик мудофааси агентлигининг хабар беришича, Исроилнинг Хон Юнус қочқинлар лагерига кечаси уюштирган ҳужуми натижасида камида 11 киши, шу жумладан уч нафар ёш бола ҳалок бўлган.

Туркия Нетаняхунинг парвози учун осмонини очмади

Анқара Исроил Бош вазири Бинямин Нетаняхунинг Озарбайжонга борадиган самолёти учун Туркия ҳаво ҳудудини очмаган.

Қодиров: Бечоралар Россия тупроғидан шармандаларча қувилгандан кейин ҳеч ҳам тинчлана олмайди

"Ахмат" Украина Қуролли кучларининг Курск вилоятига киришига тўсқинлик қилди.

“АҚШ ва Исроилга босим қилинг” — ҲАМАСнинг мусулмон мамлакатлари ҳукуматларига чақириғи

ҲАМАС араб ва мусулмон мамлакатларини Ғазодаги қирғинни тўхтатиш учун ҳаракат қилишга чақирмоқда.

Урушнинг энг қимматга тушаётган йили: Россия армияси йўқотишлари ортиб бормоқда

Бу йил Москва учун ҳарбийлар орасидаги йўқотишлар бўйича рекорд йил бўлиши мумкин, деб хабар бермоқда Британия разведкаси