Ўзбекистонда электр олиш учун табиий газдан фойдаланиш камаймоқда

Ўзбекистонда электр олиш учун табиий газдан фойдаланиш камаймоқда

Ўзбекистоннинг охирги даврдаги иқтисодий кўрсаткичлари таҳлил қилинди.

Жумладан, январ ойида ўтган йилнинг мос даврига нисбатан кредит қўйилмалари қолдиғи 14,8 фоизга ҳамда чакана савдо айланмаси 9,2 фоизга, янги ташкил этилган юридик шахс мақомидаги корхона ва ташкилотлар сони 19,1 фоизга ошган.

Натижада фаолият кўрсатаётган жами юридик шахслар сони 527 минг тани ташкил этиб, йил бошига нисбатан 1,3 фоизга ёки қарийб 7,8 мингтага ошди.

Мамлакатимиз иқтисодиётининг ўта муҳим таркибий қисми бўлган саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмлари ҳам ортиб бормоқда. Масалан, бу йил январ ойида мазкур кўрсаткич 2024 йилнинг январ ойига нисбатан 4,3 фоизга ўсди ва унинг умумий ҳажми 55,8 трлн сўмга етди. Бундай натижага эришишга саноат таркибида 79 фоиз улушга эга қайта ишлаш саноатининг 5,2 фоизга, 10 фоиз улушга эга тоғ-кон саноатининг 2,3 фоизга ошганлиги салмоқли таъсир кўрсатди.

Иқтисодий ҳамкорларимиз бўлган Россия Федерациясида 2025 йилнинг январ ойида саноат 2,3 фоизга, Қозоғистонда 2,3 фоизга ва Белоруссияда 2,9 фоизга ўсди.

Хитой Статистика бюросининг билдиришича, Хитой саноат корхоналарининг PMI кўрсаткичи (Manafacturing Purchasing Managers Index – ишлаб чиқариш саноати менежерлари харид қилиш қобилияти индекси) 2025 йилнинг январида 1 бандга пасайиб (50,1 дан 49,1 га) сўнгги 5 ойдаги энг паст натижани қайд этган. Бу кўрсаткич, ўз навбатида саноатдаги фаоллик камайганлигини билдиради.

Туркия саноат корхоналарининг PMI кўрсаткичи 2025 йилнинг январида 1,1 бандга пасайиб , 48 бандни ташкил этган. Ушбу пасайиш талабнинг пастлиги ва янги буюртмаларнинг кескин секинлашуви туфайли ишлаб чиқариш саноатидаги жиддий пасайишни акс эттиради.

Шу билан бир қаторда, кичик тадбиркорлик соҳаси ҳам жуда катта сакрашга эришди. Яъни мамлакатимизда кичик тадбиркорлик субъектларига яратилаётган улкан имкониятлар, хусусан, давлат томонидан қўллаб-қувватлаш миқёсларининг тобора кенгайиб бораётганлиги натижасида бу корхоналар томонидан маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми 24 фоизга ўсди.

Мисолларга мурожаат қилсак, биргина мебелчилик саноатида кичик корхоналарнинг улуши 38 фоиздан 57 фоизга етди ва тармоқнинг ўсиш суръати 16,7 фоизни ташкил қилди. Ускунасозликда ҳам кичик корхоналарнинг улуши 53 фоиздан 63 фоизга етди ёки ишлаб чиқариш суръатлари 38,3 фоизга ошди.

Бозор иқтисодиётининг муҳим воситаси бўлган биржа савдоси ҳажмлари тобора ошиб бормоқда. Масалан, январь ойида биржада дизель ёнилғиси савдоси 1,9 баравар, автомобиль бензини 1,4 баравар, минерал ўғитлар 37,4 фоиз, мис катоди 36 фоиз, суюлтирилган газ 18 фоиз ва ва полипропилен 7,9 фоизга ошди.

Ўзбекистон мис қазиб чиқариш ва уни қайта ишлаш бўйича дунёнинг энг йирик давлатларидан бирига айланиб улгурди. Соҳага берилаётган улкан эътибор натижасида мис хомашёсини қайта ишлаш натижасида геофизик кабел ишлаб чиқариш 16 фоизга, маиший кабеллар 15 фоизга, кучланиш кабеллари 8 фоизга ўсганлиги ҳам шундан далолат бермоқда.

Саноат ишлаб чиқариш ҳажмлари Наманганда 10,8 фоиз, Хоразмда 10,7 фоиз, Навоийда 10,3 фоиз, Тошкент шаҳрида 10,2 фоиз, Бухорода 5,2 фоизга ўсди.

Саноатда юқори ўсиш натижаларини кўрсатаётган ҳудудлар саноати республика саноатида ҳам юқори улушларга эга. Хусусан, Навоийнинг улуши 23,3 фоиз, Тошкент шаҳри 18,2 фоиз, Наманган 3,9 фоиз ҳамда Бухоро 3,8 фоизни ташкил этади.

Саноат замонавий техника ва илғор технология билан таъминлашнинг аҳамияти жуда катта. Агар бу жараён изчиллик билан давом эттирилмаса, маҳсулотнинг сифати ва нархи жаҳон талабларидан ортда қолиб кетиши мумкин. Шунинг учун январь ойида саноатнинг айрим йирик корхоналарида, жумладан, Олмалиқ КМК, ЖТЛ заводи корхоналарида режали техник-технологик таъмирлаш ишлари олиб борилди.

Ўзбекистон саноатининг драйвер соҳаларидан бирига айланган тўқимачилик соҳасида барқарор иқтисодий ўсиш изчиллик билан давом этдирилмоқда. Масалан, январь ойида тармоқда маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми 3,6 фоизга ошиб, у салкам 6 трлн сўмни ташкил этди.

Электротехника йўналишида 2024 йили ишга туширилган 4 та йирик лойиҳада январь ойида 73 млрд сўмлик маиший техника, трансформатор, қуёш панеллари, қуёш сув иситкичлари каби маҳсулотлар ишлаб чиқарилди.

Саноатда замонавий технопаркларнинг салмоғи тобора ортиб бормоқда. Масалан, Чирчиқ кимё тeхнопаркида 19 та корхона томонидан январь ойида 27 млрд сўмлик янги турдаги замонавий маҳсулотлар, жумладан, коррозияга қарши ингибитор, овоз кучайтириш ускуналари, гемодиализ учун тиббий буюмлар, бетон учун махсус қўшимчалар, қишлоқ хўжалиги учун микробиологик препаратлар каби маҳсулотлар ишлаб чиқарилди.

2024 йилнинг январь ойида мазкур 19 та корхона томонидан бор-йўғи 630 млн сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилган эди. Уларда ишлаб чиқариш ҳажмлари бир йилда 43 бараварга ошган.

Январь ойида 7,5 млрд кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқарилди. Бунда, шартли ёқилғи сарфи юқори бўлган эски энергоблоклар фаолияти чекланиб, давлат-хусусий шериклик асосида ишлаётган станцияларда ишлаб чиқариш ҳажми 1,6 бараварга ўсди.

Ишлаб чиқарилган электр энергияси учун 2025 йилнинг январь ойида ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 100 млн куб м табиий газ ва қарийб 5 баравар кам мазут сарфланди.

Қайта тикланувчи энергия манбалари устун даражада ривожлантирилмоқда. Уларда электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажми ўтган йилнинг январь ойига нисбатан 1,9 бараварга ўсди. “Атроф-муҳитни асраш ва яшил иқтисодиёт” йилида “яшил энергетика”нинг жами электр энергияси ишлаб чиқаришидаги улуши 2024 йил январь ойидаги 7 фоиздан бу йил январь ойида 14 фоизга етди.

Хизматлар соҳаси устувор равишда ривожлантирилмоқда. Масалан, 2025 йилнинг январь ойида бозор хизматлари ҳажми 64,8 трлн сўмни ташкил этди ёки ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 11,4 фоизга ошди.

Ҳудудлар кесимида юқори ўсиш суръатлари Тошкент шаҳри (14,0 %), Самарқанд (16,0 %) ва Фарғона (12,4 %) вилоятларида юз берди.

Аҳоли турмуш даражасини ошириш ва камбағалликни қисқартиришда хизматлар соҳасининг ўрни жуда катта. Шунинг учун жойларда, айниқса, узоқ қишлоқларда хизматларнинг янги турларини ташкил этишга жуда катта эътибор қаратилмоқда. Натижада хизматлар соҳасида январь ойида 5,7 мингта янги юридик корхоналар ташкил этилди. Бултур январь ойида бу кўрсаткич 4,5 мингта эди.

Январь ойида хизматлар соҳасида фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотларнинг 68 фоизи кичик тадбиркорлик субъектлари ҳиссасига тўғри келди. 2024 йилнинг январь ойида бу кўрсаткич 60 фоиз бўлиб, бу йилги январь ойида бу улуш 8 фоизга ошишига эришилди.

Ички ва ташқи транспорт коммуникациялари ривожи ва хизмат кўрсатиш сифатини оширишга жуда катта эътибор қаратилмоқда. Шу туфайли Хитой-Европа йўналишлари бўйлаб ҳаракатланувчи поездлар сони наинки ошиб бормоқда, балки уларнинг хизмат кўрсатиш сифати ҳам яхшиланмоқда.

Бундан ташқари, 2025 йил январь ойида Хитой-ШҲТ зонасида “Циндао-Алтинкўл-Тошкент” янги тезкор юк темир йўл йўналиши ишга туширилди.

Натижада халқаро иқтисодий алоқаларни янада кенгайтириш учун қулай шарт-шароитлар яратилмоқда. Шу сабаблар ҳамда жаҳон бозорида шаклланган қулай нарх конъюнктураси ҳамда ички иқтисодий фаолликнинг ошиши натижасида мамлакатимизнинг ташқи савдо айланмаси 2025 йилнинг январь ойида ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 7,1 фоизга ортиб, 4,5 млрд долларни ташкил қилди.

Одил Олимжонов,

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази бош илмий ходими, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Путинга Украинадан "қўнғироқ қилишди"

Россия президенти Владимир Путинга Украинадан одамлар "яширин тарзда" қўнғироқ қилган.

"Кўринмас" рус дронлари Украина артиллериясини мазах қилмоқда

Украина артиллерияси учун янги таҳдид - Россия сигнал билан тўхтатиб бўлмайдиган дронларни ишга туширди!

Иккиланмай зарба берамиз: АҚШ Россияга очиқ таҳдид қилди!

Москвага огоҳлантириш. Россия учун оғир кунлар яқинми?

Хитой Австралияни ўраб олди

Хитойнинг иккита кемасида 144 та вертикал учириш мосламаси (VLS) жойлаштирилган.

Хитойда 125 миллион йиллик чаён топилди! Илмий сенсация!

Хитойда 125 миллион йиллик чаён тошқотмаси топилди.

Россия АҚШга рад жавобини берди: Уруш тугамайди!

Россия АҚШ таклифини қабул қилмади. Украина бўйича келишув имконияти қолмадими?

Нурсултон Рўзибоев: "Машрабжоннинг аҳволини кўриб, UFC тугул, умуман бошқа жанг қилишини хоҳламадим"

Ўзбекистонлик UFC жангчиси Нурсултон Рўзибоев укаси Машрабжоннинг Жаред Гордонга қарши бекор бўлган жанги ҳақида гапирди.

Украинанинг янги дахшатли қуроли кўрсатилди: Россияга янги "Нептун" билан зарба берилди

Украинада 1000 километр узоқликка учувчи янги "Узун Нептун" қанотли ракетаси мавжуд ва у аллақачон уни Россияга қарши қўллади.

Фавқулодда Хабар! Украина Қўшинлари Суджани тарк этди

Украина қўшинлари Суджадан чекинди – бу нимани англатади?

"Реал"га гол урган ўзбекистонлик футболчи Эрон клубига ўтишга яқин!

Ўтган мавсумни Қозоғистоннинг "Ордабаси" жамоасида ўтказган Жасурбек Яхшибоев Эрон чемпионатига кўчиб ўтиши мумкин.

Сув остида кўрилган энг улкан тирик мавжудот: У 34 метр узунликда ва Наполеон давридан бери яшаб келмоқда

Океаннинг ўзидан пайдо бўлган маржон рифлари ернинг хазинаси ҳисобланади, чунки улар кўплаб денгиз жонзотларига бошпана беради ва...

Россияликлар рекорд суръатда ўлмоқда

2024-йил якунларига кўра, Россияда табиий йўқотиш – яъни вафот этганлар ва туғилганлар сони орасидаги фарқ 596,2 минг кишини ташкил этди.

Қурбон ҳайити куни қўй сўйишни тўхтатишга чақирди

Бу йил ёғингарчилик 30 йиллик ўртача кўрсаткичдан 53 фоизга кам бўлиб, натижада чорва учун яйлов етишмайди.

Руслар Путинга қарши чиқди

"Россия Путинга қарши" юриши бошланди.

Россия қурилиш майдонларида Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон муҳожирларини ўрнини эгаллайдиган миллат пайдо бўлди

Мутахассиснинг таъкидлашича, сўнгги пайтларда ўзбекистонликлар учун Россия бозорининг жозибадорлиги пасайган, чунки уларнинг ўз ватанида иқтисодиёт ва қурилиш соҳаси жадал ривожланмоқда.

Украина бир зарба билан Россиянинг қўмондонлик пунктини йўқ қилди

Россия армиясига қаттиқ зарба – қўмондонлик йиғилиш вақтида йўқ қилиб юборилди.

Запорожье фронтида кескин вазият – Россия армияси ҳужумга ўтди!

Россия қўшинлари стратегик йўлга яқинлашмоқда...

Эрон ғазаб отига минди

Эрон тайёр! КСИР жанговар ҳолатда, душманга зарба беришга шай!

Венгрия Россияни қутқармоқда

Брюсселда зиддият. Венгрия Украина талабини рад этди!

Ван Дейк: "Беш кун ичида иккита мағлубият ва дунё парчаланади"

Виржил ван Дейк "Ливерпул"нинг ёмон ўйинлари ҳақида гапирди.

Гондурасда кичик самолёт ҳалокатга учраб, камида 6 киши ҳалок бўлди

Маҳаллий ОАВ хабарига кўра, самолёт ҳалокатдан сўнг ёниб кетган ва бу қутқарув хизматлари ишини қийинлаштирмоқда.

Нью-Йорк сайёҳлик марказида бир кишига ўт қўйилб юборилди

Эркак ҳуқуқ-тартибот идораларига номаълум шахс унинг устига суюқ, тез ёнувчи моддани қуйиб юборганини айтган.

АҚШда кучли торнадо қурбонлари сони 40 кишига етди

Расмийлар кучли шамол, торнадо ва чақмоқ чақиши мумкинлигидан огоҳлантирди. Бешта штатда 250 дан ортиқ уй электр таъминотисиз қолган.

Исроил яна Ғазога ҳужум бошлади

ЦАХАЛ Ғазодаги ҲАМАС объектларига кенг кўламли зарба берилишини маълум қилди

Тошкентдаги тунги клуб олдида эркакни уриб, комага тушириб қўйган шахс Қозоғистонда ушланди

Ҳозирда у Қозоғистонда қўлга олинган ва Тошкентга экстрадиция қилиш ишларини олиб бормоқда.

АҚШ ва ЕИ ўртасидаги савдо қарама-қаршилиги бизнесга 9,5 триллион доллар зарар етказиши мумкин — Reuters

Агентлик бу ҳақда Европа Иттифоқидаги Америка Савдо палатаси ҳисоботига таяниб хабар бермоқда.

АҚШда торнадо қурбонлари сони 40 нафарга етди

АҚШда бўрон ва торнадо қурбонлари сони 40 нафарга етди. Бу ҳақда NBC news телеканали хабар бермоқда.

Британия Украинага чексиз муддатга қўшин юборишга тайёр

“Россияни тўхтатиш учун қанча керак бўлса, шунча қоламиз”.

АҚШнинг рад этиши НАТО бирлигига путур етказади

Украина учун тинчликпарвар миссия. Европа ва АҚШ ўртасида келишмовчилик кучаяпти!

Исроил ҳужумидан кейин “ал-Шифо” шифохонаси қабристонга айланган

Ғазо фуқаро мудофааси ал-Шифо шифохонаси ҳудудидан яна 57 та жасадни топди.

Трамп Эронни яна огоҳлантирди: "Бундан буён ҳар бир ўқ..."

АҚШ президенти Доналд Трамп ҳусийлар ҳужумлари ортида Эрон турганини айтди.

"Қаерда, нима қиляпсан, ким билан гаплашяпсан?" Россияликлар "электрон қалпоқ" остига олинади

Россияда тотал кузатув: давлат фуқароларнинг ҳар бир ҳаракатини назорат қиладими?

Трампга Путин билан қандай гаплашиш кераклиги ҳақида маслаҳат берилди

Трамп Путин билан учрашувга тайёрланмоқда...

"Ҳалокат, даҳшат, зулмат": украиналик жангчилар Суджадаги сўнгги кунлар ҳақида сўзлаб берди

"Дронлар ов қилаётган эди", "Кундузи ҳаракатланиш имконсиз".

Тошкент вилоятида қизларни шаҳвоний мақсадда Ўзбекистондан олиб чиқмоқчи бўлган 8 нафар шахс ушланди

Натижада 5 нафар аёл одам савдоси қурбонига айланишининг олди олинди.

Шимолий Македонияда умуммиллий мотам эълон қилинди

Сўнгги маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида 59 киши ҳалок бўлган, 155 киши жароҳат олган.

АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучларининг Яманга зарбалари натижасида ҳусийларнинг бир неча етакчилари йўқ қилинган

Фарқ шундаки, биринчидан, биз ҳусийлар раҳбариятини таъқиб қиламиз, иккинчидан жавобгарликни Эрон зиммасига юклаймиз

Пискентда юк машинаси ва Isuzu тўқнашиши оқибатида 2 киши ҳалок бўлди

ЙТҲ оқибатида юк машинаси ҳайдовчиси ва бир нафар йўловчиси олган тан жароҳатлари сабабли воқеа жойида вафот этган.

Эрдўған ва Трамп ўртасидаги суҳбат ортида нима бор?

Эрдўған Вашингтондан нима кутяпти? CAATSA санкциялари бекор қилинадими?

Украина ҳудудларидан воз кечадими? АҚШ режаси ошкор бўлди!

Москва рози бўлмаса, АҚШ ҳаракатга ўтади...