Илгари инглиз тилига бундай мақом фақат айрим штатларда берилган эди, деб ёзади BBC.
АҚШ президенти Дональд Трамп мамлакат тарихида биринчи марта инглиз тилини федерал даражада расмий тил сифатида тан олиш ҳақидаги фармонни имзолади.
АҚШ тарихидаги ҳар бир йирик ҳужжат, жумладан, Конституция ва Мустақиллик Декларацияси инглиз тилида ёзилган бўлса-да, мамлакатда ҳеч қачон қонунчилик даражасида бундай расмий тил бўлмаган. Инглиз тилига расмий мақом бериш тарафдори бўлган ProEnglish гуруҳига кўра, инглиз тили АҚШнинг 50 штатидан 32 тасида расмий тил сифатида тан олинган.
“Инглиз тилини Қўшма Штатларнинг расмий тили сифатида тан олиш зарурати узоқ вақтдан бери мавжуд”, – дейилади Фармон матнида.
У, шунингдек, Қўшма Штатларда 350 дан ортиқ тилда гаплашишини тан олади, аммо умумий тил "миллий бирликка ҳисса қўшишини" айтади.
Ҳукуматнинг 2019 йилдаги маълумотларига кўра, 68 миллионга яқин АҚШ аҳолиси уйда инглиз тилида гаплашмаган. Уларнинг аксарияти бошқа тилдан фойдаланишган. 40 миллиондан ортиқ одам испан тилида гаплашади.
Трамп аввалроқ Байден маъмуриятининг иммиграция сиёсатини танқид қилар экан, инглиз тилини расмий тил деб эълон қилиш имкониятини муҳокама қилган эди.
“Мамлакатимизда бутун мамлакат бўйлаб ҳеч бир мутахассис гапира олмайдиган тиллар мавжуд. Бизнинг мамлакатимизда ҳеч ким эшитмаган тиллар бор. Бу даҳшатли нарса", – деди Трамп Республикачилар партиясининг 2024 йилги қурултойида.
Трамп ўзининг янги буйруғи билан Билл Клинтоннинг 2000 йилда федерал агентликлар ва федерал молиялаштирувчи барча ташкилотлардан инглиз тилини билмайдиган фуқароларга таржима хизматлари кўрсатишни талаб қилувчи буйруғини бекор қилди. Эндиликда агентликлар бошқа тилларда хизмат кўрсатишни хоҳлаш ёки йўқлигини ҳал қилишлари керак.
Бир ойдан кўпроқ вақт олдин Оқ уйга қайтган Трамп ўнлаб ижро фармойишларини имзолади.
Уларнинг аксарияти унинг “Американи яна буюк қилсин” шиори билан ифодаланган консерватив дунёқарашни акс эттиради.
“UzAuto Motors” 2025 йил 21 июлдан бошлаб мижозларга Chevrolet Onix, Tracker ва Damas моделдаги автомобилларни янги шартларда харид қилиш имконини тақдим этмоқда.
Жорий йилнинг 24 июль куни соат 22:30 ларда Чироқчи тумани, яшовчи аёл Д.И. 102 рақамига мурожаат қилиб, у билан бирга расмий никоҳсиз яшаб келаётган эркак Н.П.нинг онаси хонадонига келиб жанжал кўтараётганлигини маълум қилган.
ДХХнинг Бухоро вилояти бўйича бошқармаси ҳамда ички ишлар ва прокуратура органлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда ходим 13 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Гумонланувчилар орасида Таиланднинг энг йирик қурилиш компанияларидан бири – Italian-Thai Development Премчай Карнасута ва Хитойнинг China Railway компанияси ҳам бор.
ҲАМАС ҳаракати Исроил ҳукумати томонидан Ғазо шаҳрини босиб олиш ва унинг аҳолисини мажбуран кўчириш режаларини кескин қоралаб, буни "катта оқибатларга олиб келувчи ҳарбий жиноят" деб атади.
Исроил Хавфсизлик кабинети Ғазо секторида фақат Ғазо шаҳрини босиб олиш режасини маъқуллади. Бу қарор аввал эълон қилингандай бутун сектор эмас, балки унинг шимолий қисмига доир босиб олишни назарда тутади.
Ҳолат юзасидан ўтказилган хизмат текшуви натижаларига кўра, 2006 йилда туғилган А.А. исмли шахс Чилонзор тумани 19-мавзе ҳудудида яланғоч ҳолда жамоат жойида ҳаракатланган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 5 август куни Туркманбоши шаҳридаги "Аваза" миллий туризм ҳудудида ўтаётган БМТнинг Денгизга чиқиш имкони бўлмаган ривожланаётган мамлакатлар бўйича учинчи конференциясида иштирок этди.