Бангкок шарқидаги Прачинбури провинциясида 26 февраль куни сайёҳлик автобуси тормоз тизими носозлиги туфайли ағдарилиб кетди. Ҳодиса оқибатида 18 киши ҳалок бўлди, 23 киши жароҳат олди.
Reuters хабарига кўра, ҳукумат амалдорлари учта уч қаватли сайёҳлик автобусларида турга чиққан. Бахтсиз ҳодиса содир бўлган автобус ҳам худди шу гуруҳ билан кетаётган эди.
Полиция маълумотларига кўра, автобусда 49 йўловчи бўлган. Уларнинг барчаси Таиланд фуқаролари. 17 киши воқеа жойида, яна бир киши шифохонага етказилганидан кейин вафот этган.
Таиландда йўл ҳаракати хавфсизлиги меъёрларига риоя қилинмаганлиги ва йўл инфратузилмаси ёмонлиги туфайли йўл-транспорт ҳодисалари тез-тез учраб туради. 2023 йилги ҳисоботга кўра, Таиланд йўл ҳаракати қурбонлари сони бўйича 175 мамлакат ичида 9-ўринни эгаллайди.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигига Россия Федерацияси ҳудудида ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларининг ҳуқуқлари бузилиши ҳақидаги хабарлар кўпайиб бораётгани муносабати билан Россия элчиси чақирилди.
"Биз украиналиклар билан очиқ ва қийин мунозараларда 22 та ўта аниқ шартларни таклиф қилдик ва биз жуда кучли позицияда эканлигимизга ишонамиз", деди Келлог.
2025 йил 5 май куни соат тонгги 6:10 да “Мустақиллик-25” конидаги 202-қудуқда таркибида водород сулфиди юқори бўлган газнинг катта босим билан отилиши ва натижада фонтанланиш ҳолатининг қайталаниши кузатилди.
Россия Ташқи разведка хизмати таъкидлашига кўра, 9 май куни Киев Европа давлатлари раҳбарларини “муқобил тадбир”га таклиф қилган. У ерга таклиф қилинган давлатлар таркиби Улуғ Ватан урушида мағлубиятга учраган Гитлернинг СССРга қарши коалицияси давлатларига тўлиқ мос келади.
Ижтимоий тармоқлар Ғазони тарк этмасликларини айтаётган, ўз фикрларини билдираётган ва босқинчиликка қарши тарихий курашлари ҳақида сўзлаётган одамларнинг хабарлари билан тўлиб-тошган.
Туркия 2025 йил 1 чорак туризм натижаларини эълон қилди. Унга кўра, Туркия 2025 йилнинг 1 январидан 31 мартгача 8,844 миллион халқаро сайёҳни қабул қилди ва туризмдан рекорд дараажадаги 9,5 миллиард доллар даромад олди. Туркия Маданият ва туризм вазири Меҳмет Нури Эрсой Истанбулда ўтказилган матбуот анжуманида мамлакатнинг биринчи чоракда энг яхши кўрсаткичга эришганини маълум қилди.