Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги яна бир боланинг совуқдан музлаб вафот этганини тасдиқлади.
Al-Jazeera: Фаол томонидан тарқатилган тасдиқланган видеога асосланиб, Ғазо шаҳрида қаттиқ совуқ ва Исроилнинг анклавга бошпаналар киритишни тўхтатиб қўйиши оқибатида бир ярим ойлик чақалоқ Сила Абдел Қодир вафот этгани ҳақида хабар бердик.
Фаластин ахборот маркази (ПИC) маълумотига кўра, Фаластин соғлиқни сақлаш вазирлиги бош директори доктор Мунир ал-Бурш чақалоқнинг ўлимини тасдиқлади ва сўнгги пайтларда анклавдаги совуқ об-ҳаво туфайли вафот этган болалар сони еттитага етганини айтди.
Расмий шахс "Ғазо болаларини босқинчилар олиб бораётган геноцид уруши оқибатларидан қутқариш учун халқаро ва БМТ ташкилотларининг шошилинч ва зудлик билан аралашувини" талаб қилди.
Сешанба куни Ғазо шаҳридаги "Беморларнинг дўстлари" хайрия шифохонаси тиббий директори доктор Саид Салоҳ маълум қилишича, бир ва икки кунлик бўлган учта чақалоқ касалхонага ётқизилганидан кейин тез орада вафот этган. Сешанба куни эрталаб яна иккита бола ҳам ҳаётдан кўз юмган, олтинчи ўлим ҳолати эса Ғазонинг жанубидаги Хон Юнус шаҳрида қайд этилган.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.