Нью-Йорк штати департаменти ITF, яъни Халқаро Турон федерацияси (International Turon Federation)ни дунёнинг энг йирик агломерацияларидан бирида рўйхатга олди. Бу эса 2025 йил 15 июлдан Халқаро Турон федерацияси расман ташкил топганини билдиради.
Халқаро Турон федерациясининг айнан Нью-Йорк шаҳрида ташкил этилиши бежиз эмас. Нью-Йорк — дунёнинг йирик сиёсий, молиявий ва маданий марказларидан бири бўлиб, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Бутунжаҳон банки, Халқаро валюта жамғармаси каби кўплаб глобал институтлар айнан шу шаҳарда жойлашган. Федерация бош қароргоҳининг айнан шу ерда ташкил этилиши Турон спортининг халқаро миқёсдаги ривожи учун қулай имкониятлар яратади.
Янги ташкил этилган федерация олдида бир қатор муҳим вазифалар турибди. Жумладан:
Турон спорти қоидаларини халқаро стандартларга мос равишда қайта кўриб чиқиш;
Федерация бошқарув тизимини шакллантириш;
ITF’нинг расмий ижтимоий тармоқ саҳифаларини ишга тушириш;
Ахборот ва тарғибот ишларини кучайтириш;
Яқин келажакда Ўзбекистонда Турон спорти бўйича тарихдаги биринчи Жаҳон кубоги мусобақасини ташкил этиш.
Федерация ушбу йўналишларда изчил ва тизимли ишларни бошлашга тайёр. Мақсад — Турон спорти орқали ўзбек миллий меросини халқаро миқёсда кенгроқ танитишдир. Федерация бу йўлда ҳамкорликка очиқ ва қўллаб-қувватлашга тайёр бўлган барча ташаббускорларга доимо очиқ, дейилади ташкилот пресс-релизида.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳри мезбонлик қилган ва Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) томонидан ташкил этилган Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси тўлиқ таркибда — 13 нафар боксчи билан иштирок этди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.