Россиянинг Курск вилоятида жанг қилиш учун юборилган шимолий кореялик аскарлар бир неча ҳафтадан бери кўринмаётгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда.
Шимолий Корея қўшинлари Владимир Путинга зарба бериб, Россиянинг Курск вилоятидан шармандаларча чекинишга мажбур бўлди.
Жанубий Корея Миллий разведка хизмати маълумотларига кўра, Пхенян қўшинлари январь ойида фронт чизиғидан олиб чиқилгани тасдиқланган.
Ўтган йил охирида Украина Россиянинг Курск вилоятида ҳужум бошлагач, Шимолий Кореянинг тахминан 10-11 минг аскари урушга қўшилган эди.
Жанубий Корея жосуслик агентлиги маълумотларига кўра, Украина кучларига қарши жангларда 300 га яқин шимолий кореялик аскар ҳалок бўлган ва яна 2700 нафари яраланган.
Шимолий Кореянинг ушбу урушга аралашуви мамлакат 1950-53 йиллардаги Корея урушидан кейин биринчи марта кенг кўламли можарога қўшилишини англатади.
Жанубий Корея Миллий ассамблеяси аъзоси Ли Сон Квюн айтишича, Шимолий Корея аскарлари Россия қўмондонлари томонидан орқа томондан ўт очиш ёрдамисиз жангларга ташланган.
Жаноб Ли Жанубий Корея махфий хизматига асосланиб айтишича, ҳалок бўлган шимолий кореялик аскарларнинг ёнидан топилган хатларда уларга асирга тушишдан олдин ўзларини ўлдириш буюрилган.
Хизмат маълумотига кўра, Украина кучлари томонидан асирга олиниш хавфи остида қолган шимолий кореялик аскарлардан бири "генерал Ким Чен Ин" деб бақирган ва отиб ўлдирилишидан олдин қўл гранатасини портлатишга уринган.
Миллий разведка хизмати мутахассислари фикрича, Шимолий Корея аскарлари дронлар ва замонавий урушнинг бошқа жиҳозлари билан курашишда қийналишган.
Жанубий Корея махфий хизмати маълумотига кўра, Шимолий Кореянинг талафотлари сони Курскдан қўшинларни олиб чиқиш қарорига таъсир кўрсатган омиллардан бири бўлган.
Ўзбек тадбиркори Жаҳонгир Ортиқхўжаев Туркияда 550 млн долларлик йирик инвестиция лойиҳасини амалга оширмоқда. Бу лойиҳа икки давлат ўртасидаги иқтисодий ва маданий алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Ортиқхўжаевнинг фикрича, Ўзбекистон ва Туркия тадбиркорлари ўртасида ишонч ва дўстлик алоқалари юқори.
Асрлар давомида давлатлар номлари тарихий воқеалар, маданий хусусиятлар ва миллий идентичлик таъсирида шаклланган. Бироқ турли даврларда кўплаб мамлакатлар расмий номини ўзгартириш тўғрисида қарор қабул қилган — бу халқаро ҳужжатлар, музокаралар ва идентификацияда муайян қийинчиликларни келтириб чиқаришига қарамасдан.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
Ўзбекистоннинг биринчи рақамли шахматчиси, дунё рейтингида 7-ўринни эгаллаб турган 20 ёшли Нодирбек Абдусатторов 18–28 июнь кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилган UzChess Cup 2025 II халқаро турнири пайтида блогер “IsomTV”га қисқа интервью берди.
АҚШнинг президенти Дональд Трамп 2024 йилдаги ҳомийлар йиғилишида сўзлаб, Россия президенти Владимир Путинни Украинага ҳужум қилмаслик учун Москвага бомба ташлаш билан таҳдид қилганини маълум қилди.
БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси (ЮНФПА) маълум қилишича, Ғаза секторида тахминан 50 минг ҳомиладор ва эмизикли аёл бир неча кундан бери овқатга етиб бормай, жуда оғир шароитда яшамоқда.
Россия президенти Владимир Путин Роман Старовойтни транспорт вазири лавозимидан озод қилгач, у ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Фожиага нима сабаб бўлган?
Исроил томонидан қўзғатилган гуманитар инқироз, Ғазога нисбатан кучайтирилган блокада ва инсонпарвар ёрдамларнинг киришини тўсиш билан янада оғирлашмоқда.
Техасда кучли ёмғир ва Гвадалупе дарёсининг тошиб кетиши оқибатида юзага келган сув тошқини оқибатида камида 104 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда The New York Times нашри хабар берди.
Исроил армиясининг қамал остидаги Ғазо секторига қилган навбатдаги тонгги ҳаво ҳужумлари натижасида камида 10 фаластинлик ҳалок бўлди. Марҳумлар орасида бир чақалоқ ҳам бор. Яна кўплаб инсонлар жароҳат олди.
Давлат нефть корпорацияси Бадаловнинг “тўсатдан ўлими”га бағишланган пресс-релизда унинг раҳбарлигида “қисқа вақт ичида кенг кўламли илм-фанни талаб қилувчи лойиҳалар амалга оширилганини” таъкидлади
Исроил Ғазо сектори аҳолиси, хусусан, болаларни атайин оч қолдирмоқда, яъни очликдан қурол сифатида фойдаланмоқда. Defence for Children International ва Doctors Against Genocide ташкилотлари томонидан эълон қилинган “Бутун авлодларнинг оч қолдирилиши” ҳисоботида шундай хулоса илгари сурилган.
Арманистон суди уни “ҳокимиятни эгаллаб олишга чақиришда” айблаб ДХХ қамоқхонасига жойлаштирди. Шу вақтнинг ўзида унга тегишли бўлган "Арманистон электр тармоқлари" (АЭТ) компаниясини миллийлаштириш бошланди.
Исроил оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, АҚШ расмийлари Ғазо секторида отишмаларни тўхтатиш ва асирларни алмашиш бўйича келишувга эришиш мақсадида Исроилга босим ўтказишга тайёрланмоқда.
Шу билан бирга, NDMA келгуси 12 дан 24 соатгача мамлакатнинг катта қисмларига таъсир қилиши кутилаётган кучли ёмғир ва момақалдироқ ҳақида огоҳлантирди.
Россия томонидан Киевга уюштирилаётган ҳужумлар кучайгани сари, Украина пойтахтидан қочаётган фуқаролар сони ҳам ормоқда, деб ёзади Германиянинг NTV нашри.
Эрон расмийлари ушбу ҳужумларни халқаро ҳуқуқ ва журналистлар хавфсизлигига қарши жиноят сифатида баҳоламоқда. Ҳодисалар халқаро ҳамжамият томонидан кескин қораланиши мумкин.
Шовот тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими ходими ҳам ўзганинг ишончига кириб, ички ишлар органларидаги танишлари орқали унга ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб беришини айтиб, эвазига 1400 АҚШ доллари ва 1 млн 300 минг сўм олганлик ҳолати ҳужжатлаштирилди.