Немисларнинг атиги 18 фоизи мамлакат тўғри йўлда эканига ишонади, деб ёзади 14 декабрь куни Die Welt Ipsos тадқиқот компанияси сўровига таяниб.
Бу сўнгги 10 йилдаги энг ёмон кўрсаткич.
Иқтисодиётга баҳолар ҳам кескин ёмонлашди: респондентларнинг атиги 27 фоизи уни ижобий таърифлайди, бу 2024 йилги баҳодан 11 фоиз пунктга паст.
Сўров натижаларига кўра, немислар ўзларининг асосий ташвишлари сифатида қуйидагиларни таъкидладилар:
миграция – 35%;
инфляция – 31%;
қашшоқлик ва ижтимоий тенгсизлик – 33%.
Бундан ташқари, бутун дунё бўйлаб ҳарбий можаролардан хавотир кескин ошиб, 26 фоизга етди. Немисларни жиноят ва зўравонлик (25 фоиз), иқлим ўзгариши (21 фоиз) ва соғлиқни сақлаш масалалари (20 фоиз) ҳам ташвишга солмоқда. Алоҳида-алоҳида, тадқиқотчилар экстремизм билан боғлиқ хавотирлар кучайганини таъкидладилар: ҳозир респондентларнинг 21 фоизи уни муаммо сифатида кўрсатмоқда.
Сўров 2025 йилнинг 22 ноябридан 6 декабрига қадар ўтказилди, унда тахминан 1000 киши иштирок этди.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Хаби Алонсо 14 декабрь куни бўлиб ўтадиган "Алавес"га қарши сафар ўйинида ғалаба қозонмаса, истеъфога чиқарилади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
АҚШ президенти Доналд Трамп Қўшма Штатлар армияси наркотик савдосига қарши ҳарбий кампанияни кенгайтиришини ва Лотин Америкасида қуруқликдаги нишонларга зарбалар бера бошлашини маълум қилди.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.
«Қозоғистон темир йўллари» компаниясининг маълум қилишича, заҳарланиш содир бўлган поезд хусусий ташувчига тегишли ва у суратга олиш жараёни учун киностудияга берилган.