«Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги қонун янги таҳрирда қабул қилинади. Адлия вазирлиги ушбу қонуннинг янги лойҳасини ишлаб чиққани ҳақида «Турон24» хабар бермоқда. Бу лойиҳа ҳозирда чет эллик мутахассислар муҳокамасидан ўтмоқда. Бу ҳақда 17 сентябрь куни Олий Мажлис Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев Тошкентда бўлиб ўтган «Диний бағрикенглик: Ўзбекистон ва АҚШ тажрибаси» анжуманида хабар берган.
Анжуманда АҚШнинг халқаро диний эркинликлар соҳасидаги махсус топшириқлар бўйича элчиси Самуэл Дейл Браунбек бошчилигидаги делегация ҳам қатнашган.
Содиқ Сафоев янги таҳрирда қабул қилинаётган қонун лойиҳаси муҳокамасига америкалик мутахассисларни ҳам жалб қилишни таклиф этди.
“Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг АҚШга давлат ташрифи давомида эришилган келишувлар ҳақида юқорида гапириб ўтишди. Ҳозир Ўзбекистонда ҳар томонлама ислоҳотлар кетмоқда. Айниқса, диний эркинлик ва бағрикенглик борасида ҳам бир қатор амалий ишлар амалга оширилди. Хусусан, Адлия вазирлигимиз «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги қонунни янги таҳрирда таёрлаб қўйган," – деди Содиқ Сафоев ўз маърузасида.
«Ушбу ҳужжат муҳокамасига АҚШлик дин борасидаги мутахассислар ҳам ўз фикрини билдирса яхши бўлар эди», – деди у АҚШ делегациясига.
«Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги қонун 1991 йилда қабул қилинган. Унга СССРнинг 1990 йилдаги «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги қонуни асос қилиб олинган. Кейинчалик (1993, 1998) муҳим ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган.
Диний соҳани, дин ва давлат муносабатларини тартибга солувчи ушбу қонун Конституциядан сўнг энг муҳим ҳужжат ҳисобланади.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳри мезбонлик қилган ва Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) томонидан ташкил этилган Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси тўлиқ таркибда — 13 нафар боксчи билан иштирок этди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.