Венгрия Путинни ҳибсга олмайди

Венгрия Путинни ҳибсга олмайди

Венгрия агар Владимир Путин бу мамлакатга келса уни ҳибсга олмайди, деди Виктор Орбан девони раҳбари Гергей Гуяш.

Унга кўра, Венгрия Рим статутини ратификация қилгани билан “у ҳали Венгрия ҳуқуқий тизимига мослаштирилмаган”.

Бундан ташқари, Гуяш Венгрия ҳокимияти Украинага қурол-яроғ ва снарядлар ҳам жўнатиш ниятида эмаслигини қўшимча қилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!