Вазирлик ва ҳокимликлар "ишонч телефонлари" ишончни оқламаяпти

A A A
Вазирлик ва ҳокимликлар "ишонч телефонлари" ишончни оқламаяпти

Ҳозирги кунда мамлакатимиз бўйлаб беминнат хизматга бел боғлаган ишонч телефонлари одамлар мушкулини енгиллатиш бобида тобора муҳим аҳамият касб этмоқда. Йиллар давомида йиғилиб қолган муаммолар барҳам топиб, юзага келган камчиликлар бартараф этилмоқда.

Афсуски, ишонч телефонлари нинг ҳаммаси ҳақида ҳам шундай деб бўлмайди. ЎзА ишонч телефонлари билан боғлиқ вазиятларни ойдинлаштириш учун www.gov.uzҳукумат порталининг Давлат органлари бўлимида кўрсатилган 130га яқин ишонч телефонига қўнғироқ қилиб кўрди.

Иқтисодиёт вазирлигининг ишонч телефони (+99871 232-65-55) доимий банд. Молия вазирлиги (+99871 203-00-50) рақамини тергач Ассалому алайкум! Сиз Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг ишонч телефони га қўнғироқ қилдингиз. Ўзбек тилини танлаш учун бирни босинг! деган оператор овози эшитилди. Шу сўзларнинг русча такроридан сўнг бир оз жимлик ҳукм суради, кейин яна шу ҳолат қайталанади. Сўнг гўшакда алоқа узилганини англатувчи ту-ту-ту сигнали эшитилди. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг ишонч телефони да (+99871 239-41-12) ҳам худди ўша вазият такрорланди. Фақат Оператор билан боғланиш учун бирни босинг деган жумла қўшилди ва гўшакда бизга таниш ўша: ту-ту-ту . Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг (+99871 246-37-12) рақами ҳам доимий банд, балки, ишламас.

Барча ишонч телефонлари билан боғланиш ҳаракатлари бир эмас, бир неча куннинг турли вақтида амалга ошириб кўрилди. Халқ таълими вазирлиги 10-06 рақами: Ассалому алайкум! Сиз таълим соҳаси бўйича ишонч телефони га қўнғироқ қилдингиз. Халқ таълими масалалари бўйича бирни, Ўрта махсус касб-ҳунар таълими масалалари бўйича иккини, Олий таълими масалалари бўйича учни босинг... ва кутилмаганда ту-ту-ту . Соғлиқни сақлаш вазирлиги (+99871 239-47-95) ишонч телефони га тушиш учун қилган уринишларимиз ҳам шу тахлит зое кетди. Ички ишлар вазирлиги (+99871 233-39-39) ишонч телефони рақамларини тергач, зум ўтмай кимдир нариги томондан сергак товушда чақирувга лаббай дейишини ишонч билан кутдик. Афсуски, ундай бўлмади.

Ниҳоят икки кунлик уринишларимиздан сўнг, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ишонч телефони (+99871 147-10-50)га уланишга муваффақ бўлдик. Бизга бу тармоққа 78 рақами орқали уланиш эслатилди. Кўриниб турибдики, бу тармоқда ҳам бартараф этилиши лозим бўлган камчиликлар етарли.

Шунингдек, Ташқи ишлар вазирлиги (+99871 233-28-28), Ташқи савдо вазирлиги (+99871 238-51-32) ишонч телефони ҳам қўнғироқларга жавоб бермади.

Энг қизиғи, Адлия вазирлигининг 10-08 қисқа рақамидан блогадарим за терпение деган жумладан бошқа маълумот ололмадик. Кутиш навбатимиз келгунича 27 дақиқа вақт увол кетди... кейин алоқа ўз-ўзидан узилди.

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги билан (+99871 232-25-37) бир неча бор уринишларимизга қарамай боғлана олмадик. Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг (+99871 239-24-07, +99871 239-24-39, +99871 239-24-49) учала рақамидан бирортасидан садо чиқмади. Инновацион ривожланиш вазирлиги (+998 71 239 34 39) ишонч телефони нинг ҳам аҳволи, юқоридагидек жим-житлик.

Умид билан қилган қўўнғироқларимизга жавоб берган идоралар ҳам бўлди. Лекин улар саноқли.

Ишонинг, Маданият вазирлиги (+99871 256-85-07) ишонч телефони да масъул ходимнинг товушини эшитиб, ҳатто қувониб кетдик. Ўзини Элдор деб таништирган ходимнинг мурожаатчига муносабати ҳам таҳсинга лойиқ. Бу бизни хурсанд қилди.

Қурилиш вазирлиги (+99871 244-05-05) ходимининг самимий муносабатидан кўнглимиз кўтарилди. Ўзини Ҳакимжон Шарифжонов деб таништирган масъул ходимнинг айтишича бир кунда 30 га яқин қўнғироқ бўлар экан.

Марказий банкнинг (+99871 200-00-44) ишонч телефони да биз билан 4-оператор боғланди. Кун давомида 20 дан ортиқ мурожаатчи билан боғланишини ва кўплаб мурожаатлар бириктирилган мутахассис ходимлар ёрдамида ўз вақтида ҳал этилаётганини қайд этди.

Бош прокуратурасининг (+99871 232-10-07, 1007) рақамларини териб, 2-3 бор 26 дақиқалик кутишлардан сўнг, 607-оператор билан боғланишга муваффақ бўлдик. 607-операторнинг айтишича, ишонч телефонлари учун 24 соатлик навбатчилик тизими йўлга қўйилган экан. Негадир, операторнинг ишлар қатъий тартиб билан ташкил этилган дейишига қарамай, бу рақамларга бир неча бор уринишлар ва узоқ кутишдан сўнг боғланиш мумкин бўляпти...

Айни кунларда юртимизда вилоят ва шаҳар ҳокимликларига кенг имкониятлар берилмоқда. Ҳудуддаги барча муаммоларни вақтида узил-кесил ҳал этиш учун кўплаб янги иш ўринлари, масъул лавозимлар жорий этилмоқда. Шундай бўлса ҳам ишонч телефонлари га бўлган эътибор ҳар бир эл хизматига киришган амалдор бунга юқори даражали масала сифатида жиддий ёндашмоғи жоиз. Мана шу масъулият вазифа қандай тартибда амалга оширилаётгани билан қизиқиб, ишонч телефони рақамларига юзланамиз.

Тошкент шаҳар ҳокимлигининг +99871 200-90-69, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг +99861 222-46-33, Андижон вилояти ҳокимлигининг +99874 223-25-28, +99874 223-30-31, Бухоро вилояти ҳокимлигининг +99865 222-22-22 рақамларида бир хил, алоқа йўқлигини англатувчи ту-ту-ту товушлари қулоққа чалинади. Жиззах вилояти ҳокимлигининг +99872 226-00-11 рақамидан эса абонент блокировка қилингани маълум қилинди. Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг +99875 200-55-05 рақамли телефонидан Кечирасиз, сиз тераётган телефон рақами тармоқда йўқ , деган сўзларни эшитдик. Навоий вилояти ҳокимлигининг +99836 220-10-20 рақамли телефонидан Кечирасиз, сиз нотўғри рақам тердингиз , дейилмоқда. Наманган вилояти ҳокимлигининг +99869 227-08-29 рақамини териб, умумий бўлим ходими Умиджон Юсупов билан боғланишга муваффақ бўлдик.

Самарқанд вилояти ҳокимлигининг +99866 231-11-25 рақамли ишонч телефони билан боғланиш имконсиз бўлиб чиқди. Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг +99876 224-15-96 рақамли ишонч телефони да ҳам бизга таниш овоз: ту-ту-ту . Сирдарё вилояти ҳокимлигининг +99867 200-02-06 рақамига уланганимизда опреатор тағин, Кечирасиз сиз тераётган телефон рақами тармоқда йўқ , деган сўзлар билан бизни сийлади. Тошкент вилояти ҳокимлигининг +99871 200-88-11 рақамидаги овози магнит тасмага ёзилган хоним Ассалому алайкум. Сиз Тошкент вилояти ҳокимлигига қўнғироқ қилдингиз. Сўзлашувни ўзбек тилида давом эттиришни хоҳласангиз бирни босинг.... шу сўзларнинг рус тилидаги таржимаси айтилгач, гўшакдан яна ту-ту-ту товушлари эшитилди. Фарғона вилояти ҳокимлигининг +99873 244-07-50 +99873 244-21-65 рақамидан эса Ассалому алайкум. Фарғона вилояти ҳокимлиги ишонч телефони га хуш келибсиз. Оператор билан боғланиш учун бирни босинг... бирни босган заҳотингиз алоқа узилиб қолаверади... Хоразм вилояти ҳокимлигининг +99862 223-00-06 рақами, бизни аслида ижтимоий комплекс ходими Ифтихор Ражаббоев билан боғлади...

Ишонч телефонлари нинг ишончли лиги ана шундай.

Беихтиёр кўнгилда шундай савол туғилади. Ишонч телефонлари фаолияти билан боғлиқ шу қадар жиддий муаммолар мавжуд экан, мурожаатчиларнинг муаммоларини ҳал этиш масалаларига эътибор қай даражада?

Бир сўз билан айтганда, ишонч телефонлари нинг узлуксиз ишлаб туришидан мақсад халқ тинчлиги, юрт фаровонлиги. Бунда кўзбўямачиликка ёинки хўжакўрсинликка йўл қўйилса, одамлар қалбида ишонч йўқолади, ишончсизлик ин қўяди. Рости, кези келганда айтилган бир оғиз ширин калом минглаб муаммоларнинг ечими бўлиши мумкин. Мана шунда кўнгиллар таскин топади. Миллатга дахлдорлик ҳисси эса минг чандон ортади. Ҳар бир киши эркинликни ёки ўзгаришларни ўз ҳаётида ҳис этса, келажакдан умидворлиги ортади. Зотан, Президентимиз таъкидлаганидек, асосий мақсад одамларни рози қилишдир.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Машҳур актёр ўз квартирасидан ўлик ҳолда топилди

Унинг энг эсда қоларли ролларидан бири Жим Керри ва Кэмерон Диаз билан бирга суратга тушган "Ниқоб" фильмидаги гангстер Дориан Тирелл роли эди.

ФИФА Аргентина терма жамоасини 2026 йилги жаҳон чемпионатидан четлаштириши мумкин

Бу ҳақда La Nacion газетаси хабар бермоқда.

ДИҚҚАТ! «Damas» ва «Labo» ҳайдовчилари огоҳ бўлинг!

Унга кўра, ўтказилган текширувлар натижасида мазкур маҳсулотларнинг сифати амалдаги стандарт талабларига жавоб бермаслиги аниқланган.

Қаршида саунада фаолият юритган фоҳишахона аниқланди

Махсус тадбир пайтида у порaнинг бир қисми ва ашёвий далиллар билан ушланган.

ФИФА ЖЧ-2026 қуръаси юзасидан Ўзбекистонга мурожаат қилди

ФИФА матбуот хизмати 2026 йилги жаҳон чемпионати қуръаси натижаларидан кейин Инстаграм орқали Ўзбекистон терма жамоасига мурожаат қилди.

Месси Болливуд юлдузи Шоҳрух Хон билан учрашди (фото)

Аргентина терма жамоаси ва "Интер Майами" юлдузи Лионель Месси Ҳиндистонга 3 кунлик ташриф билан келди.

Минг афсус! АҚШдаги отишмада ўзбек талаба ҳалок бўлди

Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили маълум қилиб, марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирган.

Слот билан можаро якунланганидан кейинги дастлабки ўйиндаёқ Салоҳ АПЛ рекордини ўрнатди

"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.

"Нефтчи" бомба трансферлар тайёрламоқда

Суперлиганинг амалдаги чемпиони "Нефтчи" келаси мавсумда ҳам ўз олдига юқори мақсадлар қўймоқда.

Ҳудудлар “эртами кечми” барибир Москвага тегишли бўлади

Путиннинг ёрдамчиси Донбассдан ҳар икки томоннинг қўшинлари олиб чиқилишини истисно қилмади, бироқ ҳудудлар “эртами кечми” барибир Москвага тегишли бўлишини айтди. Юрий Ушаков

2026 йилда ойлик, стипендия, пенсия ва нафақалар оширилади

Пенсия тўловларига 86,1 трлн сўм, нафақаларга 14 трлн сўмдан ортиқ маблағ ажратилиши кутилмоқда.

Ўзбекистон бўйлаб совуқ антициклон ва инверсия узоқроқ давом этади

Мамлакат ҳудудида кузатилаётган совуқ антициклон таъсири 5 декабрга қадар сақланиб туриши кутилмоқда. Демак, 5 декабрь кунига қадар ёмғирдан дарак йўқ.

Темур Кападзе Индонезия терма жамоасида қанча маош олади?

Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Темур Кападзе Индонезия термасида иш бошлашга яқин турибди.

Фабио Каннаваро Италия U-17 - Ўзбекистон U-17 ўйинига муносабат билдирди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.

Сибирдан Орол денгизига сув йўналтирилиши мумкин

Бу ташаббус “Қуруқлик сув ресурслари” бўйича илмий кенгашининг октябрь ойидаги йиғилишида кўриб чиқилган.

Ўзбекистонлик футболчи фаолиятини Европа клубида давом эттиришга яқин

Абдуғани Камолов Қирғизистоннинг “Бишкек Сити” клубини тарк этиб, Косово чемпионати вакили билан шартнома имзолаши кутилмоқда. Бу ҳақда Asia-Sport.uz телеграм канали хабар берди.

«Даҳшатли суммалар»: АҚШ бизнеси Россияга қарши санкциялар туфайли қанча йўқотгани маълум бўлди

Бу ҳақда Россиядаги Америка савдо палатаси (AmCham) раҳбари Роберт Эйжи RTVI’га берган интервьюсида маълум қилди.

АҚШ Украинага “жуда кучли хавфсизлик кафолатларини” ваъда қилди

Ҳали муҳокама қилиниши керак бўлган баъзи масалалар мавжуд, аммо президент Доналд Трамп эришилган ютуқдан мамнун.

Абдумалик Ҳалоков иши бўйича IBA’га апелляция берилади

Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳри мезбонлик қилган ва Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) томонидан ташкил этилган Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси тўлиқ таркибда — 13 нафар боксчи билан иштирок этди.

Украина Хавфсизлик хизмати илк бор Россия сувости кемасига ҳужум қилди

Таъкидланишича, портлаш оқибатида сувости кемаси жиддий даражада шикастланган ва амалда сафдан чиқарилган.

Наманганда 23 нафар болага ноқонуний диний таълим берган эркак ушланди

У диний билимларни ижтимоий тармоқлардаги номаълум манбалардан мустақил ўрганган бўлиб, расмий диний маълумотга эга бўлмаган.

Бекободда пиёдани уриб юбориб каналга ташлаган ИИБ ходимига хотини ҳам ёрдам берган

Бекобод шаҳар ИИБ катта тезкор вакили мast ҳолда Nexia’да пиёдани уриб кетиб, жабрланувчига ёрдам кўрсатмаган.

«Қирғизистон аэропортлари» бешта хизматдан чиққан самолётни аукционга қўйди

Айни пайтда ушбу самолётлар «Манас» халқаро аэропорти ҳудудида жойлашган.

Кучли ёмғир Ғазодаги “Ал-Шифо” шифохонаси ва кўчирилганлар чодирларини сув остида қолдирди

Табиий офат натижасида юзлаб чодирлар вайрон бўлган.

Зеленский Берлиндаги музокаралардан сўнг “тинчлик режаси” бўйича кейинги қадамларни очиқлади

Бу учрашув келаси ҳафтанинг охирига қадар бўлиши мумкин.

Украина аҳолисининг кўпчилиги Донбассни Россияга беришни истамайди ҳамда Зеленскийга ишонади — Киев халқаро социология институти

Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.

АҚШлик машҳур режиссёр Роб Райнер ва унинг рафиқаси уйида ўлик ҳолда топилди

АҚШлик машҳур кинорежиссёр Роб Райнер ва унинг турмуш ўртоғи Мишель Райнер Лос-Анжелесдаги ўз уйида ўлик ҳолда топилди.

Германия ТИВ раҳбари Россияни «НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўришда» айблади

Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.

Колумбияда мактаб автобуси ҳалокатга учради

Губернаторнинг сўзларига кўра, ўқувчилар якшанба куни кечқурун пляжда битирув маросимини нишонлаган.

Бекободда ИИБ ходими машинада одам ўлдириб қўйиб, Сирдарёга оқизиб юборгани айтилмоқда

Бекобод туманида ИИБ Жиноят қидируви бўлими ходими Nexia-3 автомашинасида 43 ёшли пиёдани уриб юбориб, унинг ўлимига сабаб бўлган.

Трамп Вашингтонда ғалаба аркаси қурилишини эълон қилди — CNN

АҚШ президентининг айтишича, арка Париждагига ўхшаш кўринишда, лекин ўлчамлари “бошқа аркаларни соясида қолдирадиган” даражада улкан бўлади.

Марокашдаги кучли сув тошқинлари 37 кишининг ҳаётига зомин бўлди

14-декабр куни Марокашнинг Сафӣ шаҳрида кучли ёмғирлар оқибатида сув тошқинлари юз берди.

Австралия ҳукуматлари қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтиришни режалаштирмоқда

Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.

Лос-Анжелесда Роб Райнер уйида икки киши ўлик ҳолда топилди

Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.

Россия Белгиянинг Euroclear компаниясидан музлатилган активлар учун қарийб 230 миллиард доллар талаб қилмоқда

Бу ҳақда ТАСС агентлиги хабар берди, деб ёзади «Европача правда».

Сиднейдаги террорчининг қўлидан автоматни тортиб олган эркакнинг аҳволи қандай?

Бироқ шундан сўнг террорчи кўприк томонга қочиб, бошқа қуролдан яна ўқ узишни давом эттирган.

Сиднейдаги отишмада раввин ҳалок бўлди

Полиция ҳужумнинг учинчи эҳтимолий иштирокчисини ҳибсга олди

Ғаллаорол ва Зафарободда келинлик сарполари МИБ томонидан олиб берилди

Аёллар ўзларига тегишли бўлган сарполарни собиқ турмуш ўртоқларининг уйларидан олиб кетишга уринганларида қаршиликка учраганлар.

Сиднейдаги отишмани уюштирганлардан бири покистонлик муҳожирми?

Исроил ташқи ишлар вазири Гидеон Саар Сиднейдаги теракт сабаб чуқур қайғуда эканини билдирди

Суданда армияни қўллаб оммавий намойишлар ўтказилди

Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.