Вашингтонда бўлиб ўтган Ўзбекистон-Америка бизнес-форуми якунлари бўйича 12 та ҳужжат имзоланди

A A A
Вашингтонда бўлиб ўтган Ўзбекистон-Америка бизнес-форуми якунлари бўйича 12 та ҳужжат имзоланди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг АҚШга ташрифи арафасида Вашингтонда Ўзбекистон-Америка бизнес-форуми бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё”.

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги маълумотларига кўра, форум ишида икки мамлакатнинг тегишли вазирлик ва идоралари, саноат бирлашмалари, тижорат банклари ва инвестиция тузилмалари раҳбарлари, шунингдек, АҚШнинг АКТ, машинасозлик, қишлоқ хўжалиги, енгил саноат, транспорт, банк иши ва бошқа соҳаларда фаолият юритаётган йирик корпорациялари раҳбарлари иштирок этди.

Форумнинг очилиш маросимида Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари Жамшид Хўжаев, инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов, Америка-Ўзбекистон савдо палатаси бошқаруви раиси Кэролин Лэмм, АҚШ ЭКСИМ Банки президенти Рета Жо Люис ва Давлат котиби ёрдамчиси ўринбосари Дас Марк Поммершайм сўзга чиқди.

Спикерлар ўз нутқларида икки мамлакат раҳбариятларининг сиёсий иродаси, ҳукуматлар ва ишбилармон доираларнинг доимий ҳамкорлиги натижасида ўзаро савдо-иқтисодий ва сармоявий алоқалар жадал суръатларда ривожланиб бораётганлигини таъкидладилар.

Ўзбекистон томони иқтисодиёт, савдо, саноатни ривожлантириш ва сармоявий муҳитни яхшилаш бўйича эришилган муҳим ютуқларни тақдим этди. Хусусан, бошқа фактлар қаторида эркин бозор ва соғлом рақобат механизмлари яратилгани, тадбиркорликни фаол қўллаб-қувватлаш, инфратузилмани ривожлантириш, энергия ресурслари билан таъминлаш бўйича ислоҳотлар амалга оширилгани, иқтисодиётда давлат иштирокининг қисқаргани ва кенг кўламли хусусийлаштириш жараёнлари бошлангани қайд этилди.

Амалга оширилаётган ислоҳотлар туфайли Ўзбекистон халқаро инвестиция доиралари, жумладан, Америка инвесторлари ўртасида сармоя киритиш учун жозибадор манзилга айланди. Бугунги кунда Ўзбекистонда АҚШнинг 300 та компанияси фаолият юритмоқда, бу 2017 йилдаги кўрсаткичдан икки баравар кўпдир. Мамлакатимиз иқтисодиётининг автомобилсозлик – General Motors, қишлоқ хўжалиги техникаси ишлаб чиқариш – John Deer, CNH, газ ишлаб чиқариш – Air Products, қишлоқ хўжалиги – Silverleafe ва бошқа соҳаларида АҚШ компаниялари муваффақиятли фаолият кўрсатмоқда.

Шу билан бирга, тоғ-кон саноати, кимё ва энергетика саноати, тўқимачилик, қишлоқ хўжалиги, фармацевтика, электроника, ахборот технологиялари каби иқтисодиёт тармоқлари қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга оширишнинг энг истиқболли йўналишлари сифатида белгилаб олинди. Юқори қўшилган қийматга эга маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва уни учинчи давлатларга экспорт қилиш бўйича қўшма корхоналар ташкил этишда катта имкониятлар мавжудлиги қайд этилди.

Икки давлат ўртасидаги ишбилармонлик алоқаларини фаоллаштириш муҳимлиги, барча қўшма лойиҳа ва ташаббусларни амалга оширишда давлат идораларининг ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёрлиги таъкидланди.

Тадбир давомида глобал рақобат, таъминот занжири барқарорлигини таъминлаш, ишбилармонлик муҳитини ривожлантириш, инновацияларни рағбатлантириш, стратегик прогнозлаш, хусусийлаштириш ва молиявий-техник ҳамкорлик масалалари бўйича алоҳида сессиялар ўтказилди.

Бизнес-форум Ўзбекистон ва АҚШ вазирликлари, идоралари, тармоқ бирлашмалари ва етакчи компаниялари раҳбарларининг “G2B” ва “B2B” форматидаги учрашувлари билан давом этди. Унда иштирокчилар қўшма корхоналар ташкил этиш ва ўзаро манфаатли савдо шартномаларини тузиш масалаларини атрофлича муҳокама қилишга муваффақ бўлдилар.

Тадбир якунида энергетика, машинасозлик, АКТ, қишлоқ хўжалиги, молиявий-техник ва илмий-техник ҳамкорлик, тиббиёт ва фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқариш каби соҳаларда 12 та ҳужжат имзоланди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Қаршида 150 нафар йўловчили самолёт ғойиб бўлди

Самолёт сигнал беришни тўхтатган ва аэродромдан 12 км радиусда радарлардан ғойиб бўлган.

Аёли ёки боласининг контракт пулини тўлайдиганларга хушхабар

Олий таълим учун шартнома тўловидан бериладиган солиқ имтиёзида фарзанднинг ёш чегараси олиб ташланди.

Хитойликлар аёл ўрнини боса оладиган робот ихтиро қилди

Бу ҳақда Хитой ОАВлари хабар бермоқда.

77 марта қоидабузарлик қилган Шухрат Мусаевнинг «Lacetti»си топилди

Тошкент шаҳрида блогер Шухрат Мусаевга тегишли бўлган «Lacetti» автомобили МИБ ходимлари томонидан топилиб, жарима майдонига жойлаштирилди.

Қишлоқ хўжалиги вазири қўлга олинди

Бу ҳақда мамлакат Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси маълум қилди.

Жигарингиз соғломми? Буни қандай аниқлаш мумкин?

Жигар билан боғлиқ патологиялар доимий чарчоқ ҳисси, оғизда аччиқ таъм, кўнгил айниши, тери ва кўз оқининг сарғайиши, ўнг қовурға остида оғриқ, пешоб ва ахлат ранги ўзгариши каби аломатлар билан намоён бўлади

АҚШ Россияга қурол-яроғ бўйича келишувни музокаралар учун "рағбат" сифатида таклиф этиши мумкин

Бироқ, ядровий келишув тафсилотлари президентлар даражасида муҳокама қилиниши эҳтимолдан йироқ.

Алла Пугачёва Россия фуқаролигидан воз кечмоқчи

Рад этишнинг сабаби Россияда эҳтимолий жиноий жавобгарликдир.

«Америкача ишдаги ишқ»: ҳоким аёл 100 йилга қамалиши мумкин

Ню-Орлеан шаҳри тарихидаги илк аёл ҳоким (мэр) — Латойя Кантрелл 100 йилга қамалиши мумкин.

Шавкат Мирзиёев Жаҳонгир Ортиқхўжаевни мукофотлади

Мамлакатимизда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, ишбилармонлик муҳитини яхшилаш борасида яратилган имкониятлардан унумли фойдаланиб, юртимизнинг иқтисодий қудрати ва экспорт салоҳиятини юксалтиришда салмоқли натижаларга эришаётгани, ташаббускорлиги, замонавий билим ва тажрибасини намоён этиб, инвестицияларни жалб қилиш, импорт ўрнини босадиган маҳсулотлар ишлаб чиқариш, хизматлар кўрсатишни янада кенгайтириш, аҳоли бандлиги ва фаровонлигини таъминлаш йўлида алоҳида жонбозлик кўрсатаётгани, шунингдек, ўзининг муҳим илмий-амалий ишланмалари ва инновацион лойиҳалари билан бизнес соҳаси ривожига муносиб ҳисса қўшиб келаётгани учун бир қатор тадбиркорлар тақдирланди.

Самолёт Тошкент шаҳрига етмай авиафалокатга учради. Қурбонлар ва жароҳатланганлар бор.

Йўловчи самолёти қўнишга яқинлашганда ҳаво диспетчери ва экипаж ўртасидаги алоқа узилиб қолди

Женнифер Лопес концертидан сўнг "Бунёдкор" стадионининг аҳволини кўрдингизми? (Фото)

Кеча "Бунёдкор" стадионида жаҳон машҳур қўшиқчи Женнифер Лопеснинг концерт дастури бўлиб ўтди.

Боғча болангиз борми? Ҳар ой 618 минг сўм ёрдам пули олишингиз мумкин!

Ҳукуматнинг 2025 йил 31 июлдаги қарорига кўра, давлат томонидан камбағал оилаларга махсус моддий ёрдам пули тўлаб берилади.

ОТМга давлат гранти ва тўлов-контракт бўйича минимал ўтиш баллари белгиланди

2025/2026 ўқув йили учун олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларида минимал ўтиш бали ўзгаришсиз қолди.

АҚШ "тарвузи қўлтиғидан тушиб кетди": Туркиянинг рухсатисиз Қора денгизга ядровий сув ости кемаларини жойлаштира олмайди

Бу ҳақда Türkiye нашри Туркия нашри халқаро ҳуқуқ бўйича экспертларга таяниб ёзди.

Диёра Келдиёрова: "Ҳаётдаги энг катта икки ютуғим шу битта суратда"

Париж-2024 Олимпиадаси чемпиони Диёра Келдиёрова ижтимоий тармоқдаги саҳифасига тобора оз қолаётганини англатувчи сурат жойлади.

Тиббиёт ходимларига «чой пули» тўлашни қонунийлаштириш таклиф этилди

«Официантга чойчақа — яхши оҳанг, врачга чойчақа — пора, бу нотўғри!

"Илтимос, мени уйимга қўйиб юборманг" - марҳума қизнинг сўнгги илтижоси

Болани қийноққа солган шахслар сифатида қизчанинг отаси ва ўгай онаси гумон қилинмоқда

ТИВ Алишер Навоий ҳайкали бузиб ташлангани юзасидан изоҳ берилди

Аниқланишича, ушбу бузиш ишлари Афғонистон Маданият ва ахборот вазирлиги ҳамда кенг жамоатчилик билан келишилмаган. Афғон тарафи ҳолат юзасидан таассуф билдирган.

«Толибон» Мозори Шариф шаҳрида жойлашган Алишер Навоий ҳайкалини бузиб ташлади

Маълумотларга кўра, мазкур ҳаракат жамоатчилик ва зиёлилар орасида катта норозиликка сабаб бўлган.

Андижонда Damas ёш болани уриб кетди

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Асака тумани ИИБ ЙҲХГ ходими томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Кўзлари ожиз 69 ёшли аёл қўшнисини пичоқлаб қўйди

Мен бундай бўлишини сира истамагандим. Унга доим қўлимдан келганича ёрдам бериб келганман

Ўзбек-қозоқ чегарасида 450 метрли ерости йўли топилди

2025 йил 18 август куни Туркистон шаҳрида айни пайтдаги энг йирик контрабанда иши бўйича ҳукм чиқарилди. Бу ҳақда 20 август куни вилоят суди матбуот хизмати маълум қилди, деб хабар бермоқда Zakon.kz.

Покистон, Кашмир ва Непалда тўсатдан сув тошқинлари 400 дан ортиқ одамнинг ҳаётига зомин бўлди

Покистон, Ҳиндистон томонидан бошқариладиган Кашмир ва Непалда кучли ёмғирлар сабаб тўсатдан юз берган сув тошқинлари катта фожеаларга олиб келди. Расмий маълумотларга кўра, ҳалок бўлганлар сони 400 дан ошди.

Исроил Ғазони тўлиқ эгаллаш режасини бошлади, захирадаги 60 минг ҳарбийлар чақирилади

«Гидеон II аравалари» операциясида Исроил Ғазо шаҳрини тўлиқ ишғол қилишни кўзламоқда. 780 минг фуқаронинг жанубга кўчирилиши режалаштирилган.

Латвия давлатига ишга юбориш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари аниқланди

Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари ҳамкорлигида Ангрен шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда у сўралган пул маблағидан 2100 АҚШ долларини олдиндан олган вақтида ушланди

Ўртачирчиқда бедарак йўқолган 4 ёшли боланинг жасади ариқдан топилди

Қидирув тадбирлари натижасида, 18 август куни вояга етмаган М.Б.нинг жасади туман ҳудудидан оқиб ўтувчи ариқлардан биридан топилган.

АҚШда Балтимор порти яқинидаги юк кемасида портлаш юз берди

CBS News кема чўкмагани ва шатак кемалар ёрдамида тўхташ жойига етказилишини маълум қилди.

Ғазога керакли 1800 ўрнига фақат 266 та ёрдам фураси киритилди

Бу ҳақда Ғазодаги ҳукуматнинг медиа-офиси хабар берди.

Россия Озарбойжоннинг Украинадаги нефт базасига зарба берди

Россия армияси 18 августга ўтар кечаси Одесса областда жойлашган Озарбойжоннинг SOCAR компаниясига тегишли нефт базасига ҳужум уюштирди.

Испанияда ёнғин хавфи ортиб бормоқда: Европа мамлакатлари ёрдам билан етиб келмоқда

Пиреней яриморолида ўрмон ёнғинлари ва қаттиқ иссиқлик тўхтамайди — айрим жойларда ҳарорат 45°C даражага етди.

Туркияда йўловчи автобус ағдарилиши оқибатида 3 киши ҳалок бўлди

Автобусда жами 35 йўловчи бўлган. Жароҳат олганлар тез ёрдам машиналари билан яқин касалхоналарга олиб кетилган.

ДХХ Наманганда моддий манфаатдорлик эвазига ноқонуний диний сабоқ бериш ҳолатларини аниқлади

Янги Наманган туманида қайд этилган ҳолатда эса 1983 й.т. шахс Меҳнатобод маҳалласидаги яширин “ҳужра”да 10 нафар вояга етмаган қизларга ва 3 нафар фуқарога диний таълим бериб келган.

Сурхондарёда аёл эри томонидан аёвсиз калтакланди

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Термиз шаҳар ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати томонидан терговга қадар суриштирув ишлари амалга оширилмоқда.

"Музқаймоқдан одамлар вафот этяпти" деган хабарлар асоссиз"

Санэпидқўмита ижтимоий тармоқларда тарқалиб, муҳокамаларга сабаб бўлаётган ўлимга олиб келувчи музқаймоқ ҳақидаги хабарни инкор этди.

Грецияда бортида 273 нафар йўловчи бўлган самолёт ҳавода ёниб кетди

Рейсни Condor Airways авиакомпанияси амалга оширган.

Россия дронлари Харковдаги кўп қаватли уйга зарба берди

18 августга ўтар кечаси Россия армияси Одесса, Суми ва Павлоградга ҳам ҳужум қилди.

Исроил Яман пойтахтига ҳаво зарбалари берди

Сана шаҳридаги электр станциясида кучли портлашлар юз берган.

Ўзбекистон президенти сув тошқинлари қурбонлари муносабати билан Покистонга таъзия йўллади

Покистон ва Покистон назоратидаги Кашмирда кучли муссон тошқинлари ва кўчкилар оқибатида камида 307 киши ҳалок бўлгани тасдиқланган

Ғазо секторида очлик қурбонлари сони ошиб бормоқда

Исроил муҳосарасидаги Ғазо секторида сўнгги 24 соат ичида очлик ва озуқасизлик сабабли яна 7 нафар фаластинлик вафот этди, улар орасида 2 нафар бола ҳам бор.