Қўшма Штатлар Алепподаги ҳукумат кучлари билан тўқнашувларни зудлик билан тўхтатиш учун Сурия Демократик кучларига (SDF) жиддий босим ўтказди.
Бу ҳақда Сурия телеканали манбаларга таяниб хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, Вашингтон АҚШ Давлат департаментининг Иорданияда жойлашган Сурия бўйича махсус гуруҳи орқали Алепподаги тўқнашувларга барҳам бериш учун ҳар икки томон билан тўғридан-тўғри алоқа ўрнатган.
Манбаларнинг тушунтиришича, Вашингтоннинг саъй-ҳаракатлари икки томон ўртасида тўқнашувлар кучайиши ва шарқий Алеппо қишлоқлари ва Дайр аз-Зор вилоятидаги ҳудудларга тарқалишининг олдини олишга қаратилган.
“Вашингтон ўт очишни тўхтатиш режимини Сурия ҳукумати ва Сурия демократик кучлари ўртасида жорий йил охиригача ҳарбий ва хавфсизлик кучларининг интеграция жараёнини бошлаш бўйича келишувга эришиш ҳаракатлари доирасида жорий қилди”, — деб хабар берди телеканал номи ошкор этилмаган манбага иқтибос келтирган ҳолда.
Шу билан бирга, Сурия армияси бош штаби “бир қанчасини зарарсизлантиргандан ва тўқнашувлар марказини турар-жойлардан узоқроққа ўтказгандан сўнг” SDF позицияларини ўққа тутишни тўхтатиш тўғрисида буйруқ чиқарди, дея хабар бермоқда Сурия телеканали.
Аввалги хабарларга кўра, Алеппонинг бир қанча маҳаллаларига SDF миномётлари ва ракета отишлари натижасида икки тинч аҳоли ҳалок бўлган. Бу кескинлашув SDF кучларини Сурия армиясига қўшиш бўйича юқори даражадаги музокаралар чоғида рўй берди, унинг муддати яқинлашмоқда.
ATTO компанияси хабар беришича, 3–4 декабрь кунлари амалга оширилган йўл ҳақи учун кечиктирилган тўловлар тизим томонидан ечиб олина бошлайди.
Сабаби техник носозликлар бўлиб, баъзи тўловлар аввалроқ ечилмай қолган. Қўрқманг! Бу хатолик эмас, фақат ўша кунларда сарфлаган ҳақиқий суммагина ечилади.
«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола «Брентфорд» устози Кейт Эндрюснинг биринчи бўлимида Абдуқодир Ҳусанов майдондан четлатилиши керак эди, деб ҳисоблаётгани ҳақида ўз фикрларини билдирди.
Ўзбекистон миллий терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Рауф Инилеев Жаҳон чемпионати олдидан терманинг имкониятлари, барқарорлик ва асосий футболчилар соғлиғининг аҳамияти ҳақида фикр билдирди.
Индонезиянинг Марказий Ява вилоятида автобус иштирокида содир бўлган йирик йўл-транспорт ҳодисасида камида 16 киши ҳалок бўлди, кўплаб йўловчилар жароҳат олди.
Жанубий Африка Республикасининг Гаутенг вилоятида жойлашган кўнгилочар масканга уюштирилган қуролли ҳужум оқибатида 9 киши ҳалок бўлди, яна 10 нафар яраланди.
БМТ Бош котиби Антониу Гутерреш ўзининг матбуот хизмати орқали Ғазо сектори аҳолисининг тўртдан уч қисмидан кўпроғи озиқ-овқат етишмовчилиги хавфи остида эканлигини маълум қилди.
Россия Федерал хавфсизлик хизмати (ФХХ) Ростов вилояти бошқармаси жазони ижро этиш колониясида уч нафар Ўзбекистон фуқароси томонидан «режалаштирилган теракт»нинг олди олинганини маълум қилди.
Бу ҳужумлар Суриянинг марказий қисмида содир этилган террорчилик ҳужумида икки нафар АҚШ армияси аскари ва бир АҚШ фуқароси ҳалок бўлгани ортидан Доналд Трампнинг жавоб зарбаси ҳисобланади.