АҚШ Давлат котиби Марко Рубио ва АҚШ президентининг махсус вакили Стив Уиткофф ўртасида Россия ва Украина билан музокаралар бўйича жиддий келишмовчиликлар мавжуд.
Бу ҳақда NBC News манбаларга таяниб хабар берди.
Қайд этилишича, АҚШ президенти Дональд Трамп маъмуриятининг икки юқори мартабали аъзоси Россия-Украина урушининг ижобий якунланиши борасида турлича қарашларга эга. Рубио тинчликка эришиш учун Россияга ҳарбий ва иқтисодий босимни кучайтириш зарур, деб ҳисобласа-да, Уиткофф Украинанинг фаолроқ ён беришини маъқуллайди.
Хусусан, NBC News телеканали хабарига кўра, Рубио Женевада Украина вакиллари билан музокараларда иштирок этишни режалаштирган, бироқ Уиткофф давлат котибини четлаб ўтиш ва музокараларни дипломатсиз олиб бориш учун у ерга ундан аввалроқ борган.
Охир оқибат, Давлат котиби Женевага ўз вақтида етиб келди ва музокараларда иштирок этди. Манбалар келтирган яна бир мисол, Уиткоффнинг апрель ойида Франция президенти Эммануэль Макронга Украина бўйича музокаралар учун сафари бўлиб, Марко Рубио унга қўшилишга ҳаракат қилган. Давлат котиби муваффақиятга эришди, бироқ унинг Уиткофф билан суҳбати дипломат учун "хўрловчи воқеа" бўлди.
Бундан ташқари, NBC News манбалари таъкидлаганидек, Давлат департаментида кўпчилик Уиткоффни ҳимояланмаган алоқа каналларидан фойдалангани ва умуман хавфсизлик масалаларига эътибор бермагани учун танқид қилади. Телеканал манбаларидан бирининг таъкидлашича, Уиткофф дипломатик соҳада ҳаваскор ва "Россияга ҳақиқий совға".
АҚШ Давлат департаменти матбуот хизмати Марко Рубио ва Уиткофф ўртасида ҳеч қандай келишмовчиликлар бўлмаганини таъкидлади.
ATTO компанияси хабар беришича, 3–4 декабрь кунлари амалга оширилган йўл ҳақи учун кечиктирилган тўловлар тизим томонидан ечиб олина бошлайди.
Сабаби техник носозликлар бўлиб, баъзи тўловлар аввалроқ ечилмай қолган. Қўрқманг! Бу хатолик эмас, фақат ўша кунларда сарфлаган ҳақиқий суммагина ечилади.
«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола «Брентфорд» устози Кейт Эндрюснинг биринчи бўлимида Абдуқодир Ҳусанов майдондан четлатилиши керак эди, деб ҳисоблаётгани ҳақида ўз фикрларини билдирди.
Ўзбекистон миллий терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Рауф Инилеев Жаҳон чемпионати олдидан терманинг имкониятлари, барқарорлик ва асосий футболчилар соғлиғининг аҳамияти ҳақида фикр билдирди.
Агентлик танишиб чиққан разведка маълумотларига кўра, ушбу қурол сунъий йўлдошлар орбитасига юз минглаб жуда майда металл гранулаларни сочишга асосланган.
Индонезиянинг Марказий Ява вилоятида автобус иштирокида содир бўлган йирик йўл-транспорт ҳодисасида камида 16 киши ҳалок бўлди, кўплаб йўловчилар жароҳат олди.
Жанубий Африка Республикасининг Гаутенг вилоятида жойлашган кўнгилочар масканга уюштирилган қуролли ҳужум оқибатида 9 киши ҳалок бўлди, яна 10 нафар яраланди.
БМТ Бош котиби Антониу Гутерреш ўзининг матбуот хизмати орқали Ғазо сектори аҳолисининг тўртдан уч қисмидан кўпроғи озиқ-овқат етишмовчилиги хавфи остида эканлигини маълум қилди.
Россия Федерал хавфсизлик хизмати (ФХХ) Ростов вилояти бошқармаси жазони ижро этиш колониясида уч нафар Ўзбекистон фуқароси томонидан «режалаштирилган теракт»нинг олди олинганини маълум қилди.
Бу ҳужумлар Суриянинг марказий қисмида содир этилган террорчилик ҳужумида икки нафар АҚШ армияси аскари ва бир АҚШ фуқароси ҳалок бўлгани ортидан Доналд Трампнинг жавоб зарбаси ҳисобланади.