Дания ҳукумати икки киберҳужум учун жавобгарликни Россия давлати билан боғлиқ ҳакерлик гуруҳларига юклади: биринчиси — бу кузда бўлиб ўтган муниципал ва ҳудудий сайловлар вақтида, иккинчиси — ўтган йили сувни тозалаш корхонасига қарши амалга оширилган ҳужум. Бу ҳақда Дания мудофаа вазири Троэлс Лунд Поулсен 19 декабр, пайшанба куни матбуот анжуманида маълум қилди. AFP агентлиги иқтибос келтирган вазир сўзларига кўра, ҳукумат Россия элчисини чақириш ниятида.
Поулсеннинг айтишича, 2024 йил охиридаги киберҳужумдан кейин — уни россияпараст Z-Pentest гуруҳи билан боғлашмоқда — сув қувурларида портлашлар содир бўлган ва бу қисқа муддатга турар жойлардаги сув таъминотини издан чиқарган. Иккинчи воқеа эса Данияда шу йил ноябрда бўлиб ўтган муниципал ва ҳудудий сайловлар арафасида юз берган. Россияпараст NoName057(16) гуруҳи ўз зиммасига олган бу киберҳужум оқибатида Даниядаги бир қатор сиёсий партиялар, муниципалитетлар, давлат идоралари ва бир мудофаа компаниясининг веб-сайтлари ишламай қолган.
“Биз бу — Россияга мойил, Россия давлати билан боғлиқ гуруҳлар эканига мутлақо ишонамиз”, — деди Дания Ҳарбий разведка хизмати раҳбари Томас Аренкил. FE баёнотида Россия давлати NoName057(16) ва Z-Pentest гуруҳларини “Ғарбга қарши гибрид урушининг воситалари” сифатида ишлатиши айтилган.
Шунингдек, Россиянинг кибероперациялари “Ғарбнинг Украинага берган ёрдамини сусайтиришга қаратилган кенгроқ таъсир ўтказиш кампаниясининг бир қисми” экани таъкидланади. AFP қайд этишича, Дания Украинага Россияга қарши мудофаа урушда энг йирик ёрдам берувчилардан бири ҳисобланади.
Дания жамоат хавфсизлиги ва фавқулодда вазиятларга тайёргарлик вазири Торстен Шак Педерсен ҳар икки киберҳужум чекланган зарар етказганини, аммо айрим ожиз нуқталарни очиб берганини билдирди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Шунингдек, қўлга олиш жараёнида воқеа жойидан қочишга уринган тадбиркорнинг ёнидан 14,5 минг АҚШ доллари ва 6 млн 250 минг сўм пул маблағлари ҳам олинган.
Дастлабки маълумотларга кўра, қайиқда ўнлаб одамлар бўлган ва уларнинг бир қисми қутқариб қолинган. Ҳодиса жойида қутқарув хизматлари иш олиб бормоқда.
Янги Ўзбекистонда инсон қадрини улуғлаш, оила институтини мустаҳкамлаш, хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, қизларнинг баркамол авлод бўлиб вояга етиши учун зарур шарт-шароитларни яратиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди. Сир эмаски, жамият тараққиёти, оилалар фаровонлиги ва келажак авлод камолоти, аввало, аёлга бўлган эътибор, қизлар тарбиясига берилаётган юксак аҳамият билан чамбарчас боғлиқдир. Шу маънода, бугун мамлакатимизда гендер тенгликни таъминлаш, оила масалаларига тизимли ёндашиш ва қизларнинг саломатлиги ҳамда маънавий-интеллектуал ривожига қаратилаётган эътибор ўзининг амалий натижаларини бера бошлади.
Дастлабки маълумотларга кўра, мазкур маҳсулотлар Қирғиз Республикасидан ноқонуний равишда олиб кирилган бўлиб, уларнинг бир қисми ярим тайёр, яна бир қисми эса қайта ишланган ҳолатда бўлган.
Озарбайжонда 33 ёшли эркак шок ҳолатга олиб келган ҳаракати билан фуқаролар эътиборини тортди. У аввало онасига ҳужум қилиб, уни вафот эттирди, кейин эса ўз жонига қасд қилиб, ўзини ёқиб юборди.