Владимир Путин «Тўғридан-тўғри линия» давомида, агар Украинада янги ҳокимиятни сайлаш бўйича сайловлар ўтказилса, Россиянинг Украинага берилаётган зарбаларини бир кунга чеклашга тайёр эканини билдирди. Россия етакчисининг сўзларига кўра, Москва «сайловлар хавфсизлигини таъминлаш ҳақида ўйлаб кўриши мумкин». Бу овоз бериш куни Украина ҳудудининг ичкарисига зарбалар беришдан воз кечишни англатади.
Шу билан бирга, Путин Россиянинг ҳам қарши талаблари борлигини таъкидлади.
«Аммо, албатта, биз четлаб ўта олмайдиган бир масала бор. Яъни, Россия ҳудудида Украина фуқароларидан иборат миллионлаб одамлар яшайди — турли ҳисоб-китобларга кўра, беш миллиондан ўн миллионгача, — улар овоз бериш ҳуқуқига эга», — деди Россия раҳбари.
Украинада Россиянинг кенг кўламли босқини бошланганидан бери сайловлар ўтказилмаган. Шу сабабли Владимир Зеленский, жумладан, Оқ уйда ҳам танқид қилинган. Бунга жавобан Украина президенти сайлов ўтказишга тайёр эканини, аммо фақат реал ва барқарор хавфсизлик кафолатлари мавжуд бўлган тақдирдагина бунга рози эканини билдирган.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Шунингдек, қўлга олиш жараёнида воқеа жойидан қочишга уринган тадбиркорнинг ёнидан 14,5 минг АҚШ доллари ва 6 млн 250 минг сўм пул маблағлари ҳам олинган.
Дастлабки маълумотларга кўра, қайиқда ўнлаб одамлар бўлган ва уларнинг бир қисми қутқариб қолинган. Ҳодиса жойида қутқарув хизматлари иш олиб бормоқда.
Янги Ўзбекистонда инсон қадрини улуғлаш, оила институтини мустаҳкамлаш, хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, қизларнинг баркамол авлод бўлиб вояга етиши учун зарур шарт-шароитларни яратиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди. Сир эмаски, жамият тараққиёти, оилалар фаровонлиги ва келажак авлод камолоти, аввало, аёлга бўлган эътибор, қизлар тарбиясига берилаётган юксак аҳамият билан чамбарчас боғлиқдир. Шу маънода, бугун мамлакатимизда гендер тенгликни таъминлаш, оила масалаларига тизимли ёндашиш ва қизларнинг саломатлиги ҳамда маънавий-интеллектуал ривожига қаратилаётган эътибор ўзининг амалий натижаларини бера бошлади.
Дастлабки маълумотларга кўра, мазкур маҳсулотлар Қирғиз Республикасидан ноқонуний равишда олиб кирилган бўлиб, уларнинг бир қисми ярим тайёр, яна бир қисми эса қайта ишланган ҳолатда бўлган.
Озарбайжонда 33 ёшли эркак шок ҳолатга олиб келган ҳаракати билан фуқаролар эътиборини тортди. У аввало онасига ҳужум қилиб, уни вафот эттирди, кейин эса ўз жонига қасд қилиб, ўзини ёқиб юборди.