Ваколат суиистеъмол қилинганда...

Ваколат суиистеъмол қилинганда...

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девони ходимлари томонидан мавжуд маълумотлар асосида тижорат банкларида тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига риоя этилиши аҳволи ўрганилганда “Халқ банки” акциядорлик тижорат банкининг Тошкент вилоятидаги 17 та ҳудудий филиалларида 1700 дан ортиқ ҳолатда солиқ органлари томонидан 10 кун муддатга ҳисоб рақамлари ҳаракати чеклаб қўйилган тадбиркорлик субъектларининг ҳисоб рақамларини белгиланган муддат тугагандан сўнг чекловни бекор қилиш чораларини кўрмаганликлари аниқланган.

Амалдаги қонунчиликка мувофиқ ўзига юклатилган хизмат вазифаларини бажармаганлиги ва тадбиркорларнинг қонуний манфаатларига зид равишда қилган ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) учун тижорат банкларинининг барча мансабдор шахсларига нисбатан белгиланган тартибда маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, тегишли чоралар кўрилиши таъминланди.

Бизнес Вакил девони матбуот хизмати


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!