Вабодан вафот этган киши шаҳид мақомида бўладими?

Вабодан вафот этган киши шаҳид мақомида бўладими?

Вабонинг мўминлар учун раҳмат бўлиши, иймон, сабр, истиқомат, Аллоҳга таваккал ва солиҳ амалларни ихтиёр қилиш билан бўлади.

Ҳадисларда мўминнинг хос тарзда вабога сабр қилиши ва вабо сабабли вафот этишига шаҳидлик фазилати ҳосил бўлиши зикр қилингандир. 

Бундай бир неча ҳадислар қуйида зикр қилинади.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: У киши айтадилар: 
سَأَلْتُ رَسولَ اللَّهِ ﷺ عَنِ الطّاعُونِ، فأخْبَرَنِي أنَّه عَذابٌ يَبْعَثُهُ اللَّهُ على مَن يَشاءُ، وأنَّ اللَّهَ جَعَلَهُ رَحْمَةً لِلْمُؤْمِنِينَ، ليسَ مِن أحَدٍ يَقَعُ الطّاعُونُ، فَيَمْكُثُ في بَلَدِهِ صابِرًا مُحْتَسِبًا، يَعْلَمُ أنَّه لا يُصِيبُهُ إلّا ما كَتَبَ اللَّهُ له، إلّا كانَ له مِثْلُ أجْرِ شَهِيدٍ.

Яъни: Мен Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан вабо ҳақида сўрадим. Шунда, У Зот соллаллоҳу алайҳи васаллам менга: "Вабо бир азобдир. Аллоҳ таъоло уни бандаларидан истаганига юборади ва шаксиз Аллоҳ уни мўминлар учун раҳмат қилгандир. Кимгадир вабо содир бўлса-ю, у ўз шаҳрида сабр ва савоб умид қилиб, Аллоҳ унга ёзганидан бошқаси етмаслигини билган (эътиқод қилган) ҳолида турса, унга шаҳиднинг ажри мислича ажр бўлади", дея хабар бердилар. (Имом Бухорий ривояти)

Ҳадисдан маълум бўлдики, агар бирор жойга вабо ёки ҳалок қилувчи бирор юқумли касаллик тарқалса, у ерда бирор мўмин банда бўлса, у ўзига Аллоҳнинг ҳукмидан бошқа ҳеч нарса етмаслигини эътиқод қилган ҳолда сабр ва матонат ила ўтирса, унга шаҳиднинг ажр- савоби бўлади.

Агар бирор кимса бесабрлик қилиб, у ердан қочиб кетса, у бу ажр-савобга ҳақдор бўлмайди.  

Лекин бу барча нарсаларга қарамасдан, сабаблар даражасида эҳтиёт чораларини ихтиёр қилишлик сабрга хилоф эмасдир.

Оиша разияллоҳу анҳодан ривоят қилинган ҳадисда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
 الفارُّ منَ الطاعونِ كالفارِّ منَ الزحفِ

Яъни: "Вабодан қочувчи кимса, (гуноҳда) жанг майдонидан қочувчи кимса кабидир" деганлар. (Имом Аҳмад ривояти) Бунинг маъноси шуки, қайси жойда вабо бўлса, у ердан одам қочмаслиги лозим. Балки, айни ўша жойда собит туриши лозим. У ердан қочишлик бесабрлик ва Аллоҳ таъолога таваккал қилмаслик белгиси бўлгани учун гуноҳ ва қайтарилгандир.

"Тааъуун аор вабаайи амрааз" китобидан
Абдулқайюм Комил таржимаси

Манба: azon.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!