Uzum Хитойнинг Tencent компанияси ва халқаро фондлардан 70 млн доллар инвестиция жалб қилди. Бу компания баҳосини 1,5 млрд долларга етказиб, мамлакатнинг энг йирик технологик лойиҳасига айлантирди.
TechCrunch маълумотларига кўра, Ўзбекистондаги етакчи рақамли экотизим Uzum Хитойнинг йирик IT гиганти Tencent ҳамда халқаро инвестиция фонди VR Capitalдан қарийб 70 млн доллар инвестиция жалб қилди. Мазкур келишувда 2024 йил март ойидаги биринчи раунднинг етакчи инвестори бўлган FinSight Ventures ҳам иштирок этди.
Ушбу сармоя натижасида Uzumнинг бозордаги баҳоси тахминан 1,5 млрд долларга етди. Бу Хитойнинг Tencent компанияси томонидан Ўзбекистондаги илк технологик инвестиция бўлиб, мамлакат рақамли иқтисодиётига бўлган ишончнинг ёрқин ифодасидир.
Uzum хизматларидан ҳар ойда қарийб 17 млн фойдаланувчи бенефит оляпти. Uzum Bank карталаридан фойдаланувчилар сони 2 млн нафардан ошиб кетган. Компания 3 йилдан кам вақт ичида мамлакатнинг йирик солиқ тўловчиларидан бирига айланди, бутун Ўзбекистон бўйлаб 12 мингдан ортиқ иш ўрни яратди ва 40 мингдан зиёд тадбиркорни бизнесини ривожлантиришда қўллаб-қувватлади.
Жалб қилинган маблағлар Uzumнинг ўз финтех инфратузилмасини ривожлантиришга, маҳсулотлар турини кенгайтиришга, рақамли савдо ечимларини такомиллаштиришга ҳамда онлайн савдо ва финтех бозоридаги етакчилик позициясини мустаҳкамлашга йўналтирилади.
Маълумот учун,Tencent — Шэньчжэн шаҳрида жойлашган, дунёдаги энг йирик технология ва инвестиция конгломератларидан бири бўлиб, 800 дан ортиқ компанияда улушга эга. VR Capital эса Нью-Йорк ва Лондонда жойлашган, 8 млрд доллардан ортиқ активларга эга халқаро инвестиция фондидир. FinSight Ventures эса финтех ва электрон тижорат соҳаларида йирик тажрибага эга венчур фонди ҳисобланади.
Аввал хабар қилинганидек, шу йил 2 декабрь куни соат 10:49 да Гулистон шаҳрининг "Тараққиёт" МФЙ ҳудудида жойлашган овқатланиш шохобчасида содир бўлган ёнғин ҳақида тез тиббий ёрдам "Сall-маркази"га соат 11:13 да хабар келиб тушган.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Манбаларнинг айтишича, Франция расмийлари репарацион кредит ғоясини қўллаб-қувватласа ҳам, тижорат банкларидаги активлардан фойдаланишга қарши чиқмоқда, чунки кредиторлар Euroclear билан бошқа шартномавий мажбуриятларга эга.
"Бир неча кун давомида Қўшма Штатларда Украина Бош штаби раҳбари Андрей Гнатов билан биргаликда президент Доналд Трампнинг вакиллари Стив Уиткофф ва Жаред Кушнер билан музокаралар ўтказдик. Конструктив ҳамкорлик учун улардан миннатдорман", — деди Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши котиби Рустем Умеров музокаралардан сўнг.
Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати, жумладан, Исроил аскарларини Ғазо сектори ҳудудидан тўлиқ чиқариш шарти билан қурол ташлашга рози эканини маълум қилди, деб хабар берди ҳаракат етакчиси эксклавда.
Бугун, 7 декабр куни соат 08:57 да Қозоғистоннинг Актобе вилояти Айтекеби туманидан ўтган "Пермь-Тошкент" йўналишида ҳаракатланган “Yutong” йўловчи автобуси ён томонга ариққа ағдарилиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Ҳозирда ушбу шахсга нисбатан ЖКнинг 25,182-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг янги ҳисоботига кўра, ўтган йили дунё бўйича безгакка чалинганлар сони 282 миллион нафарни ташкил этган. Бу – 2023 йилга нисбатан 9 миллион нафар юқори кўрсаткич.
Al Arabiya телеканалига жума куни берган интервьюсида ҲАМАСнинг юқори мартабали расмийси ҳаракат Ғазо секторидаги бошқарувни эндиликда давом эттириш нияти йўқлигини маълум қилди. Унинг айтишича, ҲАМАС аллақачон Ғазони келгуси босқичда бошқариш учун технократлардан иборат махсус қўмитани тузишга розилик билдирган.
Бу “Толибон” муваққат ҳукумати томонидан рухсат берилган қатл бўлиб, уни тахминан 80 минг киши томоша қилган. Болага қотилни кечириш ёки стадионни тўлдирган оломон кўз ўнгида ўлим жазосини ижро этиш ўртасида танлов берилган.