Узоқ кутилган фильм: "Scorpion" нега зерикарли, мантиқсиз ва тушунарсиз?

A A A
Узоқ кутилган фильм: "Scorpion" нега зерикарли, мантиқсиз ва тушунарсиз?

27 ноябрь куни "Prologue" кинофестивалининг очилиш маросимида "Scorpion" фильмининг гала-премьераси бўлиб ўтди. Ушбу премьерада қатнашган журналист Эльдар Асанов энг узоқ кутилган ўзбек фильмига баҳо беради.

"Scorpion" охирги йилларнинг энг узоқ кутилган ва, айтиш мумкинки, энг зўр реклама қилинган ўзбек фильми бўлди. Реклама компанияси шу қадар усталик билан олиб борилдики, фильм премьерасидан олдинроқ чинакамига қизиқиш уйғота олди. Пиар мақсадида Ҳолливуд сценарийнависи Боб Андервуднинг жалб этилиши, саунд-трекни эса россиялик хонанда Валерия куйлаши ҳам мухлислар диққатини тортди.

Очиғи, ўзбек кинематографидан мўъжиза кутмаган бўлсам ҳам, камида бир марта кўрса бўладиган, ўзига яраша қизиқарли сюжетга эга, лекин содда ва оригиналликдан мосуво жангари фильм кўраман деб ўйлаган эдим. Натижа мен кутгандай бўлдими? Келинг, бир бошидан бошлайлик.

Аслида, "Scorpion" картинаси ўзбек киносининг жиддий муаммоларини очиб берди деб ўйлайман. Ўзбек кинематографи совет даврида оёққа турган, ўзбек кино мактаби – актёрлар, режиссёрлар, операторлар ўша муҳитда шаклланган. Ҳозирга келиб жилови бўшатилган киночилик йўл қидириб сарсон: совет даврида шаклланган усул ва ғояларни давом эттириш учун уларни такомиллаштириб, янги босқичга олиб чиқиш керак, Ҳолливуддан ғояларнинг олиниши эса маза-матрасиз кўчирма ва такрорларнинг урчишига олиб келади. Иккала мактабнинг уйғунлаштирилиши балки ўзига хос йўлнинг яралишига олиб келар, аммо уйғунлаштириш ҳам ижодкорликни ва профессионалликни талаб этади.

"Scorpion"да мана шундай уйғунлашувни кўришимиз мумкину, бу муваффақиятли чиққан деб айта олмаймиз. Уруш-отишма саҳналарида яққол Ҳолливудга тақлид сезилади, аммо актёрлар ҳали ҳам советча образлардан чиқиб кетмаган – экранда замонавий офисларда ишлаётган, лекин советча оҳангда гапирадиган майор ва генераллар гавдалантирилган.

Ҳолливуддан сценарийнавис таклиф қилингани вазиятни қутқарадигандай эди гўё – бу йигитлар, кўпинча мантиқни унутиб қўйишса ҳам, қизиқарли ва чиройли сюжетлар ўйлаб топишга уста. Амалда эса бу тескари натижа берган: қизиқарли сюжет ўйлаб топилмаган, ўйлаб топилгани Ўзбекистонга, маҳаллий шарт-шароитларга боғлиқлигини ҳам йўқотган. Воқеани бемалол бошқа давлатга кўчириб қўйиш мумкин. Образлар устида ишлаган ижодкорлар Ўзбекистон аҳолисининг спецификасини мутлақо инобатга олмагани ҳам тайин: фильмда америкача стереотиплар такрорланади – араблар, нефт, суперқаҳрамон агентлар. Образларнинг менталитети ҳам америкача: фильмнинг асосий қаҳрамонлари бўлмиш 35-40 ёшлардаги эркаклар ва аёлларнинг ҳеч бири оила қурмаган (ўзбек миллий қадриятлари ва маънавияти қўриқчиси бўлмиш Ёшлар иттифоқи молиялаштирган кинода-я!). Ўзбекистонда тасодифан битта ташкилотда шунча бўйдоқ ишлаши назарий жиҳатдан бўлиши мумкин албатта, боз устига, гап махсус хизматлар ҳақида кетмоқда. Лекин негадир бирорта оиласиз милиционер ёки ҳарбийни эслай олмадим.

Нега бундай бўлди? Гап шундаки, сценарийнависнинг исми олдига “Ҳолливуд” сўзи қўшиб қўйилиши билан у автоматик тарзда истеъдодли бўлиб қолмайди. Боб Андервуд ҳақида “Кинопоиск” биладиган ягона нарса – 1990-йиллардаги ТВ-сериалларнинг сценарийларини ёзишда иштирок этган. Ушбу сериалларнинг учтасига ("Daddy Dearest", "The Wrong Coast", "Night Court") ўзи продюсерлик қилган. Унинг ишлари рўйхатидан бирорта бадиий фильм топмадим. Боб Андервуднинг ижоди билан тўлиқ таниш бўлмаганим учун баҳо беришдан тийиламан, аммо истеъдод борасида у Чарли Кауфмандан бениҳоя йироқ эканлиги шубҳасиз.

Энди сюжетга тўхталсак.

Фильм бошида "Scorpion" жиноий гуруҳи раҳбарлари Жоннини (Акбархўжа Расулов) ёллаши кўрсатилади. Картинанинг бу саҳнасида бир неча воқеа комбинацион монтаж воситасида аралаштириб кўрсатилиб, парчанинг таъсирини кучайтириш режалаштирилган, аммо аввал бошидан мантиқнинг оқсаши бу таъсирни йўққа чиқарган. Дунёнинг кўплаб давлатларида фаолият юритадиган, охирги уч йилда 126 кишининг ҳаётига зомин бўлган ўта хавфли ва профессионал жиноий гуруҳнинг икки асосий етакчиси – Питер Макалистер (Вячеслав Разбегаев) ва Кэтрин Траммел (Юлдуз Ражабова) Санкт-Петербургда таксичилик қилиб юрган оддий ўзбек йигитини ишга ёллаши нимага асосланган? Уни тасодифан учратиб қолишдими ёки олдиндан кузатиб келишганми? Агар тасодиф бўлса, йигитнинг яхши дартс ўйнаши профессионал жиноий гуруҳга жалб этилиши учун етарли асос бўла оладими? Агар Жоннини олдиндан кузатиб келишган бўлса, унда нега бу тафсилот очилмай қолиб кетган? Ундан кейин яқинда гуруҳга қўшилган ва нуқул қотилликка қўл уришдан бош тортиб юрадиган ўжар ва ишончсиз йигит қандай қилиб уч йилда гуруҳдаги иккинчи одамга айланди?

Саволлар кўп. Фильм давом этгани сайин улар кўпайиб боради. Навбатдаги саҳнада иккинчи бош қаҳрамон – капитан Темур Солиев (Фарҳод Маҳмудов) таништирилади. Операция чоғида жасорат кўрсатган капитан бевосита президентга бўйсунадиган генерал Маҳмудов (Карим Мирҳодиев) назоратидаги махсус бўлинмага ўтказилади. Биринчи куниёқ у энг асосий иш – "Scorpion" иши билан таништирилади (“Бошқа давлатларда ишлаб, бир неча мартагина Ўзбекистон чегарасида кўриниб қолган, ҳозир олис Марокашда бўлган гуруҳ билан нега Ўзбекистон махсус хизматлари доимий равишда шуғулланиб келаяпти?” деган саволим ҳавода муаллақ қолиб кетди). Ва биринчи куниёқ капитан "Scorpion"га оид маълумотларни хизмат компьютеридан кўчириб олиб, ғойиб бўлади. Солиевнинг уйи текширилади (у пайти агентнинг ўзи ота-онасининг уйида бўлади, лекин у ерга ҳам гуруҳ жўнатиш ҳеч кимнинг хаёлига келмайди), уйидан яна ўша тасодиф принципи асосида сюжетни кескин буриб юборадиган маълумот топилади: тасодифни қарангки, "Scorpion"нинг учинчи етакчиси Жонни аслида Темур Солиевнинг укаси Жаҳонгир Солиев экан.

Сюжетнинг давоми ҳам кишида ишонч уйғотмайди. Араб тилини биладиган, чет элда, хусусан, Марокашдай экзотик мамлакатда бемалол ўзини эплаб кетадиган агент борлигига ишондик. У Марокашга учиб боришга, у ерда яшашга, ҳатто ўйлаб топилган Калистон давлатига (Ҳиндистондаги тан олинмаган Ҳалистон билан адаштириб юборишмаган деб умид қиламан) бориш учун йўл-йўлакай машина сотиб олишга етарли даражада пул захирасига эгалигига ҳам ишондик. Лекин пулинг ва имкониятинг бўлганда ҳам, бу ишларни Ўзбекистонда амалга ошириш деярли имконсиз.

Аввало, бунга ОВИР стикери йўл қўймайди – Ўзбекистон фуқаролари усиз чет элга чиқа олмайди. У бўлганда ҳам, Марокашга чиқиш учун Ўзбекистондан виза олиш керак, виза олишга жуда кўп ҳужжат (жумладан, иш жойидан маълумотнома, даромадлар ҳақида маълумотнома) ҳамда маълум вақт, камида бир неча кун талаб қилинади, энг қизиғи – Ўзбекистонда Марокашнинг элчихонаси йўқ. Куч тузилмалари (ички ишлар, мудофаа, фавқулодда вазиятлар вазирликлари, ДХХ, божхона қўмитаси) ходимлари, айниқса, давлат аҳамиятига молик махфий маълумотлар билан ишловчилари бекордан-бекорга чет элга чиқарилмаслиги ҳам барчага маълум.

Сюжет бўйича бу тўсиқларни енгиб ўтиш учун капитан Солиев Қозоғистонга чиқиб кетади ва Чимкентдан Работга учади. Бу ерда ҳам бир муаммо бор – ўша гап, куч тузилмаси ходимини давлат чегарасидан шунчаки ўтказиб юборишлари эҳтимолдан узоқ (аэропортлар ва ўтказиш пунктларига аллақачон маълумот ҳам етказилиши керак эди – у қочиб кетгани аниқланган пайти ҳали қаҳрамонимиз ота-онасининг уйида ўтирганди); агар яширин йўллар билан чегарадан ўтадиган бўлса, унда чегара муҳрисиз Чимкент аэропортидан учиб кета олмайди. Дарвоқе, Чимкентдан Работга тўғридан-тўғри учадиган рейс йўқ – бунинг учун икки-учта пересадкани (у самолётдан бу самолётга ўтиш) амалга ошириш талаб этилади. Табиийки, бундай чиптани бир кун олдин сотиб олиш осонмас. Солиев у давлатдан бунисига қўниб, Марокашга етиб боргунча энг камида бир-бир ярим кун ўтарди, бу вақт ичида уни бемалол тутиб олиш мумкин эди.

Деталларга эътиборли кино ишқибозининг азобланишлари бу билан тугамайди. Марокашдаги тушунарсиз саргузаштларидан сўнг, Солиев Ўзбекистонга экстрадиция қилинади. Бунинг натижаси қандай бўлади деб ўйлайсиз? Менимча, махсус хизмат офисидаги компьютердан ўта махфий маълумотларни ўғирлаб, ҳаммадан яшириниб, бошқа давлатга учиб кетган ва у ерда ўзбошимчалик билан иш тутган, ўта хавфли жиноий гуруҳ етакчиси билан алоқага киришган агент энг камида дарҳол изоляторга тиқилиши, трибуналдан сўнг узоқ йилларга қамалиши, чиққанидан сўнг қайтиб давлат ишига тикланмаслиги керак эди. Солиевни эса шунчаки сўроқ қилиб қўйиб юборишади, эртасига у бемалол яна ишга келиб-кетаверади ва, ҳатто, махсус операция ўтказиш учун бутун бошли гуруҳни ишониб топширишади.

"Scorpion"ни зерикарли ва тушунарсиз қиладиган жиҳатлар фақатгина бу эмас.

Кинематографда “образ тарихи”, “сюжет аркаси” сингари тушунчалар мавжуд. Агар томошабин экранда ҳаракат қилаётган образнинг ўтмишини, мотивациясини билмаса, ундан хавотир олмайди. Образлар томошабинда ҳеч қандай ҳиссиёт (симпатия ёки нафрат) уйғотмаса, у муқаррар кинодан зерикади. "Scorpion" қаҳрамонларининг ўтмиши, мотивацияси ҳақида бошидан бирор нарса дейилмайди, ора-орада ўтмишдан келтириладиган флешбеклар ўзаро боғланмай, тушунарсизликни янада оширади. Энг махфий тузилманинг энг ишончли агенти карьерадан ва озодликдан воз кечиб чет элга қочиб кетишига, тузуккина юрган йигит жиноий гуруҳга қўшилиб қолишига арзийдиган ҳеч қандай сабаб ёки мотив очиқланмайди. Яъни, фильмнинг бутун ихтилофи, драмаси пуч бўлиб чиқади.

Иккинчи даражали образлар ҳам бу борада бош қаҳрамонлардан ўтказиб ҳеч нарса кўрсата олишмаган. Мисоллар келтирсак. Жонни ва Кэтрин ўртасидаги муносабатлар ҳам худди шу каби чалакам-чатти кўрсатилган. Улар нега бу қадар бир-бирига боғланиб қолгани, бир-бирига муносабати қанақалиги тушуниксиз қолиб кетган.

Кейинги мисол. Махфий хизмат таҳлилчиси Умарова (Раъно Шодиева) капитан Солиев билан бир марта учрашади. Шу битта суҳбатдан сўнг Солиев қочиб кетади. Бир неча кундан сўнг, у Умаровага қўнғироқ қилиб, офисдан яна қандайдир махфий маълумотларни билиб беришни сўрайди. Умарова... рози бўлади.

Тўхтаб туринг. Битта учрашувдан сўнг бу икки қаҳрамон шунчалар яқинлашиб кетдими? Унда нега бу яқинлашиш жараёни экранда мутлақо акс этмади, актёрлар нигоҳида, ҳаракатларида, сўзларида кўринмади? Актёрлар ўртасидаги боғловчи кимё қани? Яна юқорида тилга олинган хато – Солиев ўзи тузук танимайдиган одамга қўнғироқ қилиб, ёрдам сўради, кўп йиллик ишончли ходим Умарова эса ўзи тузук танимайдиган, жиддий жиноятга қўл урган одамга карьерасини ва озодлигини хавф остига қўйиб ёрдам берди...

Шу ўринда яна бир кулгили саҳнани эсга олмай иложим йўқ. Суҳбат асносида узоқ йиллар тайёргарлик кўрган агент Солиев махсус хизматларга таҳлилчи нимага кераклигини тушунмайди. Унинг фикрича, махсус хизмат иши фақат ур-йиқитдан, дала операциясидан иборат. Ўзининг кераклигини исботлаш учун Умарова дедукцияни ишга солиб, Солиевнинг ҳаммомида дераза қайси томонда жойлашганини-ю уйида қанақа лаш-лушлар борлигини айтиб беради, Солиев ҳам бамисоли доктор Уотсондай оғзини очиб эшитиб ўтиради. Кино ижодкорлари таҳлилчининг ишини бу қадар содда тушуниши ҳали унчалик кулгилимас. Энг кулгилиси – саҳнада келтирилган дедуктив приёмлар (“ҳаммомингдаги дераза фалонча томонда жойлашган, негаки ўнг юзингдаги соқол чап юзингдагидан яхшироқ олинган”) узоқ XIX асрда яшаган машҳур Артур Конан Дойл ижодидан, Шерлок Холмс ҳақидаги ҳикоялардан олинган.

Энди “сюжет аркаси” тушунчасига тўхталсак. Ҳар бир фильмда, умуман, баён шаклидаги бадиий асарда бир нечта қаҳрамон ва бир қанча сюжет линияси бўлади. Шунга яраша, ҳар бир қаҳрамоннинг ўтмиши, бугуни ва келажаги – “сюжет аркаси” бўлади. Биз кўриб чиқаётган фильмда кўпгина мутлақо кераксиз ва якунига етмаган сюжет аркалари бор.

Темур Солиев Калистонда жангарилар томонидан қуршовга олиниб, ўқ ёмғири остида қолиб кетган пайтда йўлидан бир қиз чиқиб қолади. Иккаласи отишмадан қутулиб, воқеа жойини тарк этади. Тасодифни қарангки, Ўзбекистондан олис Марокашга келган Солиев чекка бир қишлоқда рус тилида гапирадиган, собиқ СССРдан ҳамшира бўлиб келган қизни (Шаҳзода Матчонова) учратиб қолибди! Отишма орасида.

Майли, шундай тасодиф бўлиши мумкин дейлик. Одатда жангари киноларда бунақа учрашувдан сўнг бу икки қаҳрамон воқеанинг охиригача бирга бўлишади, уёғига вариантлар мавжуд: хайрлашишади ёки топишиб, бирга қолишади. Шаҳзода Матчонова жонлантирган характер эса бир пайдо бўлади-ю, йўқолиб қолади! У сюжетда ҳеч қандай рол ўйнамаса, тиқиштириш нега керак эди? Юлдузлар сонини кўпайтириш учунми?

Араб қабиласи бошлиғи ролини жонлантирган турк актёри Мурат Йилдиримнинг ҳам фильмдаги аҳамияти очилмай қолади, сюжет аркаси якунига етмайди. Ҳолливуд фильмларидаги каби кулгили компьютерчи боланинг ҳам образи киритилган, аммо бу образга шу қадар кам экран вақти ажратилганки, рол шу қадар ишончсиз чиққанки, бу аҳволга кўзда ёш билан қарамай илож йўқ.

Бир сўз билан айтганда, юлдузли таркиб, тажрибали ижрочилар тўпланганига қарамай, асосий актёрлардан бирортаси ролга тушмаган, образларини тўлақонли очиб бера олмаган. Аслида кадрда кўринган санъаткорларни жуда яхши роллари орқали таниймиз: Фарҳод Маҳмудов, Шаҳзода Матчонова, Карим Мирҳодиев, Борис Ғафуровларнинг истеъдоди ҳаммага маълум. Лекин улар жонлантирган характерларни боғлайдиган ришталар сезилмайди, мухлис эса улар ким, нега улар ҳақидаги фильмни кўриши керак, нега уларнинг тақдиридан хавотир олиши керак, тушунмай қолади, қаҳрамонларни ёқтириб қолмайди, аксилқаҳрамонлардан нафратланмайди. Маҳаллий актёрларни қўятуринг, катта пулга таклиф қилинган чет эллик юлдузлар ҳам (Мурат Йилдирим, Вячеслав Разбегаев) бирор нарсани қойиллата олмаган. Шундан хулоса қилса бўладики, гап фақатгина актёрларнинг ҳафсаласизлигида эмас: улар образга тушмагани, бир-бири билан ҳиссий алоқага кириша олмагани, томошабинда симпатия ёки антипатия уйғота олмагани биринчи галда сценарийнинг мўртлигидан ва режиссуранинг сустлигидан бўлса керак. Режиссёр ва актёрлар бир-бири билан яхши ишламагани кўриниб турибди.

Тан оламан, баъзан танқидга киришиб кетсам, ижобий томонларни тилга олишни бутунлай унутиб қўяман. Лекин холис бўлишга ҳаракат қиламан. Айтайлик, майда камчиликларга (Марокаш манзараларини эмас, кўпроқ совет давридан қолиб кетган завод харобаларини эслатадиган беўхшов экспозициялару турли сюжет чизиқларидаги вақт номувофиқликлари сингари) кўз юмдим. Бундан ташқари, эътироф этаман, фильмнинг шубҳасиз ютуқлари бор – масалан, оператор иши жуда маъқул тушди. Жанговар саҳналар ўйлаганимчалик кўп ва кенг миқёсли бўлмаса-да, ҳарқалай чиройли чиққан. Ниҳоят, овоз, мусиқа билан яхши ишлашган (Валериянинг саунд-трекини эшитмаган бўлсак ҳам – балки титрлар пайти қўйилар). Бироқ бу ютуқлар умумий салбий таассуротни йўқ қила олмайди. Кинони кино қиладиган нарса – ишонарли сюжет, қизиқарли воқеалар, жонли характерлар. Булардан мосуво фильмнинг мусиқасини-ю, раскадровкасини мақташдан қанчалик фойда бор – билмадим.

Хулосам шуки, "Scorpion" анчайин зерикарли, мантиқсизликларга тўла, на сюжети билан, на экшн саҳналари билан томошабинни ҳайратга сола оладиган картинадир. Унга тушиш ёки тушмаслик борасида ҳеч қандай тавсия бера олмайман – ҳамманинг диди ҳар хил. Балки Ўзбекистонда биринчи марта бунақа миқёсдаги жангари фильм олинаётганининг ўзиёқ томошабинлар диққатини тортар, биринчи ҳаракат бўлгани учун юқоридаги камчиликлар кечириб юборилар. Лекин шахсан ўзим кўпроқ нарса кутган эдим.

Фурсатдан фойдаланиб, яна бир нарсага тўхталиб ўтмоқчи эдим. Ижодкорлар лойиҳа бюджети борасида аниқ рақамлар келтиришдан бош тортишди. Турли миш-мишларга қараганда, гап миллионлаб доллар маблағ ҳақида бормоқда. Менимча, Ўзбекистон шароитида бунақа пулга янада кенгроқ миқёсга ва қамровга эга жангари фильм олса бўлар эди.

Ушбу рукнда берилаётган мақолалар сайт қарашини ифодаламаслиги мумкин.

Manba: turon24


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Даҳшат! Вафот этган 88 ёшли аёл тобутда ҳушига келди

IDNES.cz нашрининг ёзишича, унинг турмуш ўртоғи 30 май куни тез ёрдам чақириб, хотинида ҳаёт белгилари йўқлигини маълум қилган

Зеленский Кличконинг сўзларидан сўнг жиддий огоҳлантириш юборди

Бу унинг Киев мэри Виталий Кличконинг Киев режими раҳбарини Украинада ҳукм сураётган авторитаризм борасидаги танқидига жавоби бўлди.

БАА бош мураббийи мухлисларга мурожаат билан чиқди

Амирликлар учун жуда муҳим кун ва ажойиб кеча яқинлашмоқда.

Ҳиндистон чўкиб кетмоқда - ярим миллиондан ортиқ қурбонлар

Ҳиндистон шимоли-шарқида муссон ёмғирлари сабаб бўлган сув тошқинлари ва кўчкилар қурбонлари сони 36 кишига етди, 550 мингдан ортиқ аҳоли жабр кўрди.

Тошкент шаҳар ИИББ жиддий огоҳлантиради!

Ички ишлар бош бошқармаси телеграмдаги саҳифасида янги мурожаат эълон қилди.

Австрия Истанбулдаги музокаралардан сўнг Зеленскийнинг тақдири даҳшатли бўлишини башорат қилмоқда

Россия урушдан олдин этник руслар яшаган ерларни озод қилган ва назорат қилади.

Украина ядровий мувозанатни бузди

Операция жуда пухта ишлаб чиқилди: украиналиклар дронларни яширинча Россияга олиб кирган

Ўзбекистонлик тадбиркор Ўткир Юсуповга Тошкент шаҳридан 3 хонали уй ваъда қилди (видео)

Тадбиркор БААга қарши ўйинни Абу-Даби шаҳридаги стадионда бевосита томоша қилди ва ўйиндан кейиноқ ушбу ваъдани берди.

Танишинг: янги "Дунё гўзали" (ФОТОГАЛЕРЕЯ)

Бу галги “Дунё гўзали” танловининг ғолиби таиландлик Сучата Чуангсри бўлди, деб хабар беради расмий сайт. Бу унвон учун 108 нафар иштирокчи кураш олиб борди.

Украинанинг "Паутинa" амалиёти: Путиннинг ядровий самолётлари дронлар билан йўқ қилинди

2025 йил 1 июнь куни Украина Хавфсизлик хизмати (СБУ) томонидан амалга оширилган “Паутинa” номли махсус амалиёт доирасида Россиянинг икки муҳим стратегик ҳаво базаси дронлар орқали ҳужумга учради.

Гўзаллик маликаси 9 ойга қамалди

Бу ҳақда Need To Know (NTK) нашри хабар бермоқда.

Андижон ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов жиноят содир этгани ҳақида хабарлар тарқалди

Хабарларда ҳолат вояга етмаган шахсга нисбатан қилингани айтилган.

Марказий Осиё халқлари учун Россия энди қизиқ эмас

Марказий Осиёдан Россияга келаётган меҳнат муҳожирлари сони сезиларли даражада камайди.

Ҳоким ўринбосари ўзини ёқиб юбордими?

Ижтимоий тармоқларда Яккабоғ тумани ҳокими ўринбосари ўзини ёқиб юборгани ҳақида хабар тарқалди.

Ортиқхўжаев янги лавозимда иш бошлагани айтилмоқда

Тарқалган хвбврлврга кўра, Жаҳонгир Ортиқхўжаев Ўзбекистон корпоратив спорт ассоциацияси расининг биринчи ўринбосари сифатида иш бошлаган.

Россия Маскка бошпана берадими?

Илон Маскнинг Доналд Трамп билан зиддиятидан сўнг Давлат Думаси Россия миллиардерга сиёсий бошпана беришга тайёрлигини маълум қилди.

Роналду "Олтин тўп"ни ким олиши кераклигини айтди

Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду "Олтин тўп" соҳибини аниқлаш мезонлари ҳақида гапирди.

Путин янги қарорни имзолади: У нима ҳақида?

Россияда айрим маҳсулотларни харид қилишда ёшни биометрик тасдиқлаш тизими ишга туширилмоқда.

Трамп: «Мен энди нималар рўй беришини дарҳол тушундим»

Доналд Трамп Украинанинг стратегик авацияга ҳужумлари ортидан Россиянинг кескин жавоб беришини тахмин қилганини айтди.

Россия аэродромларига ҳужум қилган дронларни ташиган юк машиналари ҳайдовчиларининг ҳеч нимадан хабари бўлмаган

Бу ҳақида Украина президенти маьлум қилди.

Хитойда COVID-19 дан хавфлироқ янги вирус аниқланди

Хитойда HKU5-CoV-2 деб номланган янги вирус қайд этилди. Ҳозирча у фақат кўршапалаклар орасида тарқалмоқда, бироқ штаммлардан бири инсонларга юқиши мумкинлиги аниқланган.

АҚШ сенаторлари Россия қайта қуролланишини англамаптиди — Фридрих Мерц

Германия канцлери Фридрих Мерц АҚШ Конгрессидаги айрим сенаторларни Россиянинг қайта ҳарбий қуролланиш ҳаракатларини тушунмасликда айблади. Унинг фикрича, улар Москва томонидан олиб борилаётган тайёргарлик кўламини ҳақиқий таҳдид сифатида қабул қилмаяпти.

Маск Трампга импичмент талаб қилди ва янги сиёсий партия тузмоқчи

Tesla раҳбари Илон Маск президент Доналд Трампни ношукурликда айблаб, унга нисбатан импичмент чақириқларини оммавий равишда қўллаб-қувватлади.

Россияда болаларга "энергетик" сотганлар учун 500 минг рублгача жарима белгиланди

Янги қонунга кўра, бундай ҳуқуқбузарлик учун: ▪️жисмоний шахсларга — 50 минг рублгача (8,1 млн сўм), ▪️мансабдорларга — 200 минг рублгача (32 млн сўм), ▪️компанияларга — 500 минг рублгача (81 млн сўм) жарима солинади.

Даҳшат! Жанубий Африкада "батут" 12 метр баландликка учиб кетди

Жанубий Африка Республикасида ичида болалар бўлган "батут" 12 метр баландликка учиб кетди.

Мумбай аеропортида қўл сумкасида 40 га яқин заҳарли илонлар билан Таиланддан учиб келган йўловчи қўлга олинди

Бу ҳақда якшанба куни кечқурун Ҳиндистон божхона хизмати хабар берди.

Тошкент вилоятида эшак гўштидан сомса тайёрлаб, сотганларга ҳукм ўқилди

Маълум қилинишича, Нурафшон шаҳрида фуқаро ўндан ортиқ эшакни сўйиб, сотиб келган.

Туркманистондаги “Дўзах дарвозаси” ёниши уч баравар камайди

Бу ҳақда “Туркменгаз” давлат концернига қарашли Табиий газ илмий-тадқиқот институти лабораторияси мудири Ирина Лурьева TESC 2025 халқаро конференциясида маълум қилди, деб хабар беради РИА Новости.

Зеленский: "Россия кейинги ҳарбий ҳаракатларга тайёргарлик кўрмоқда"

Украина президенти Владимир Зеленский АҚШга сафар қилган украин делегациясининг ҳисоботларини эшитди, деб хабар берилади унинг Telegram-каналида.

Ҳиндистонда энг баланд темир йўл мости очилди. У 20 йилдан ортиқ вақт қурилган

у Эйфель минорасидан 35 метр баланд.

Европа Украинани АҚШсиз қўллаб-қувватлашга қодирлигини эълон қилди

Қўшма Штатлар Киевга ҳарбий ёрдамни тўхтатишга қарор қилган тақдирда ҳам Европа Украина қаршилигини қўллаб-қувватлашга қодир, деди Германиядан қурол-яроғ етказиб беришни мувофиқлаштириш учун масъул немис генерали Кристиан Фрейдинг Реутерс агентлигига.

Ғарб Украинадаги вазият умидсиз эканини эълон қилди

Бу ҳақда иқтисодчи Филипп Пилкингтон Х ижтимоий тармоғида ёзди .

ПМC Wагнер Африка мамлакатидан чиқишини эълон қилди

Бу ҳақда Лента.руъга компания матбуот хизмати хабар берди.

Келажакдаги фалокат сабаби сифатида янги вирус номланди

АҚШ олимлари янги коронавирус ҲКУ5-CОВ-2 ни топдилар, у одамларни юқтиришдан атиги битта мутатсион бўлиши мумкин. У Хитойда кўршапалак намуналаридан ажратилган ва тадқиқотга кўра, маълум ўзгаришлар билан инсон ҳужайраларига кириб боришга қодир. Натижалар Натуре Cоммуниcатионс журналида чоп этилган .

12 мамлакатда 20 киши болаларни жинсий савдоси иши бўйича ҳибсга олди

“Репорт” Euronews телеканалига таяниб хабар беришича , ҳибсга олинганлар орасида Европа, АҚШ ва Лотин Америкасидан келган тиббиёт ходими ва икки нафар ўқитувчи бор.

Россиянинг Киевга ракеталар ва дронлар билан зарба бериши оқибатида 4 киши ҳалок бўлди

6 июн тонгида Россия томонидан Украина пойтахти Киевга ракеталар ва дронлар ёрдамида кучли ҳужум уюштирилди. Ҳужум оқибатида камида тўрт киши ҳалок бўлди, яна 20 нафар одам турли тан жароҳатлари билан жабрланди.

Италияда футболчига саратон касаллигини тилаган ҳакам икки йилга футболдан четлатилди

Бу ҳақда Gazzetta dello Sport нашри ёзмоқда.

Трамп ва Маск ижтимоий тармоқларда даҳанаки жангларга киришди

АҚШ президенти Доналд Трамп ва Tesla ҳамда SpaceX хўжайини, Ҳукумат самарадорлиги департаменти (DOGE)нинг собиқ раҳбари Илон Маск 5 июнь куни ижтимоий тармоқларда кескин можарога киришди. Трамп, хусусан, Маскнинг компанияларини субсидиялардан маҳрум қилиш билан таҳдид қилган ва Маск SpaceX Dragon космик кемаси фаолиятини зудлик билан тўхтатаётганини айтиб, жавоб қайтарган.

Ғазода Исроил армиясининг 4 нафар аскари ўлди

Бу ҳақда Al Arabiya хабар бермоқда.

Тошкент вилоятида эшак гўштини сотганларга 2 йил қамоқ жазоси тайинланди

Оҳангаронда тезкор тадбир пайтида 23 бош тирик ва 15 бош сўйилган эшак аниқланди.

GHF гуруҳи Ғазода ёрдам жойларини иккинчи кун ҳам ёпиқ қолдирди

Исроил ва АҚШ томонидан қўллаб-қувватланадиган GHF ташкилоти Ғазодаги ёрдам тарқатиш нуқталарини иккинчи кун ҳам очмаслигини эълон қилди. Бу қарор фожеали ҳужумлардан сўнг қабул қилинди.

Эрондан Нахчивон орқали Туркияга кетаётган юк машинасидан катта партия марихуана топилди

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Трамп 12 мамлакат фуқароларига АҚШга киришни тақиқлади

"Бизга зарар етказмоқчи бўлганларнинг мамлакатимизга киришига йўл қўймаймиз", деди Трамп.

Маск Х ижтимоий тармоғида Трампнинг янги қонун лойиҳасига қарши курашмоқда

Ушбу қонун лойиҳаси федерал харажатларни ва АҚШ давлат қарзини янада оширишни назарда тутади. Маск эса бошидан харажатларини 2 баравар камайтириш тарафдори эди.

Россиянинг зарбалари туфайли Украинанинг Суми вилоятидан 8 мингга яқин бола эвакуация қилинди

Бу ҳақда Шарқий Европа ҳисобот бюросига вилоят ҳарбий бошқармаси бошлиғи Олег Григоров маълум қилди .

Байден президентлик давридаги имзолари учун тергов қилинади

АҚШ президенти Доналд Трамп собиқ президент Жо Байденнинг руҳий саломатлиги яширилгани ва автокалам орқали қарорлар имзолангани ҳақида тергов ўтказишни буюрди. Байден эса бу айбловларни рад этиб, барча сиёсий қарорлар шахсан ўзи томонидан қабул қилинганини билдирди.

Исроил 2024 йилда 14 млрд долларлик ҳарбий шартномалар тузган

Ғазодаги урушга халқаро танқидлар кучайиб бораётган бир пайтда, Исроил 2024 йилда тарихдаги энг йирик мудофаа шартномаларини — қарийб 15 млрд долларлик келишувларни имзолади. Келишувларнинг ярмидан кўп қисмини Европа давлатлари ташкил этди.

Ҳиндистоннинг етти штатида кучли ёмғир, сув тошқини ва кўчкилар оқибатида 44 киши ҳалок бўлди

Мамлакатнинг шимоли-шарқида 29-майдан бери ёғингарчилик давом этмоқда.

Трамп Исроилга Ғазодаги геноцидни давом эттириш учун рухсат берди(ми)?

АҚШ шу тариқа Ғазода инсониятга қарши содир этилган жиноятларни қўллаб-қувватлашини очиқ тасдиқлаган.

Самарқанддаги трансформаторда ёнғин чиқди

Шунга кўра, 1 та ёнғин қутқарув экипажлари жалб қилиниб, воқеа жойига соат 14:31 етиб бориб, амалий ёрдам кўрсатилди.

Канада иммиграция қонунларини янада мураккаблаштирмоқда

Канада ҳукумати мамлакатда ноқонуний миграция ва жиноят оқимини чеклаш мақсадида янги, қаттиқроқ миграция қонун лойиҳасини тақдим этди. Унга кўра, бошпана сўровлари чекланиши ва миграция аризаларини кўриб чиқиш вақтинча тўхтатилиши мумкин.

Трамп: «Си Жинпинг билан келишув қилиш жуда қийин»

АҚШ ва Хитой савдо бўйича келишувига эришолмаслиги мумкин. Доналд Трамп Си Жинпингни «жуда қаттиқ» ва келишувга бориши қийин етакчи деб атади. Бу айниқса камёб металллар экспортидаги баҳслар фонида содир бўлмоқда.

НАТО Европа давлатларини ҳаво мудофаасини беш баробар кучайтиришга чақирди

НАТО Европа мамлакатларини Россия хавфига жавобан қитъадаги ҳаво мудофааси имкониятларини беш баробар оширишга чақирди. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги хабар берди.

Ҳиндистонда номаълум йиртқич ҳужуми оқибатида 6 киши ҳалок бўлди

NDTV телеканали хабарига кўра, Мадҳя-Прадеш штатида содир бўлган ҳодиса оқибатида ўндан ортиқ киши жароҳат олди, яна 6 киши ҳалок бўлди.

18 йил олдин йўқолган 3 ёшли қизалоқ қайтадан қидирилмоқда

Ўша пайтда у уч ёшда эди. Ҳодиса содир бўлган кечаси унинг ота-онаси дўстлари билан кечки овқатда бўлишган, қизалоқ эса меҳмонхона хоналарида уйқуда бўлган. Айни пайтда номаълум шахс уни олиб кетган.

Трампнинг набирасига "куёв" келди

"Куёв" кечқурун девордан ошиб ўтган.

Покистонда зилзила пайтида 200 дан ортиқ маҳкум қамоқхонадан қочиб кетди

Reuters агентлигининг хабар беришича, Покистоннинг Карачи шаҳрида жойлашган Малир қамоқхонасидан камида 216 маҳкум зилзила сабабли эвакуация пайтида қочиб кетган.

Францияда эркак масжиддан Қуръон ўғирлаб, уни эшик олдида ёқиб юборди

Бу ҳақда 3 июнь куни Рона департаменти масжидлари кенгаши сайтида хабар берилди.

Тошкентда 19 ёшли йигит осилган ҳолда топилди

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Яшнобод тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Россияда World of Tanks ўйинини яратган компания миллийлаштирилди — ОАВ

Россиянинг энг йирик IТ-ассоциациялари президент Владимир Путинга мурожаат билан чиқиб, бу ҳолат компанияни тортиб олишга уринишга ўхшашини айтган, бироқ бу мурожаат жавобсиз қолган.