1️⃣ Давлат хавфсизлик хизматининг Чегара қўшинлари ва Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ҳамда Ички ишлар органлари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда, Тожикистон Республикасидан Сирдарё дарёси орқали мамлакатимиз ҳудудига давлат чегарасини бузган ҳолда сузиб ўтган – Бекобод шаҳрида яшовчи, 1998 й.т. фуқаро қўлга олиниб, унинг ёнида бўлган 5 кг 31 гр “гашиш” моддаси процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.
2️⃣ Бошқа ҳолатда эса ДХХ Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ва божхона идоралари ҳамкорлигида пойтахтда фаолият юритувчи хусусий тиббий клиникалардан бирининг хонаси холислар иштирокида кўздан кечирилганда, мазкур шифохонада даволанаётган 1970 й.т. шахсга тегишли 1 кг 367 гр “гашиш” моддаси борлиги маълум бўлди.
3️⃣ ДХХ Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ва Ички ишлар органлари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда, Фарғона туманида истиқомат қилувчи, 1998 й.т. шахс муқаддам ўзининг жиноий шериги томонидан хуфия жойга қолдириб кетилган 1 кг 21 гр “гашиш” моддасини олган вақтида ушланди.
Шунингдек, унинг яшаш хонадонидан ҳам 2 гр “опий” моддаси ашёвий далил сифатида олинди.
Кўрилган чора-тадбирлар натижасида, унинг жиноий шериги ҳисобланган – Фарғона шаҳрида яшовчи, 1998 й.т. фуқаро ҳам қўлга олинди.
4️⃣ Навбатдаги ҳолатда эса олдиндан кузатувга олинган Фарғона вилоятининг Қўштепа туманида истиқомат қилувчи, 1999 й.т. фуқаро ўзининг “Нексия” русумли автомашинасида Марғилон шаҳри ҳудудида ҳаракатланиб кетаётиб автоуловдан 996 гр “гашиш” моддасини улоқтириб, воқеа жойидан қочишга уринган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
⚖️ Ҳозирда қонунбузарларнинг барчасига нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Fox News бошловчиси Брайан Килмид Можтаба Хоманаий янги олий раҳбар деб эълон қилинганидан кейин АҚШ президенти Доналд Трамп билан суҳбатлашганини хабар қилди.
Эрон Миллий хавфсизлик кенгаши котиби Али Лариджани Вашингтон "ўз хатосини тан олмагунча ва унга жавоб бермагунча", Теҳрон "АҚШни тинч қўймаслигини" маълум қилди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.
Сўнгги кунларда айрим оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда 2026 йил 9 март куни Исроилнинг Йехуд шаҳрида қурилиш майдонида содир бўлган ракета ҳужуми оқибатида ҳалок бўлган шахс ҳақида хабарлар тарқалмоқда.
Washington Post газетаси ҳам илгари Москва Эронга Яқин Шарқдаги Америка кучларига ҳужумлар учун разведка маълумотларини тақдим этаётгани ҳақида хабар берган эди.