"Манчестер Сити" қандай ҳолатда Усмон Дембеле билан шартнома имзолаши мумкинлиги маълум бўлди
"Манчестер Сити" франциялик ҳужумчи Усмон Дембеленинг эҳтимолий трансфери борасида "ПСЖ" билан музокараларни бошлади, деб хабар бермоқда Twelve Points нашри.
Манба берган маълумотларга кўра, музокаралар ташаббуси инглиз клуби бош мураббийи Пеп Гвардиола томонидан маъқулланган. Хабар қилинишича, "Манчестер Сити" франциялик футболчининг агенти билан аллақачон учрашув ўтказган ва унинг ёзги трансфер ойнасида жамоага ўтиш вариантини кўриб чиқмоқда.
Усмон Дембеленинг "ПСЖ" билан шартномаси 2028 йилнинг июнигача амал қилади, шу сабабли эҳтимолий трансфер учун клублар ўртасида жиддий музокаралар талаб этилади. Қайд этилишича, инглиз клуби келишувга бельгиялик вингер Жереми Докуни ҳам қўшиши мумкин.
Манбага кўра, "Манчестер Сити" Доку трансфер пакетининг бир қисмига айланиши мумкин бўлган алмашинув вариантини кўриб чиқишга тайёр. Бельгиялик футболчига Диего Симеоне бошчилигидаги Мадриднинг "Атлетико" клуби ҳам қизиқиш билдирмоқда.
Хабар қилинишича, агар Докунинг "Манчестер Сити"даги ўйин вақти чекланган бўлиб қолса, унинг ўзи ҳам клубни алмаштириш вариантини истисно қилмайди.
Жорий мавсумда Жереми Доку барча мусобақаларда 33 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 12 та голли узатмани амалга оширди. Усман Дембеле эса 27 та учрашувда қатнашиб, 12 та гол ва 7 та голли узатмани ўз ҳисобига ёзиб қўйди.
