Cўнгги йилларда Швецияда ноёб табиий ўрмонларнинг кесилиш даражаси кескин ошди, деб хабар беради АЗЕРТАДЖ.
Швеция ўрмон агентлигининг янги ҳисоботига кўра, агар ҳозирги тенденциялар давом этса, тоғ этакларидаги сўнгги муҳофаза қилинмаган қадимги ўрмонлар 25 йил ичида йўқ бўлиб кетиши мумкин. Ҳозирда бу ердаги ўрмон майдони тахминан 100 та футбол майдонига тенг.
Агентлик маълумотларига кўра, 2022 йилда 6 минг гектар ўрмон йўқ қилинган. Ҳар йили унинг майдони ошиб бормоқда ва энди у 26 минг гектарга етди. Бу ҳудудлар биологик хилма-хилликни ва ноёб турларнинг яшаш муҳитини сақлашда муҳим рол ўйнайди.
Ҳозирда тахминан 1,2 миллион гектар табиий ўрмонлар муҳофаза қилинмаган. Агар ўрмонларнинг кесилиши ва муҳофаза қилинишининг ҳозирги даражаси давом этса, чорак аср ичида 670 минг гектардан ортиқ ер йўқ бўлиб кетиши мумкин.
Мутахассислар йўқолган табиий ўрмонларни тезда тиклаб бўлмаслиги ҳақида огоҳлантирмоқда. Бундай экотизимларнинг шаклланиши юзлаб йиллар давом этади ва янги дарахтлар экиш эски табиий ўрмонларни тўлиқ ўрнини боса олмайди.
Ҳисобот муаллифлари биологик хилма-хилликни сақлаб қолиш учун муҳофаза қилинадиган ёки тикланган ўрмонлар майдонини сезиларли даражада ошириш зарур деб ҳисоблашади.
«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола Райан Шеркини Премьер-лиганинг мавсумдаги энг яхши футболчиси совринига номзод сифатида қараш керакми-йўқми, деган саволга жавоб берди.
Франция президенти Эммануэль Макрон ва Италия бош вазири Жоржа Мелонининг Париждаги учрашуви сиёсатчиларнинг ҳаддан ташқари яқин қучоқлашиши сабабли можарога айланди.
Англия Премьер-лигасининг 33-турида мусобақа пешқадами “Арсенал”дан 2:1 ҳисобида устун келган “Манчестер Сити” яна чемпионликка эришиш имконига эга бўлди.
Исроил ташқи разведка хизмати — Моссад раҳбари Давид Барнеа Эронга қарши операциялар давомида хизмат ходимларидан бири Исроилдан ташқарида ҳалок бўлганини маълум қилди.
Ushbu maqolada axborot texnologiyalari rivojlangan davrda Telegram messenjeri orqali amalga oshirilayotgan narkotrafikning zamonaviy usullari va ularga qarshi kurashishning dolzarb masalalari tadqiq etiladi. Maqolaning asosiy maqsadi — kiberfazoda anonimlikni saqlashga urinayotgan jinoiy guruhlarni aniqlashda qo‘llaniladigan raqamli kriminalistika (Digital Forensics) va ochiq manbalardan razvedka qilish (OSINT) metodlarini tahlil qilishdan iborat. Shuningdek, maqolada "zakladka" tizimi, kriptovalyuta orqali hisob-kitoblar va sun’iy intellekt yordamida shubhali botlarni filtrlash imkoniyatlari batafsil yoritilgan.
Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида Минтақавий экологик саммит — “RES 2026” ўз ишини бошлади (22–24 апрель). Ушбу форум давлатлар раҳбарлари, халқаро ташкилотлар, молиявий институтлар ва экспертлар ҳамжамиятини бирлаштириб, Марказий Осиёдаги экологик ҳамда иқлим муаммоларига ечим топиш учун энг йирик платформага айланди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистонга амалий ташрифи дастури доирасида 22 апрель куни Марказий Осиё мамлакатлари, Мўғулистон, Озарбайжон, Грузия ва Арманистон делегациялари раҳбарлари билан биргаликда Остона шаҳридаги “EXPO” халқаро кўргазмалар марказида ташкил этилган Минтақавий экологик саммит кўргазмасидаги миллий павильонларни бориб кўрди.
Нью-Йорк шаҳрида ЭКОСОС сессияси доирасида бўлиб ўтган сайловлар якунларига кўра, Ўзбекистон Республикаси 2027–2029 йиллар учун БМТнинг жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича комиссияси аъзолигига сайланди.
Украина президенти Владимир Зеленскийнинг маълум қилишича, Киевда отишма уюштириб, олти кишининг ўлимига сабаб бўлган шахс аввал ҳам жиноий жавобгарликка тортилган.
Ҳодиса жойидан Республика суд экспертиза маркази экспертлари, вилоят ИИБ эксперт криминалисти ва вилоят фавқулотда вазиятлар бошқармаси экспертлари томонидан ёнғиндан шикастланган буюмлар, алимун сим бўлаклари ва бошқа ашёвий далиллар олинган.