Хитой ва Марказий Осиё савдо ҳажми илк бор 100 миллиард доллардан ошди

Хитой ва Марказий Осиё савдо ҳажми илк бор 100 миллиард доллардан ошди

Бокуда CМТИ директори 2025 йил якунларига кўра, Хитой ва Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги савдо ҳажми биринчи марта 100 миллиард доллардан ошганини таъкидлади.

Жорий йилнинг 12–14 март кунлари Боку шаҳрида Низомий Ганжавий номидаги халқаро марказ томонидан ташкил этилган XIII Глобал Боку форуми бўлиб ўтди. Унинг ишида 400 га яқин хорижий вакиллар, жумладан, собиқ ва амалдаги давлат раҳбарлари, халқаро ташкилотлар аъзолари ва экспертлар иштирок этди.

Форум “Бўлинган дунёда кўприклар қуриш” шиори остида ўтди ва халқаро тизим трансформациясининг асосий тенденциялари, кўп томонламалик инқирози, глобал хавфсизлик ва барқарор ривожланиш масалаларини муҳокама қилишга бағишланди.

Тадбирнинг асосий иштирокчилари орасида Илҳом Алиев, Байрам Бегай, Яков Милатович, Жозе Рамуш Орта, шунингдек БМТ Бош котиби ўринбосарлари Мигель Анхель Моратинос ва Аманда Россбах, ЮНКТАД Бош котиби Ребека Гринспан, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори Тедрос Адханом Гебрейесус ва бошқалар бор эди.

Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти (SMTI) директори Элдор Арипов форум ялпи сессиясидаги нутқи ҳамда Озарбайжон ОАВларига берган шарҳларида Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги муносабатлар тарихий юксалиш босқичида эканини таъкидлади. У икки давлат ўртасидаги алоқаларни сиёсий ишонч, иқтисодий прагматизм ва узоқ муддатли манфаатларнинг мос келишига асосланган тизимли шериклик сифатида таърифлади.

Э.Арипов икки давлат раҳбарлари ўртасидаги ишончли шахсий муносабатларнинг юқори даражасини алоҳида қайд этди. Унинг таъкидлашича, бу ҳолат ўзаро ҳамкорликни янада чуқурлаштириш учун мустаҳкам сиёсий асос яратади.
“Икки томонлама кун тартиби изчил ва комплекс ривожланмоқда. Ўзбекистон–Озарбайжон ҳамкорлиги нафақат савдо, саноат ва энергетика каби анъанавий йўналишларни, балки рақамли технологиялар, инновациялар ва саноат кооперациясининг замонавий шакллари каби янги соҳаларни ҳам қамраб олади”, — деди SMTI директори.

“Хитой ва глобал бошқарув ташаббуси” сессиясидаги нутқида Э.Арипов глобал бошқарув тизими инқирози тобора чуқурлашиб бораётганига эътибор қаратди. Унинг сўзларига кўра, мавжуд халқаро механизмлар кўп ҳолларда дунёнинг етакчи давлатлари ўртасида келишилган қарорларни ишлаб чиқишни таъминлашга қодир эмас.

Шундай шароитда, дея таъкидлади у, халқаро ҳамжамият амалда жаҳон тизимининг келгуси ривожланиш йўлини танлаш бўйича жиддий танлов олдида турибди.
“Ёки кўп томонлама ҳамкорликнинг самарали механизмларини тиклашга эришилади, ёки жаҳон тартиби кучлар мувозанати ва стратегик тийиб туриш мантиғи асосида шаклланади”, — деди у.

Э.Ариповнинг фикрича, Хитой томонидан илгари сурилаётган ташаббуслар жаҳон тизимининг келажаги ҳақидаги халқаро муҳокамаларни ривожлантиришга муҳим ҳисса қўшади.

Унинг таъкидлашича, Хитой жаҳон тартибига нафақат муқобил қарашни, балки бошқарувнинг янги фалсафасини ҳам таклиф қилмоқда.
“Пекин универсал тамойиллар ҳақида гапирмоқда. Унга кўра, кичик давлатларнинг овози йирик давлатлар овози билан тенг аҳамиятга эга бўлиши, халқаро ҳуқуқ эса икки хил стандартларсиз қўлланилиши лозим”, — деди у.

Шунингдек, Э.Арипов Хитойнинг Марказий Осиёдаги роли тобора ортиб бораётганини таъкидлади. Унинг айтишича, сўнгги йилларда Хитой минтақанинг асосий иқтисодий ҳамкорига айланган.

Хусусан, 2025 йил якунларига кўра, Хитой ва Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги савдо ҳажми илк бор 100 миллиард доллардан ошган. Шу билан бирга, сўнгги ўн йил ичида минтақадаги Хитойнинг тўғридан-тўғри инвестициялари икки баробардан ортиққа ўсиб, қарийб 40 миллиард долларга етган.

Э.Арипов ҳамкорликнинг янги институционал архитектураси шаклланаётганига ҳам эътибор қаратди. Агар аввал ҳамкорлик асосан Шанхай ҳамкорлик ташкилоти доирасида амалга оширилган бўлса, ҳозирда “Марказий Осиё – Хитой” алоҳида формати шакллантирилди.

Инфратузилма ва транспорт боғлиқлигини ривожлантириш ҳам ҳамкорликнинг муҳим йўналишларидан бири ҳисобланади. Бу борада Хитой–Қирғизистон–Ўзбекистон темир йўли лойиҳаси мисол қилиб келтирилди. Ушбу лойиҳа Марказий Осиёни Каспий денгизи орқали Озарбайжон, Грузия, Туркия ва кейинчалик Европа бозорлари билан боғлашга хизмат қилади.

“Хитой иштирокида яратилаётган инфратузилма минтақанинг кенгроқ трансконтинентал тармоқларга интеграциялашувига ёрдам беради”, — деди SMTI директори.

Унинг фикрича, бундай ҳамкорлик моделининг узоқ муддатли муваффақияти лойиҳалар шаффофлиги, халқаро институтлар билан мувофиқлиги ва миллий ривожланиш стратегияларига ҳурмат кўрсатилишига боғлиқ.

Хулоса қилиб, Э.Арипов Марказий Осиё ҳозирда Россия, Хитой, Европа, Туркия ва Форс кўрфази мамлакатлари билан фаол ҳамкорлик қилиб келаётганини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, бу ҳамкорлик механизмлари бир-бирини тўлдириши ва давлатлар суверенитетини мустаҳкамлаши муҳим.

Маълумот учун:
Низомий Ганжавий номидаги халқаро марказ — халқаро муносабатлар, минтақавий хавфсизлик ва цивилизациялар ўртасидаги мулоқот масалаларига ихтисослашган Озарбайжоннинг етакчи таҳлилий марказларидан бири ҳисобланади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Абдуқодир Ҳусанов ота-онасига 330 минг долларлик вилла совға қилди

Бу ҳақда компания асосчиси Марат Хайруллаевич ўзининг шахсий Instagram саҳифасида очиқлади.

АПЛ учун даҳшатли туш: «Манчестер Сити» чемпион бўлса-да, кубок «Арсенал»га топширилиши мумкин

Англия Премьер-лигасида чемпионлик пойгаси кутилмаган ва «ноқулай» вазиятга яқинлашмоқда.

Zo'r TV бугун «Барселона» ва «Манчестер Сити» иштирокидаги ўйинларни жонли трансляция қилади

Zo'r TV телеканали бугун — 2026 йил 25-апрель, шанба куни қуйидаги кўрсатув ва трансляцияларни эфирга узатишни режалаштирган.

Гвардиола ҳимоячисининг ўйинидан ҳайратда: «У дунёнинг энг яхшиларидан бирига айланмоқда»

«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола жамоа ярим ҳимоячиси Матеус Нунеснинг янги позициядаги ҳаракатларига юқори баҳо берди.

Самарқандда икки нафар қиз васийси томонидан жисмоний ва руҳий зўравонликка учради

Болаларга етказилган тан жароҳати даражасини аниқлаш юзасидан суд-тиббиёт экспертиза тайинланган.

Эксперт Ҳусановни “Реал” юлдузидан юқори баҳолади

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов айни пайтда фаолиятидаги сезиларли ўсишни намойиш қилмоқда.

Абдуқодир Ҳусанов "Олимпия шаҳарчаси"даги инфратузилма билан танишди

Спорт вазирлиги, Миллий Олимпия ва Паралимпия қўмиталари раҳбарияти футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Англиянинг “Манчестер Сити” клуби ўйинчиси Абдуқодир Ҳусанов ҳамда отаси билан учрашиб, унинг яқин даврдаги режалари хусусида суҳбатлашди.

«Реал» Мбаппе билан хайрлашадими?

Матбуотда Мадриднинг «Реал» клубидаги ички муҳит билан боғлиқ муаммолар ҳақида яна хабарлар пайдо бўлмоқда.

Роналду жамоасига яна бир мегаюлдуз келади

Ҳужумчи Муҳаммад Салоҳ мавсум якунида «Ливерпуль»ни тарк этади. Бу ҳақда бир мунча вақт олдин расман эълон қилинган эди.

Зеленский Путиннинг Ғалаба байрами муносабати билан сулҳ эълон қилиш ғоясига муносабат билдирди

Украина лрезиденти Зеленский Владимир Путиннинг Ғалаба байрами муносабати билан сулҳ эълон қилиш ғоясига муносабат билдирди.

Уганда президентининг ўғли Туркиядан 1 млрд доллар ва энг гўзал қизни талаб қилмоқда

Уганда президентини ўғли, армия қўмондони Муҳузи Кайнеругаба Туркияга нисбатан баҳсли баёнот билан чиқди.

Жавоҳир Синдаров ва ижтимоий тармоқларни портлатган сурат

Бу лавҳа ҳар икки давлат фойдаланувчилари ўртасида қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди.

Теҳронда Олий раҳбар вафоти муносабати билан катта мотам маросими бўлиб ўтмоқда

Мотам санаси Эрон ва АҚШ ўртасида икки ҳафталик сулҳ бошланиши билан бир вақтга тўғри келди.

Миллионер! Ҳусанов “Сити”да жами қанча маош олади?

Франциянинг L’Équipe спорт нашри Англия Премьер-лигасидаги энг юқори маош олувчи 5 нафар футболчидан иборат рейтингни эълон қилди.

Гвардиола голда Ҳусановни айблади

«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола «Арсенал»га қарши кечган баҳсдаги (2:1) Жанлуижи Доннарумманинг хатоси ҳақида гапирди.

Андижонда маҳалла раиси ва ҳоким ёрдамчиси ушланди

Ҳозирда уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Трамп Путинга жавоб берди: аввал Украина, кейин Эрон

АҚШ президенти Дональд Трамп Россия президенти Владимир Путин билан телефон суҳбатида Украинада ўт очишни тўхтатиш масаласини муҳокама қилганини билдирди.

Россия-Украина урушига ёлланганлар ичида энг кўп ўзбекистонликлар ҳалок бўлмоқда

Тадқиқотда 2022 йилдан буён Россия камида 130 дан ортиқ давлат фуқароларини ҳарбий хизматга жалб қилгани айтилади.

Фарғонада педагог аёл аёвсиз калтакланди

Мазкур ҳолат шу куннинг ўзида туман ИИБ томонидан тегишли тартибда қайд этилган. Фуқаро Г.Х. нинг олган тан жароҳати оғирлик даражасини аниқлаш учун суд-тиббий экспертизаси тайинланди

Даҳшат: Сирдарёда иккинчи хотин бўлган аёл эрининг қонуний хотини ва унинг қизини пичоқлаб ўлдирди

Гумонланувчи аёл қўлга олинган, тергов прокуратура томонидан олиб борилмоқда.

Малида заиф альянс: жиҳодчилар ва сепаратистлар ҳамкорлиги кучаймоқда, аммо бирлик барқарор эмас

Мали ҳозирги йилларда энг жиддий хавфсизлик инқирозларидан бирини бошдан кечирмоқда.

Трамп Италия ва Испаниядан АҚШ қўшинларини олиб чиқиш билан таҳдид қилди

Дональд Трамп Италия ва Испаниядан норози эканини билдириб, ушбу давлатлардаги АҚШ ҳарбий контингентини олиб чиқиш масаласини кўриб чиқиш билан таҳдид қилди.

Тошкентда “Мусодара товарлар” канали маъмури ушланди

У ишонч қозониш учун расмий логотиплар ва сохта ҳужжатлардан ҳам фойдаланган.

Непалда жарликка қулаган жип ҳалокати қурбонлари сони 20 нафарга етди

Маълумотларга кўра, ҳодиса Ролпа туманидаги Джалджала ҳудудида содир бўлган. Автомобил Шарқий Рукумдан келаётган зиёратчиларни олиб кетаётган бўлган ва тоғли ҳудудда йўлдан чиқиб, тахминан 800 метр баландликдан қулаган.

Ғазода ўт очиш тўхтатилганидан бери болалар аҳволи қандай кечди ?

2025 йил 10 октябрдан кучга кирган ўт очишни тўхтатишдан сўнг:

Туркий Маданият ва Мерос Жамғармаси Президенти ҳамда Газиантеп Катта Шаҳар Ҳокими ўртасида учрашув бўлиб ўтди

2026 йил 27 апрель куни Туркий Маданият ва Мерос Жамғармаси Президенти, профессор Актоти Раимқулова хонимнинг Туркиянинг Газиантеп шаҳрига амалга оширган хизмат сафари доирасида Газиантеп Катта Шаҳар ҳокими Фотма Шаҳин хоним билан учрашув бўлиб ўтди.

Деновдаги қотиллик юзасидан 4 киши қўлга олинди

Ушбу моддага кўра, қасддан баданга оғир шикаст етказиш жабрланувчининг ўлимига сабаб бўлса, 8 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши қайд этилган.

2 вилоятда Афғонистондан контрабанда қилинган опийнинг катта партияси аниқланди

Автомашина холислар иштирокида кўздан кечирилганда, унинг мотор қисмидаги ҳаво фильтри остига яшириб қўйилган 993 гр “опий” моддаси процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

Исроил ҳужуми Ливанда бир оиланинг 5 аъзосини ҳалок қилди

Исроил томонидан амалга оширилган ҳаво зарбаси натижасида Ливанда бир оиланинг 5 нафар аъзоси ҳалок бўлди.

Франция фуқароларини Малини зудлик билан тарк этишга чақирди

Расмий Париж баёнотида мамлакатдаги хавфсизлик вазияти “ўта беқарор” деб баҳоланган.

“Ғарбий Европа Зеленскийнинг “ядровий шантажи” қурбонига айланиши мумкин”

РФ ТИВ вакили Мария Захарова Украин режими раҳбарининг ядро қуроли ҳақидаги баёнотларига муносабат билдирди.

Пентагон: АҚШ Эронга қарши операцияга 25 млрд доллар сарфлади

Бу ҳақда Пентагон вакили Жюль Хёрст маълум қилди.

Украина дронлари Перм ўлкаси ва Оренбург вилоятига ҳужум қилди

Маълумотларга кўра, Орск шаҳридаги "Орскнефтеоргсинтез" нефтни қайта ишлаш заводига ҳам ҳужум қилинган.

14 ёшли қизга шилқимлик қилган ППХ ходими ишдан олинди. ИИВ ҳолатни текширмоқда

Қизнинг акаси автомобилнинг давлат рақами 10 R077MB бўлганини, рулда эса ППХ ходими ўтирганини айтган.

Европа Иттифоқи Украинадаги можарони чўзмоқда, Россия эса кучаймоқда

Бу фикрни британлик ҳарбий таҳлилчи Александр Меркурис YouTube’даги чиқишида билдирди.

Зироат Мирзиёева Хиванинг янги яшил жамоат маконини барпо этишда иштирок этди

Яқин-яқингача бўш турган қарийб 8 гектарлик майдонга ҳудуднинг табиий-иқлим шароитидан келиб чиқиб танланган 3 минг тупдан ортиқ дарахт ва ўсимлик кўчатлари ўтқазилмоқда.

Тошкентда юк поезди 22 ёшли йигитни уриб юборди

Машинист темир йўлдаги одамни тахминан 500 метр масофадан пайқаган, бироқ поездни тўхтатишга улгурмаган.

Андижонда “Ҳаж” зиёратига юбормоқчи бўлган фирибгар ушланди

Тезкор тадбирда, у олдиндан 9 минг доллар олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

NАТО саммитлари қисқарадими? Иттифоқ ичидаги зиддиятлар ортида янги режа

Бу ҳақда Reuters манбаларга таяниб хабар берди.

Исроил Ливанда ҳужумларни кучайтирди: “Ҳизбуллоҳ” объектлари йўқ қилинмоқда

Исроил армияси Ливан жанубидаги амалиётларини давом эттириб, “Ҳизбуллоҳ” позицияларига навбатдаги зарбалар берди.