Яқинда матбуотда Аргентина ва Испания терма жамоалари ўртасидаги Финалиссимани Мадриддаги "Сантьяго Бернабеу" стадионида ўтказишга қарор қилингани ҳақида маълумот пайдо бўлди.
Дастлаб жамоалар Қатарда ўйнаши керак эди, бироқ у ердаги ҳарбий ҳаракатлар туфайли ҳозир ушбу минтақада хавфсизлик кафолатланмаган.
Аргентина футбол ассоциацияси Мадридда ўйнашдан бош тортди. Бунинг сабаби тушунарли — бунда Испания ўз майдони устунлигига эга бўлар эди. Журналист Гастон Эдулнинг ижтимоий тармоқларда хабар беришича, КОНМЕБОЛ Аргентина футбол ассоциациясининг ушбу рад жавобини қўллаб-қувватлайди.
Яқин вақт ичида аргентиналиклар Европадаги муқобил стадионларни таклиф қилиши кутилмоқда. Агар барча томонлар бир тўхтамга кела олмаса, Финалиссима қолдирилади. Испания ва Аргентина терма жамоалари ўртасидаги ўйин 27 март кунига режалаштирилган эди.
Fox News бошловчиси Брайан Килмид Можтаба Хоманаий янги олий раҳбар деб эълон қилинганидан кейин АҚШ президенти Доналд Трамп билан суҳбатлашганини хабар қилди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.
Эрон Миллий хавфсизлик кенгаши котиби Али Лариджани Вашингтон "ўз хатосини тан олмагунча ва унга жавоб бермагунча", Теҳрон "АҚШни тинч қўймаслигини" маълум қилди.
Қулаган самолёт бортида экипажнинг қанча аъзоси бўлгани ва уларнинг ҳозирги ҳолати ҳақида хабар берилмаган. Айни вақтда қидирув-қутқарув ишлари олиб борилмоқда.
Сўнгги кунларда айрим оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда 2026 йил 9 март куни Исроилнинг Йехуд шаҳрида қурилиш майдонида содир бўлган ракета ҳужуми оқибатида ҳалок бўлган шахс ҳақида хабарлар тарқалмоқда.
Washington Post газетаси ҳам илгари Москва Эронга Яқин Шарқдаги Америка кучларига ҳужумлар учун разведка маълумотларини тақдим этаётгани ҳақида хабар берган эди.
Жорий йилнинг 6 март куни Туркия ҳудудида ўлдирилган ва маълум вақт давомида қидирувда бўлган, асли самарқандлик 46 ёшли Дилафруз Чуллиеванинг жасади Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси ҳамда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги кўмагида Ўзбекистонга қайтарилди.