“Узлуксиз таълим тизимининг изоҳли луғати” ишлаб чиқилади

“Узлуксиз таълим тизимининг изоҳли луғати” ишлаб чиқилади

"Давлат таълим стандартлари ва давлат таълим талабларини ишлаб чиқиш ҳамда жорий этиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (157-сон, 27.08.2024 й.) қабул қилинди

🔰 Қарор билан Давлат таълим стандартлари ва давлат таълим талабларини ишлаб чиқиш ҳамда жорий этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

🗓 2024 йил 1 октябргача таълим соҳасидаги атамаларнинг халқаро даражада қабул қилинган атамаларга мувофиқлигини таъминлаган ҳолда "Узлуксиз таълим тизимининг изоҳли луғати" ишлаб чиқилади.

📝 Шунингдек, давлат таълим стандартлари, давлат таълим талаблари, ўқув режа ва дастурларини ишлаб чиқишда қуйидагилар инобатга олинади:

🔹тегишли таълим босқичи якунида таълим олувчиларда шаклланиши лозим бўлган компетенцияларни давлат, жамият ва меҳнат бозори талабларини инобатга олган ҳолда белгилаш;

🔹таълим турлари узлуксизлиги ва узвийлигини таъминлаш, мақсад ва вазифаларни таълим натижадорлигига йўналтириш;

🔹таълим олувчиларда атроф муҳитни асраб-авайлаш ва муқобил энергия манбаларидан самарали фойдаланиш масъулиятини шакллантириш.

📁 Таълим натижаларининг халқаро миқёсда тан олинишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистонда мавжуд таълим турлари ЮНЕСКОнинг "Таълимнинг халқаро стандарт таснифлагичи” даражалари билан мувофиқлаштирилади.

🔍 2024 йил 1 августгача dts.uz – Давлат таълим стандартлари ва давлат таълим талабларининг ягона очиқ муҳокама портали ишга туширилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!