Ўзини пайғамбар деб эълон қилган самарқандлик эркак ҳақида батафсил маълумот берилди

Ўзини пайғамбар деб эълон қилган самарқандлик эркак ҳақида батафсил маълумот берилди

Ижтимоий тармоқларда “Коронавирус вабосининг йўқолиши менга боғлиқ, Хитойдаги ўлим масканига бориб келишим керак”, – деган иддао билан чиққан фуқаро юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ходимлари суриштирув ишларини олиб боришди.

Тасвирдаги фуқаро 1962 йилда Самарқанд туманида туғилган Х.У. Самарқанд шаҳридаги маҳаллаларнинг бирида истиқомат қилади. 1980-1982 йилларда Афғонистон давлатида фуқаролик урушида ҳарбий хизматни ўтаган, ҳарбий хизмат давомида бош қисмидан жароҳат олиб, бош мия контузияси касаллиги билан даволанган.

Ҳозирда Х.У.нинг психологик ҳолатини текшириш учун Самарқанд вилоят Руҳий касалликлар диспансери мутахассиси кўригидан ўтказиш чоралари кўрилмоқда.

Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!