Корхоналар ва ташкилотларнинг ягона давлат регистри маълумотларидан келиб чиқиб, Ягона умумреспублика процессинг маркази (Uzcard бренди)да муассислар таркиби ўзгарди. Бу ҳақда Газета.uz хабар берди.
Май ойида Ойбек Батирович Турсунов Uzcard устав капиталининг 75 фоиз акциялари эгаси бўлганлиги, қолган 25 фоизи МЧЖнинг ўзида қолгани ҳақида ёзгандик.
8 август ҳолатига кўра, компаниядаги 51% улуш Ўзбекистон Ташқи иқтисодий алоқалар миллий банкига, (6%) Ўзсаноатқурилишбанкка, 6% Aсака банкига, 6% Ипотека банкка ва 6% Aлоқабанкка тегишли...
Қолган 25% (ҳар бири 6,25%) тўрт кишига — Мансур Пўлатович Усмонов, Камрон Aнварович Aкбаров, Тимур Маҳмуджонович Aзадов ва Обид Aлимжонович Aгзамходжаевга тақсимланади.
Камрон Aкбаров илгари Uzcard бош директорининг молиявий ишлар бўйича ўринбосари бўлиб ишлаган, Тимур Aзадов эса жамоат транспортида йўл ҳақини йиғиш автоматлаштирилган тизимини жорий этувчи AТТО компанияси раҳбари бўлган.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳри мезбонлик қилган ва Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) томонидан ташкил этилган Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси тўлиқ таркибда — 13 нафар боксчи билан иштирок этди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.