Ўзбекистоннинг Владивостокдаги Бош консуллигида ўзбек диаспорал ташкилотлари раҳбарлари билан учрашув бўлиб ўтди

Ўзбекистоннинг Владивостокдаги Бош консуллигида ўзбек диаспорал ташкилотлари раҳбарлари билан учрашув бўлиб ўтди

Ўзбекистон Бош консуллигида Россиянинг Приморск ўлкасидаги ўзбек диаспорал ташкилотлари раҳбарлари билан учрашув ташкил этилди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Мулоқотда ўзбек диаспорал ташкилотлари билан ҳамкорлик алоқаларини кучайтириш, Россиянинг Узоқ шарқ федерал округида вақтинча меҳнат қилаётган ва олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган ватандошларимизнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш масалалари хусусида фикр алмашилди.

Йиғилганларга Ўзбекистонда олиб борилаётган хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграция тизими орқали меҳнат мигрантларини иш билан таъминлаш, уларни ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вазифалар ҳақида сўзлаб берилди.

Диаспора ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорликда меҳнат мигрантлари ва талаба ёшлари ўртасида тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш, Ўзбекистоннинг имижини янада ошириш бўйича маданий-маърифий тадбирларни биргаликда ташкил этиш тўғрисида келишиб олинди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!