Ўзбекистон элчихонаси кўмагида соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов ва Италиянинг Ломбардия соғлиқни сақлаш ҳудудий маслаҳатчиси Гвидо Бертоласо ўртасида онлайн учрашув ташкил этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА.
Элчи Отабек Акбаров Ломбардия ҳудуди соғлиқни сақлаш соҳасида илғор замонавий тажрибага эгалигини қайд этган ҳолда, Ўзбекистон учун Италия тажрибасини жорий қилиш муҳимлигини билдирди.
Амрилло Иноятов Ўзбекистон тиббиёт, тиббий таълим ва фармацевтика соҳаларида Италия тажрибасини жорий этиш мақсадида бир қатор муҳим таклифлар, жумладан икки мамлакат соҳа вакиллари, етакчи компаниялари иштирокида Ўзбекистонда тиббиёт ва фармацевтика саноати форумини ташкил этиш ташаббусини билдирди.
Соғлиқни сақлаш вазири Ўзбекистонда мавжуд соғлиқни сақлаш тизимини янада ривожлантириш бўйича тегишли учрашув ва музокаралар ўтказиш мақсадида Ломбардия делегациясини ташриф билан келишга таклиф қилди.
Ломбардия соғлиқни сақлаш ҳудудий маслаҳатчиси Гвидо Бертоласо билдирилган таклифларни катта қизиқиш билан қабул қилиб, Ломбардия илғор тажрибасини Ўзбекистонда жорий этиш бўйича ўзаро ҳамкорлик қилишга тайёр эканини маълум қилди.
Гвидо Бертоласонинг айтишича, Ломбардия соғлиқни сақлаш тизими инновацион тиббий ва жарроҳлик технологиялари кенг қўлланилиши, шифокорларни ўқитишнинг замонавий усулларидан фойдаланиш ҳамда илмий изланишлар олиб борилиши билан ажралиб туради.
Учрашув якунида муҳокама қилинган масалалар ижроси бўйича “Йўл харита”сини ишлаб чиқиш юзасидан келишувга эришилди.
Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирида ўқитувчилик қилиб келган аёл 2016 йили Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов номидан Самарқанд вилоятининг ўша пайтдаги ҳокими Зоир Мирзаевга сохта хат ёзиб, 700 минг доллар ундиришга уринган. Бу ҳақда “Миллий” телеканалидаги “Ўткир тергов” кўрсатувида маълум қилинди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
Исроилнинг 13 июн куни амалга оширган ҳаво ҳужумлари натижасида Натанзда жойлашган асосий ядровий заводидаги уранни бойитиш центрифугалари бутунлай йўқ қилинган бўлиши мумкин. АЭХА бу ҳодисани радиацион ва кимёвий ифлосланиш келтириб чиқарган жиддий авария сифатида баҳоламоқда.
АҚШ мудофаа вазири Пит Хегсет Яқин Шарқдаги марказий ҳарбий округ ҳудудига қўшимча ҳарбий кучлар ва воситалар юборилишини маълум қилди. Бу қарор Америка қўшинларини ҳимоя қилиш мақсадида қабул қилинган.
Миср давлатига қарашли MENA ахборот агентлиги хабар беришича, бу қўшма баёнот 16 июнь куни, Миср ташқи ишлар вазири Бадр Абделатти ташаббуси билан, Яқин Шарқ, Шимолий Африка ва Жанубий Осиёдаги ҳамкасблари билан кенгашлардан сўнг эълон қилинган.
86 ёшли Олий раҳбар Оятулло Али Ҳоманаий борган сари яккаланаётгани кўзга ташланмоқда. Унинг асосий ҳарбий ва хавфсизлик маслаҳатчилари Исроилнинг ҳаво ҳужумлари натижасида ҳалок бўлган, бу эса унинг яқин маслаҳатчилар доирасида катта бўшлиқ қолдириб, стратегик хато қилиш эҳтимолини оширмоқда.
Жиноятдан сўнг Зуев шериги билан бирга ўлдирилган одамнинг жасадини ўзига тегишли чорвачилик фермасида ҳайвонлар учун мўлжалланган кремация печида ёқиб юборган.
Исроил тарихидаги энг кўп хизмат қилган бош вазирнинг сиёсий фаолияти унинг шахсий миссияси — Исломий Республика Эрондан келаётган таҳдидлар ҳақида дунёга огоҳлик бериш билан белгиланган.
Шу билан бирга, Эрон расмийлари агар Тел-Авив агрессиясини тўхтатмаса, Теҳрон ҳарбий бўлмаган объектларни ҳам бомбардимон қилишни бошлаши мумкинлигини айтган