Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигида Тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси кўмагида “Citibank” (AҚШ) бир гуруҳ экспертлари томонидан маҳаллий мутахассисларнинг халқаро молия бозорида ишлаш малакасини оширишга қаратилган тренинг ўтказилди.
Машғулотда йирик компаниялар раҳбарлари, фонд бозори иштирокчилари, тегишли вазирлик, идоралар ва тижорат банклари вакиллари иштирок этди.
Семинар доирасида биржа савдоси соҳасида нафақат энди иш бошлаган, балки тажрибалилар ҳам тез-тез дуч келадиган муаммолар ҳақида сўз борди. Хусусан, қарз ва акциядорлик воситаси эмиссиясини ташкил этиш, жумладан акцияни фонд бозорига илк бор чиқариш, депозитар тилхатни чет эл фонд биржасига қимматли қоғоз савдоси воситаси сифатида тақдим этиш, шунингдек қимматли қоғоз эмиссиясининг ҳуқуқий хусусияти ҳақида батафсил маълумот берилди.
“Citibank” 1812 йилда ташкил этилган энг йирик халқаро банк бўлиб, молиявий хизмат соҳасидаги йирик халқаро корпорация – “Citigroup” бўлинмаси ҳисобланади. 2007 йил март ойидан бошлаб холдинглар орасида AҚШнинг энг йирик банки сифатида тан олинган. Дунёнинг 100 дан ортиқ мамлакатида фаолият юритади.
Тренинг жорий йил сентябрь ойида давлатимиз раҳбарининг Aмерика Қўшма Штатларига олий даражадаги ташрифи якуни бўйича эришилган келишувлар ижроси доирасида ташкил этилди. Ташриф доирасида “Citibank” вакиллари билан ўтказилган ишчи учрашувда банк-молия соҳасини ривожлантиришга қаратилган ўзаро манфаатли ҳамкорлик кўламини кенгайтириш, қимматли қоғозларнинг фонд бозоридаги жозибадорлиги ва ликвидлигини оширишнинг самарали воситасини жорий этиш, шунингдек Ўзбекистон капитал бозорига хорижий инвесторларни жалб қилиш юзасидан келишувга эришилди.
Тренингда “Citibank” бошқарувчи директорлари Кайхан Копмаз ва Aрмин Линдтнер сўзга чиқди. Иштирокчилар билан халқаро молия бозорида ишлашдаги инновацион усуллар билан ўртоқлашди.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳри мезбонлик қилган ва Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) томонидан ташкил этилган Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси тўлиқ таркибда — 13 нафар боксчи билан иштирок этди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.