Ўзбекистонликлар Латвияга ишга таклиф қилинмоқда

Ўзбекистонликлар Латвияга ишга таклиф қилинмоқда

Ўзбекистон фуқаролари Латвияга ишга таклиф қилинмоқда. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар берди.

Унга кўра, Латвияда пайвандчиларга 1000 евродан ортиқ иш ҳақи таклиф этилмоқда. Номзодлар учун қуйидаги талаблар қўйилган:

  • МIG, МАG, ТIG, ТUV, MMA технологиясида пайвандлаш кўникмаси ва пайвандлаш бўйича сертификат ёки диплом;
  • пайвандчилик бўйича камида 3 йиллик тажриба;
  • рус тилида эркин мулоқот қилиш (инглиз тилини билиш устунлик беради);
  • 22-45 ёш;
  • судланмаган;
  • жисмонан соғлом;
  • синов муддати 3 ой.

Афзалликлар:

  • иш ҳақи ойига 1080 евро (солиқлар ушлангандан кейин);
  • аэропортдан яшаш жойигача трансфер;

Қуйидагилар фуқаро ҳисобидан:

  • турар жой;
  • озиқ-овқат;
  • суғурта;
  • авиачипта;
  • агентлик харажатлари.

Рўйхатдан ўтиш

Рўйхатдан ўтиш жараёни 16 апрель соат 15:00 дан 26 апрель соат 15:00 гача давом этади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!