Боливиянинг Сукре шаҳрида ўтказилган 37-Халқаро информатика олимпиадаси (IOI-2025) якунига етди ҳамда расмий натижалар эълон қилинди. Якуний натижаларга кўра, Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари 1 та бронза ҳамда илк маротаба кумуш медалига сазовор бўлди.
Натижалар қуйидагича:
Асилбек Суннатов — 378.82 балл билан кумуш медал соҳиби бўлди;
Улуғбек Раҳматуллаев — 308.12 балл билан бронза медални қўлга киритди.
Шунингдек, ушбу олимпиаданинг якунловчи маросимида 2026 йилги Халқаро информатика олимпиадасини Ўзбекистон мезбонлигида ўтказиш ҳуқуқи расман топширилди.
Маълумот учун, 2023 йил 20 декабрда Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида АТ соҳасини ривожлантириш ва давлат бошқарувини рақамлаштириш бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида муҳим қарорлар қабул қилинган эди. Хусусан, 2026 йилда Халқаро информатика олимпиадаси илк бор Ўзбекистонда ўтказилиши белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йилда бўлиб ўтган 35-Халқаро информатика олимпиадасида ўзбекистонлик икки ўқувчи бронза медалларини қўлга киритган эдилар.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳри мезбонлик қилган ва Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) томонидан ташкил этилган Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси тўлиқ таркибда — 13 нафар боксчи билан иштирок этди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.