Буюк Британиянинг Лондон шаҳри рапид ва блиц йўналишлари бўйича ўтказилган жамоавий Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилди. Мусобақада дунёнинг 55 нафар жамоаси иштирок этди. Ўзбекистон терма жамоаси ҳам кучли таркиб билан совринли ўринлар учун кураш олиб борди. Мусобақада ўзбекистонлик етакчи гроссмейстерлар – Рустам Қосимжонов, Нодирбек Абдусатторов, Жавоҳир Синдаров, Нодирбек Якуббоeв, Шамсиддин Воҳидов, Афруза Ҳамдамова, Нилуфархон Имомқўзиева, ва Гулруҳбегим Тоҳиржонова қатнашди. Жамоага Сайдали Йўлдошев сардорлик қилди.
Мусобақанинг умумий мукофот жамғармаси 500 минг еврони ташкил этади. Шундан рапид йўналишига 310 минг, блиц йўналишига эса 190 минг евро ажратилган. Дастлабки уч кун давомида рапид баҳслари бўлиб ўтди. Ҳар бир жамоа 12 та баҳсда дона сурди.
Ўзбекистон терма жамоаси ҳал қилувчи учинчи кунги баҳсларда икки ғалаба, бир дуранг ва бир мағлубият қайд этди. 12-турдаги якуний ўйинда Нодирбек Абдусатторов франциялик кучли рақиб Алиреза Фирузжага қарши кечаётган партияда мағлубиятга яқин келганди, бироқ у даҳшатли камбекни амалга ошириб, ғалабага эришди. Бу натижа Ҳикару Накамура, Уэсли Со, Максим Ваше-Лаграв, Александра Костенюк каби кучли шахматчилар жам бўлган WR Chess Team устидан 3,5:2,5 ҳисобида зафар қучишга сабаб бўлди.
Шунингдек, Global Ramblers жамоаси 5:1, Исроил терма жамоаси 4,5:1,5 ҳисобида мағлуб этилган бўлса, Malcolm’s Mates ва Hexamind жамоалари билан 3:3 ҳисобида жанговар дуранг ўйнашди. Hexamind таркибида таниқли гроссмейстерларга қарши ўйинда Жавоҳир Синдаров амалдаги жаҳон чемпиони Володар Мурзин, Нодирбек Абдусатторов эса Левон Аронянни мағлуб этди. Рустам Қосимжонов ва Шамсиддин Воҳидов партияларини дуранг билан якунлади. Афсуски, Афруза Ҳамдамова ва Нилуфархон Имомқузиэва ўз рақибларига имкониятни бой берди.
Рапид йўналишидаги баҳслар якунида Ўзбекистон терма жамоаси 7 ғалаба, 3 дуранг ва 2 мағлубият билан 17 очко тўплади ва қўшимча кўрсаткичларга кўра 4-ўринни эгаллади. Худди шунча очко тўплаган Freedom жамоаси қўшимча коэффициентлар орқали бронза медалларини қўлга киритди. Team MGD1 жамоаси 21 очко билан жаҳон чемпионлигини қўлга киритди, Ҳехаминд Chess Теам эса 20 очко билан кумуш медал соҳибига айланди.
Ўзбекистон терма жамоаси рапид йўналишидаги иштирок учун 30 000 евро миқдорида мукофот пули билан тақдирланди.
Блиц йўналишида Ўзбекистон терма жамоаси саралаш босқичида барча 12 учрашувда ғалаба қозониб, 24 очко билан C гуруҳи ғолиби сифатида плей-оффга йўл олди. 1/8 финалда D гуруҳининг 4-ўриндаги Қозоғистоннинг Barys.kz жамоасига қарши икки баҳсда ҳам устунлик қайд этилиб, чорак финал йўлланмаси қўлга киритилди.
Чорак финалда Ниҳал Сарин бошчилигидаги Исроилнинг Ashod Elit Chess Club жамоасига қарши баҳсларда 3:3 ва 5:1 ҳисобида ғалаба қозонилди.
Ярим финалда Александр Гришук етакчилик қилган Қозоғистоннинг KazChess жамоасига қарши баҳсда биринчи ўйин 3:3 ҳисобида дуранг билан якунланди, иккинчи ўйинда эса қўшни жамоа 4:2 ҳисобида устун келди ва финал йўлланмасини қўлга киритди.
Учинчи ўрин учун беллашувда Hexamind жамоасига ҳар иккала учрашувда ҳам 2,5:3,5 ҳисобида имконият бой берилди. Натижада Ўзбекистон терма жамоаси яна 4-ўрин билан кифояланди.
Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоаси рапид ва блиц йўналишларидаги Жаҳон чемпионатини 4-ўринда якунлади. Рапид баҳслари учун 30 минг, блиц йўналиши учун эса 50 минг евро мукофот пули ишлаб топилди. Умумий мукофот пули 80 минг еврони ташкил этди.
Финалда KazChess жамоасини мағлуб этган WR Chess Team блиц бўйича жаҳон чемпионлигини сақлаб қолди.
ATTO компанияси хабар беришича, 3–4 декабрь кунлари амалга оширилган йўл ҳақи учун кечиктирилган тўловлар тизим томонидан ечиб олина бошлайди.
Сабаби техник носозликлар бўлиб, баъзи тўловлар аввалроқ ечилмай қолган. Қўрқманг! Бу хатолик эмас, фақат ўша кунларда сарфлаган ҳақиқий суммагина ечилади.
«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола «Брентфорд» устози Кейт Эндрюснинг биринчи бўлимида Абдуқодир Ҳусанов майдондан четлатилиши керак эди, деб ҳисоблаётгани ҳақида ўз фикрларини билдирди.
Ўзбекистон миллий терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Рауф Инилеев Жаҳон чемпионати олдидан терманинг имкониятлари, барқарорлик ва асосий футболчилар соғлиғининг аҳамияти ҳақида фикр билдирди.
“Ханэда” халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Япония Парламенти депутати Мунео Сузуки, ташқи ишлар вазири ўринбосари Оцуру Тэцуя ва бошқа расмийлар кузатиб қўйди.
РФ Мудофаа вазирлиги бекор қилиши мумкин бўлган шартномалар рўйхатида Германия, Полша, Руминия, Дания, Норвегия, Нидерландия, Хорватия, Белгия ва Чехия каби давлатлар билан “ҳарбий соҳада ҳамкорлик” тўғрисидаги келишувлар бор.
БМТ Бош котиби Антониу Гутерреш ўзининг матбуот хизмати орқали Ғазо сектори аҳолисининг тўртдан уч қисмидан кўпроғи озиқ-овқат етишмовчилиги хавфи остида эканлигини маълум қилди.
Россия Федерал хавфсизлик хизмати (ФХХ) Ростов вилояти бошқармаси жазони ижро этиш колониясида уч нафар Ўзбекистон фуқароси томонидан «режалаштирилган теракт»нинг олди олинганини маълум қилди.
Бу ҳужумлар Суриянинг марказий қисмида содир этилган террорчилик ҳужумида икки нафар АҚШ армияси аскари ва бир АҚШ фуқароси ҳалок бўлгани ортидан Доналд Трампнинг жавоб зарбаси ҳисобланади.
Ноқонуний орган савдосидан тушган маблағ гуруҳ аъзолари – сотувчилар, вербовщиклар ва уюштирувчилар орасида тақсимланади. Қора бозорда буйрак нархи Жанубий Осиёда $6 300, АҚШда $334 000гача бўлиши мумкин. Донорлар энг яхши ҳолда $1 000–$10 000 олади.
Буюк Британия Ташқи ишлар, Ҳамдўстлик ва тараққиёт масалалари вазирлиги (FCDO) 18 декабр куни санкциялар рўйхатини янгилаб, унга Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган тўртта компания ва тадбиркор Рустам Мўминовни киритди.
Россия Украинага қарши уруш бошлаган 2022 йилнинг феврал ойида президент Владимир Путиннинг босқин режасини Кремлдаги барча мансабдорлар ҳам бир овоздан қўллаб-қувватламаган. The New York Times газетаси суриштирувлари ана шундан далолат беради.
Исроил Сурия ҳудудининг бир қисмини оккупация қилиб турганига қарамасдан, Дамашқ ҳукумати билан хавфсизлик масалалари бўйича келишувга эришишга интилаётганини билдирди.