Ўзбекистонга Қозоғистон орқали Россия нефти етказиб берилади

“КазТрансОйл” АЖ март ойида Қозоғистон орқали Ўзбекистонга 25 минг тонна Россия нефтини ташишни режалаштирмоқда.
Қозоғистон компанияси матбуот хизмати хабарига кўра, нефть Омск-Павлодар-Чимкент йўналиши бўйича ташилади.
Таъкидланишича, 2023 йилда “КазТрансОйл” АЖ нефть қувурлари тармоғи орқали Россия нефтининг Ўзбекистонга транзит қилинадиган ҳажми 250 минг тоннани ташкил этиши кутилмоқда.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).