Ўзбекистондаги қатор археология ёдгорликлари ҳожатхона, иссиқхона қуриш учун қисман бузилгани аниқланди

Ўзбекистондаги қатор археология ёдгорликлари ҳожатхона, иссиқхона қуриш учун қисман бузилгани аниқланди

Прокуратура органлари томонидан Маданий мерос агентлиги билан биргаликда тарихий ёдгорликларни муҳофаза қилиш ва сақлашга қаратилган тизимли назорат тадбирлари натижасида бир қатор археология ёдгорликлари йўқотилиши олди олинди.

Бош прокуратура матбуот хизматининг хабар қилишича, ҳудудларда ўтказилган текширишларда 12 та археология ёдгорликларига зарар етказилгани аниқланди

Хусусан:

  • Қашқадарёда “Кофиртепа-2” (VII – XIII асрга оид) ёдгорлигининг 2,4 куб метр, “Бештерактепа”нинг (IX – XII) 6 куб метр ҳамда “Хонтепа”нинг (XI – XIII) 189 куб метр қисми уй-жой;
  • Жиззахда “Томошотепа-2” (IV – V) ёдгорлигининг 14 куб метр қисми ҳожатхона ҳамда “Қоратепа”нинг (V – VI) 30 куб метр қисми иссиқхона;
  • Сирдарёда “Ҳашартепа” (IX – XII) ёдгорлигининг 6,4 куб метр қисми ҳожатхона ва ҳаммом;
  • Навоийда “Ғазғонтепа” ёдгорлигининг 16 куб метр қисми мобил компания антеннаси, “Нонвойлартепа-2”нинг 5,3 куб метр, “Калтепа”нинг (V – VIII) 23 м3 ҳамда “Яшилтепа”нинг (III – XI) 20 куб метр қисми хўжалик иншоотлари;
  • Тошкент вилоятида “Номсизтепа-1” ёдгорлигининг 15 куб метр қисми ҳожатхона, “Номсизтепа-2”нинг 1,92 куб метр қисми иссиқхона қуриш учун қисман бузилган.

Юқоридаги жами 12 та ёдгорликка 8,3 миллиард сўмлик зарар етказилган бўлиб, ҳолат юзасидан, жиноят ишлари қўзғатилди.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилиб, назорат тадбирлари давом эттирилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!