2025 йилнинг биринчи ярмида мамлакат бўйлаб 5 мингга яқин шахс оиладаги зўравонлик, қарийб минг киши шаҳвоний шилқимликда айбланиб судланган. Яна 99 нафар шахс шахсий маълумотларни ноқонуний ошкор қилгани учун жавобгарликка тортилган.
Олий суд матбуот котиби Азиз Абидов маълумотига кўра, 2025 йилнинг январ–июн ойларида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 59−2-моддаси («Оиладаги (маиший) зўравонлик») бўйича 4952 киши судланган. Улардан 3200 нафарига жарима, 1752 нафарига эса маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
Шу даврда Жиноят кодексининг 126−1-моддаси билан 231 шахс жиноятда айбдор деб топилган. Улардан 65 нафари озодликдан маҳрум қилинган, қолган 166 нафар шахсга эса озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо белгиланган.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41−1-моддаси («Шаҳвоний шилқимлик қилиш») бўйича 986 шахс жавобгарликка тортилган. Улардан 358 нафарга жарима, 628 нафарга эса маъмурий қамоқ жазоси қўлланган.
Бундан ташқари, Жиноят кодексининг 141−3-моддаси («Шахснинг шаъни ва қадр-қимматини камситувчи ҳамда инсон ҳаётининг сир сақланадиган томонларини акс эттирувчи маълумотларни ошкор қилиш») бўйича 99 нафар шахс судланган. Улардан 24 нафарга озодликдан маҳрум қилиш, 75 нафарга эса енгилроқ жазо белгиланган.
2023 йил апрелида қабул қилинган қонунга кўра, ушбу моддалар Маъмурий ва Жиноят кодексларига киритилган. Қонун кучга кирганидан бери ўтган 9 ойда 9100 дан ортиқ шахс оиладаги зўравонлик учун жавобгарликка тортилган, 2024 йилда эса бу кўрсаткич 15 мингдан ошган.
Аввалроқ, хотин-қизларга нисбатан зўравонлик ҳолатларида 9 мингдан ортиқ шахс жазога тортилганлиги ҳафида хабар берган эдик.
Аввал хабар қилинганидек, шу йил 2 декабрь куни соат 10:49 да Гулистон шаҳрининг "Тараққиёт" МФЙ ҳудудида жойлашган овқатланиш шохобчасида содир бўлган ёнғин ҳақида тез тиббий ёрдам "Сall-маркази"га соат 11:13 да хабар келиб тушган.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Манбаларнинг айтишича, Франция расмийлари репарацион кредит ғоясини қўллаб-қувватласа ҳам, тижорат банкларидаги активлардан фойдаланишга қарши чиқмоқда, чунки кредиторлар Euroclear билан бошқа шартномавий мажбуриятларга эга.
"Бир неча кун давомида Қўшма Штатларда Украина Бош штаби раҳбари Андрей Гнатов билан биргаликда президент Доналд Трампнинг вакиллари Стив Уиткофф ва Жаред Кушнер билан музокаралар ўтказдик. Конструктив ҳамкорлик учун улардан миннатдорман", — деди Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши котиби Рустем Умеров музокаралардан сўнг.
Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати, жумладан, Исроил аскарларини Ғазо сектори ҳудудидан тўлиқ чиқариш шарти билан қурол ташлашга рози эканини маълум қилди, деб хабар берди ҳаракат етакчиси эксклавда.
Бугун, 7 декабр куни соат 08:57 да Қозоғистоннинг Актобе вилояти Айтекеби туманидан ўтган "Пермь-Тошкент" йўналишида ҳаракатланган “Yutong” йўловчи автобуси ён томонга ариққа ағдарилиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Ҳозирда ушбу шахсга нисбатан ЖКнинг 25,182-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг янги ҳисоботига кўра, ўтган йили дунё бўйича безгакка чалинганлар сони 282 миллион нафарни ташкил этган. Бу – 2023 йилга нисбатан 9 миллион нафар юқори кўрсаткич.
Al Arabiya телеканалига жума куни берган интервьюсида ҲАМАСнинг юқори мартабали расмийси ҳаракат Ғазо секторидаги бошқарувни эндиликда давом эттириш нияти йўқлигини маълум қилди. Унинг айтишича, ҲАМАС аллақачон Ғазони келгуси босқичда бошқариш учун технократлардан иборат махсус қўмитани тузишга розилик билдирган.
Бу “Толибон” муваққат ҳукумати томонидан рухсат берилган қатл бўлиб, уни тахминан 80 минг киши томоша қилган. Болага қотилни кечириш ёки стадионни тўлдирган оломон кўз ўнгида ўлим жазосини ижро этиш ўртасида танлов берилган.