Ўзбекистонда ташкилотлар ходимларида мол-мулк ва ер солиғи бўйича 738,4 млрд сўм қарздорлик мавжуд экани маълум бўлди.
Жисмоний шахслар томонидан мол-мулк ва ер солиғи солиқ даври учун 15 апрель ва 15 октябрга қадар тенг улушларда тўланиши лозим. Аммо корхона ва ташкилотларда ишловчи даромад манбаига эга бўлган ишчи-ходимларнинг ҳаммаси ҳам мол-мулк ва ер солиқлари тўловини белгиланган муддатда амалга оширмасдан келаётгани айтилди.
Жумладан, 2024 йил 18 апрель ҳолатига 243 256 ташкилотнинг 1,1 млн нафардан зиёд ходимида 1,4 млн солиқ объекти бўйича 738,4 млрд сўм (мол-мулк солиғи — 400,7 млрд сўм, ер солиғи — 337,7 млрд сўм) тўланмаган солиқ қарздорлиги мавжуд.
Шундан:
146,6 млрд сўм — бюджет ташкилотлари ходимлари;
23,2 млрд сўм — нодавлат-нотижорат ташкилотлари ходимлари;
568,6 млрд сўм — тижорат ташкилотлари ходимлари ҳисобига тўғри келади.
Тижорат ташкилотлари ходимларининг мол-мулк ва ер солиқлари бўйича қарздорлиги (соҳалар кесимида):
саноат соҳасидаги 29,9 мингта ташкилотда ишловчи 225,4 минг нафар ходимнинг солиқ қарзи — 133,8 млрд сўм;
савдо соҳасидаги 61,9 мингта ташкилотда ишловчи 110,7 минг нафар ходимнинг солиқ қарзи — 116 млрд сўм;
қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги соҳасидаги 64,8 мингта ташкилотда ишловчи 115,1 минг нафар ходимнинг солиқ қарзи — 107,5 млрд сўм;
қурилиш соҳасидаги 14,6 мингта ташкилотда ишловчи 77,1 минг нафар ходимнинг солиқ қарзи — 65,3 млрд сўм;
яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар соҳасидаги 13,7 мингта ташкилотда ишловчи 26,7 минг нафар ходимнинг солиқ қарзи — 30,5 млрд сўм;
ташиш ва сақлаш соҳасидаги 7,8 мингта ташкилотда ишловчи 42,7 минг нафар ходимнинг солиқ қарзи — 25,6 млрд сўм;
соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳасидаги 5,8 мингта ташкилотда ишловчи 14,8 минг нафар ходимнинг солиқ қарзи — 11 млрд сўм;
ахборот ва алоқа соҳасидаги 3,1 мингта ташкилотда ишловчи 14,4 минг нафар ходимнинг солиқ қарзи — 7,9 млрд сўм;
бошқа фаолият турлари соҳасидаги 24,2 мингта ташкилотда ишловчи 94,2 минг нафар ходимнинг солиқ қарзи — 71 млрд сўм.
Ходимларида солиқ қарзи кўп бўлган ташкилотлар топ-3 лиги:
“Навоий кон-металлургия комбинати” АЖ — 8,1 млрд сўм;
“Олмалиқ кон-металлургия комбинати” АЖ — 8 млрд сўм;
Спорт вазирлиги, Миллий Олимпия ва Паралимпия қўмиталари раҳбарияти футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Англиянинг “Манчестер Сити” клуби ўйинчиси Абдуқодир Ҳусанов ҳамда отаси билан учрашиб, унинг яқин даврдаги режалари хусусида суҳбатлашди.
Эронда кассетали бомбаларни зарарсизлантириш чоғида Ислом инқилоби соқчилари корпусининг (ИИСК) камида 14 нафар ҳарбий хизматчиси ҳалок бўлди, яна икки киши яраланди, деб хабар бермоқда «Tasnim» агентлиги.
Терговга қадар текширув давомида аниқланишича, жорий йилнинг февраль ойида ички ишлар органлари томонидан МЧЖ билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати бўйича жиноят иши қўзғатишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган
Айни дамда ҳолат Сурхондарё вилояти Экология бош бошқармаси Экополиция ходимларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан ва бошқа тегишли ташкилотлар билан бирга воқеа жойига чиққан ҳолда ўрганилмоқда.
Дональд Трамп Италия ва Испаниядан норози эканини билдириб, ушбу давлатлардаги АҚШ ҳарбий контингентини олиб чиқиш масаласини кўриб чиқиш билан таҳдид қилди.
Маълумотларга кўра, ҳодиса Ролпа туманидаги Джалджала ҳудудида содир бўлган. Автомобил Шарқий Рукумдан келаётган зиёратчиларни олиб кетаётган бўлган ва тоғли ҳудудда йўлдан чиқиб, тахминан 800 метр баландликдан қулаган.
2026 йил 27 апрель куни Туркий Маданият ва Мерос Жамғармаси Президенти, профессор Актоти Раимқулова хонимнинг Туркиянинг Газиантеп шаҳрига амалга оширган хизмат сафари доирасида Газиантеп Катта Шаҳар ҳокими Фотма Шаҳин хоним билан учрашув бўлиб ўтди.
Ушбу моддага кўра, қасддан баданга оғир шикаст етказиш жабрланувчининг ўлимига сабаб бўлса, 8 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши қайд этилган.