Ўзбекистонда қанча одам ишга муҳтож эканлиги айтилди

Ўзбекистонда қанча одам ишга муҳтож эканлиги айтилди

Ҳозирги кунда Ўзбекистонда меҳнатга лаёқатли аҳоли сони – 18 954 минг (ўсиш - 1,0%), банд аҳоли сони – 13 376 минг (ўсиш - 1,3%) нафарни ташкил этади. Расмий секторда бандлар – 5 403 минг кишини ташкил этиб (ўсиш - 3,4%), расмий бандликнинг умумий бандликдаги улуши 40,5%ни ташкил этмоқда. Иқтисодиётнинг норасмий секторида бандлар – 7 964 минг (59,5%), шу жумладан, хорижда ишлаётганлар – 2 365,4 мингни ташкил этади. Бу рақамлар Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Шерзод Кудбиев Олий Мажлисга берган ҳисоботида маълум бўлди.

Жорий йил биринчи чоракда ишсизлик даражаси 9,4 фоизни ташкил этди (ўтган йил шу даврда - 9,7%), 30 ёшгача бўлган ёшлар орасида – 15,3 фоиз, аёллар орасида – 13 фоиз. Энг юқори ишсизлик Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Қашқадарё, Самарқанд, Сирдарё ва Фарғона вилоятларида (9,7%) қайд этилган. Ишга муҳтож аҳоли сони – 1 миллион 391 минг киши.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!