Моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларнинг болаларини қишки кийим-бош тўпламлари, мактаб формаси ва ўқув қуроллари билан таъминлаш мақсадида 2020 йилнинг сентябрь ойида аҳолининг қуйидаги уч тоифасига бир марталик моддий ёрдамлар берилиши кўзда тутилган эди:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йилнинг 26 августдаги “Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ—4815-сон қарорига мувофиқ, бир марталик моддий ёрдам миқдори ҳар бир 16 ёшга тўлмаган болалари учун 500 минг сўм этиб белгиланган.
Молия вазирлиги — зарур маблағларни Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан маҳаллий бюджетларига ўз вақтида ажратиш;
Марказий банк тижорат банклари билан биргаликда — моддий ёрдам маблағларини тарқатиш учун нақд пул билан таъминлаш бўйича масъул этиб белгиланган.
Ҳар қандай ажратилган маблағларнинг ўз эгаларига етказиб берилиши ва тўғри ажратилганлиги текшириб, ўрганилиши зарур. Чунки, инсон омили аралашган жойда ҳар қандай нохуш ҳолатлар ёки ноқонуний ва ўзлаштириш ҳолатларига йўл қўйилиши мумкин.
Мазкур Қарорда белгиланган бир марталик моддий ёрдам тўловларининг манзилли етказиб берилиши бўйича Пенсия жамғармалари ва АТ “Халқ банки” филиаллари масъул ташкилот ҳисобланади. Давлат Молиявий Назорат Департаменти ҳамда унинг ҳудудий бошқармалари шунингдек, ҳудудий молия бўлимлари томонидан уларнинг қонунийлиги ва ўз эгаларига етказиб берилганлиги ўрганилади ва текширилади.
Бугунги кунда Республика бўйича бир марталик моддий ёрдам олувчи (фарзандлар сони бўйича) жами 330 668 нафар фуқароларга 165 334,0 млн сўм миқдоридаги маблағлар тўланиши режалаштирилган бўлиб, ушбу маблағлар жорий йилнинг 8 сентябрь куни Пенсия жамғармаси томонидан АТ “Халқ банки” ва бошқа тижорат банкларига тўлиқ молиялаштирилди.
Қарор ижросини таъминлаш мақсадида Пенсия жамғармаси томонидан август ойида 8 470 нафар ногиронлик муддати тугаган болаларнинг ногиронлик муддатлари ва 41 277 нафар сентябрь ойида ўқишни давом эттираётган 16 ёшдан катта боқувчисини йўқотган болаларнинг пенсия ёки нафақа муддатлари узайтирилиб, кетма-кет уч ой давомида вақтинча уйда йўқлиги ҳамда 6 ой муддатда пенсия жамғармасига келмаган 403 нафар шаҳсларнинг пенсия ёки нафақа тўловлари тўҳтатилмагани ҳолда жорий ой тўлов қайдномаларига киритилди.
Молиялаштирилган маблағлардан 116 812,3 млн. сўми ёки 71 фоизи нақд пул шаклида ва 48 521,7 млн.сўми ёки 29 фоизи эса тижорат банкларда очилган банк пластик карталари орқали олувчиларни ташкил қилади. (жадвал илова қилинади).
Бугунги кунда (15.09.2020 йил) моддий ёрдам сифатида тўлаш учун ажратилган 165 334,0 млн сўм миқдоридаги маблағлар тўлиқ молиялаштирилган ҳамда 162 562,4 млн.сўми (98%) фуқароларга манзилли етказиб берилиши таъминланди.
“UzAuto Motors” 2025 йил 21 июлдан бошлаб мижозларга Chevrolet Onix, Tracker ва Damas моделдаги автомобилларни янги шартларда харид қилиш имконини тақдим этмоқда.
Россия иккиламчи бозорида Ўзбекистонда йиғилган Chevrolet Cobalt (ушбу модел Ravon R4 номи остида сотилмоқда) машинасининг ишончлисини топиш мумкин, деди «За Рулём» журналининг автоэксперти Сергей Зиновьев.
АҚШ президенти Дональд Трамп БРИКС мамлакатларига қўшимча бож солиқлари билан таҳдид қилиб, агар улар АҚШга қарши ягона фронт тузса, бундай бирлашув “тезда тугатилишини” айтди.
АҚШнинг Исроилдаги элчиси Майк Хакаби Исроил ҳукуматининг масиҳий ташкилотлар ва уларнинг хорижий ходимларига нисбатан ҳаракатларидан жиддий норозилик билдирди.
Санкциялар таркибига қурол етказиб беришни тўхтатиш, ҳарбий ҳамкорлини якунлаш, суд орқали жавобгарликни кучайтириш, шунингдек, Исроил компанияларга нисбатан иқтосодий чекловлар жорий этиш каби бандлар киради.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган, ўзини гўёки дефектолог-психолог деб атаган Д.Ж дудуқланган болаларни сўкиниш ва қўрқитиш усулида даволашга урингани акс этган видеохабар бўйича Болалар омбудсмани 2024 йилнинг якуни ва 2025 йил январ ойида ўрганиш олиб борган ва бу ҳақда жамоатчиликка маълумот берган.
Ўзбекистон Республикаси Экология вазирлиги ва унинг ҳузуридаги Давлат экологик экспертиза маркази, шунингдек, оммавий ахборот воситалари вакиллари учун Озарбайжонга пресс-тур ташкил этилди. Пресс-тур давомида журналистлар “Sea Breeze” компаниясининг Боку шаҳридаги фаолияти билан яқиндан танишдилар ва унинг халқаро экологик стандартларга қай даражада мос келиши ўрганилди.
Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасининг Оҳангарон туман бўлими бошлиғи маҳаллий фуқаронинг йўқолган меҳнат дафтарчасини тиклаб, уни ёшга доир пенсияга чиқариб бериш эвазига 1500 АҚШ долларини пора сифатида олган вақтида унинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди.
2025 йил 14 июль куни Исроил армияси Ғазо секторидаги бир нечта ҳудудларга кенг кўламли ҳаво ва артиллерия зарбаларини амалга оширди. Маҳаллий тиббий манбалар ва гувоҳларга кўра, ушбу ҳужумлар натижасида камида 11 фаластинлик ҳалок бўлган, ўнлаб тинч аҳоли жароҳатланган.
Маҳаллий манбаларга кўра, тўқнашувлар ҳар икки томон вакилларининг бир-бирларига тегишли автомашиналарни олиб қўйиши ортидан бошланган. Низо тез орада оғир қуроллар қўлланилган шафқатсиз жангларга айланди.
Украинага қарши урушда Россия армияси сафида жанг қилган 66 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди. Уларнинг кўпчилиги қамоқдан озодликка чиқиш умиди билан урушда қатнашган. BBC ва «Медиазона» манбаларига кўра, улар асосан «Вагнер» гуруҳи орқали фронтга юборилган.
Япония жануби-ғарбидаги Токара ороллари атрофида июн охиридан буён 1,9 минг мартадан кўпроқ зилзила қайд этилгани ҳақида мамлакат бош метеорология бошқармаси маълум қилди.
Бу ҳақда Трамп NBC News телеканалига берган интервьюсида маълум қилган ва АҚШ, НАТО ҳамда Украина ўртасидаги янги ҳарбий ёрдам келишувининг тафсилотлари билан ўртоқлашган.
АҚШнинг президенти Дональд Трамп 2024 йилдаги ҳомийлар йиғилишида сўзлаб, Россия президенти Владимир Путинни Украинага ҳужум қилмаслик учун Москвага бомба ташлаш билан таҳдид қилганини маълум қилди.
БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси (ЮНФПА) маълум қилишича, Ғаза секторида тахминан 50 минг ҳомиладор ва эмизикли аёл бир неча кундан бери овқатга етиб бормай, жуда оғир шароитда яшамоқда.
Россия президенти Владимир Путин Роман Старовойтни транспорт вазири лавозимидан озод қилгач, у ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Фожиага нима сабаб бўлган?
Исроил томонидан қўзғатилган гуманитар инқироз, Ғазога нисбатан кучайтирилган блокада ва инсонпарвар ёрдамларнинг киришини тўсиш билан янада оғирлашмоқда.
Техасда кучли ёмғир ва Гвадалупе дарёсининг тошиб кетиши оқибатида юзага келган сув тошқини оқибатида камида 104 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда The New York Times нашри хабар берди.
Исроил армиясининг қамал остидаги Ғазо секторига қилган навбатдаги тонгги ҳаво ҳужумлари натижасида камида 10 фаластинлик ҳалок бўлди. Марҳумлар орасида бир чақалоқ ҳам бор. Яна кўплаб инсонлар жароҳат олди.