Ўзбекистонда кўп функцияли технологик боғ қурилади

Ўзбекистонда кўп функцияли технологик боғ қурилади

ТОШКЕНТ (Turon24) – Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида кўп функцияли “Оқлон” технологик боғи қурилади. Вазирлар Маҳкамасининг қарорида кўрсатилишича, боғ ҳудудида маҳсулот, материал ва комплект буюмларнинг янги турларини ишлаб чиқариш бўйича лойиҳалар амалга оширилади.

Қурилиш ҳудуди “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ ва “PSBCapital” МЧЖга даромад талаб қилмасдан берилади.

2019 йил 1 сентябрга қадар банклар ва лойиҳа ташаббускорлари сифатли, рақобатбардош импорт ўрнини босувчи маҳсулот ишлаб чиқаришни ташкил этиш учун инвестиция ажратишни таъминлашлари зарур.

Боғнинг умумий майдони 1,8 га бўлади. Ҳозирги кунда ушбу ҳудуд Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги спорт мутахассисларини илмий-услубий таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш марказига тегишли.

Manba: turon24. uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!