Ўзбекистонда давлат бюджети тўғрисидаги қонун билан 2025 йилда кўчмас мулк ва автотранспорт воситаларини ижарага берувчи жисмоний ва юридик шахслар учун ижара тўловининг энг кам ставкалари белгиланди. Ушбу ставкалар 2024 йилдагига нисбатан 10—12,7 фоизга ошди.
Турар жойни ижарага бериш бўйича энг кам ставка қуйидагича белгиланди (1 квадрат метр учун ойига):
Тошкент шаҳрида — 28 минг сўм (аввал 25 минг сўм эди);
Нукус шаҳри ва вилоят марказларида — 13,5 минг сўм (12 минг сўм эди);
бошқа аҳоли пунктларида — 5,5 минг сўм (5 минг сўм эди).
Нотурар жойни ижарага бериш бўйича энг кам ставка қуйидагича белгиланди (1 квадрат метр учун ойига):
Тошкент шаҳрида — 45 минг сўм (40 минг сўм эди);
Нукус шаҳри ва вилоят марказларида — 26,5 минг сўм (23,5 минг сўм эди);
бошқа аҳоли пунктларида — 11 минг сўм (10 минг сўм эди).
Енгил автомобилни ижарага беришнинг энг кам ставкаси ойига 858 минг сўм (780 минг сўм эди), микроавтобус, автобус ва юк автомобили учун 1 млн 705 минг сўм (1 млн 550 минг сўм эди) этиб белгиланди.
Ушбу ставкалар жисмоний ва юридик шахсларнинг мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадларига солиқ солиш мақсадида қўлланилади ҳамда кўчмас мулкдан текин фойдаланиш шартномаларига (бундан яқин қариндошлар ўртасидаги тузилган шартномалар мустасно) нисбатан татбиқ этилади.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳри мезбонлик қилган ва Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) томонидан ташкил этилган Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси тўлиқ таркибда — 13 нафар боксчи билан иштирок этди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.