Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'zbekcha
logo

Ўзбекистонда кредит таътиллари давомида ҳам фоизлар ҳисобланиши маълум қилинди

Ўзбекистонда кредит таътиллари давомида ҳам фоизлар ҳисобланиши маълум қилинди

Ўзбекистонда кредит таътиллари давомида кредитдан фойдаланганлик учун фоизлар ҳисобланишда давом этади, деб хабар бермоқда Марказий банк матбуот хизмати.

Эслатиб ўтамиз, коронавирус таъсирини юмшатиш бўйича чора-тадбирларга мувофиқ молиявий қийинчиликларга дуч келган тадбиркорлик субъектлари ва жисмоний шахсларга банклар томонидан ажратилган кредитлар бўйича тўловларни амалга ошириш учун 1 октябрга қадар имтиёзли давр берилган эди.

Марказий банк кредит ташкилотларининг қарз олувчиларига мурожаатида кредит бўйича тўлов муддатлари кечиктирилган даврда ҳам фоизлар ҳисобланишда давом этишини, ушбу фоизлар кечиктирилган муддат тугаганидан сўнг тўланилиши лозимлигини маълум қилди.

Таъкидланишича, ҳозирги кунда кредит бўйича тўловни амалга оширишга молиявий имконияти бўлган қарздорлар ўз кредитларини кредит шартномаларида белгиланган муддатларда сўндиришни давом эттириши лозим. Бу келгусида қарз олувчиларда қарз суммаси ошиб кетишининг олдини олиши мумкин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!