АҚШнинг тарифлари 2035 йилга бориб бюджет камомадини 2,8 триллион долларга қисқартиради

Трамп маъмуриятининг тарифлари келгуси ўн йил ичида бюджет тақчиллигини 2,8 триллион долларга қисқартиради, бироқ улар мамлакат иқтисодиётининг секинлашишига ҳам олиб келиши мумкин.
Бу ҳақда АҚШ Конгресси Бюджет бюроси баҳосида айтилган.
"АҚШ иқтисодиётига таъсирни ҳисобга олмаганда, тарифлар умумий бюджет тақчиллигини 3 триллион долларга қисқартиради", — дейилади ҳужжатда.
Шу билан бирга, нашрнинг таъкидлашича, тарифларнинг ошиши узоқ муддатли истиқболда АҚШ иқтисодининг секинлашишига олиб келади, жумладан, бошқа давлатлар томонидан АҚШ тарифларига нисбатан қўлланаётган жавоб чоралари туфайли. "АҚШ иқтисодиёти ҳажмидаги ўзгаришларни инобатга олган ҳолда, тарифлар умумий федерал бюджет тақчиллигининг 2,8 триллион долларга қисқаришига олиб келади”, — дейилади ҳужжатда.
Конгресснинг Бюджет бюроси, шунингдек, 2025-2026 йилларда инфляция ҳар йили 0,4 фоиз пунктга ошишини, бу эса уй хўжаликлари ва корхоналарнинг харид қобилиятини пасайишига олиб келишини тахмин қилмоқда.