Германиянинг Кёльн шаҳрида Иккинчи жаҳон урушидан қолган учта ҳаво бомбаси зарарсизлантирилди. Бу ҳақда WDR радиостанцияси хабар берди.
"Кёльнда минглаб одамлар ўз уйларига қайтишлари мумкин – Иккинчи жаҳон урушидан қолган учта бомба муваффақиятли зарарсизлантирилди", — дейилади мақолада.
Радиостанцияга кўра, зарарсизлантириш жараёни дастлаб режалаштирилганидан кўпроқ вақт талаб қилган. Сабаби эвакуация билан боғлиқ муаммо эди: бу Иккинчи Жаҳон уруши тугаганидан бери энг каттаси эди.
Шундай қилиб, операция давомида мутахассислар Рейн дарёси устидаги учта кўприкни ёпдилар, бу эса автомобиль ва темир йўл ҳаракатининг тўхтатилишига олиб келди. Кейинчалик Кёльндаги шаҳар вокзалининг иши тикланди.
Эслатиб ўтамиз, 4 июнь куни Кёльнда 20 минг аҳоли Иккинчи жаҳон урушидан қолган учта портламай қолган бомба туфайли эвакуация қилинган эди. Кейин хоҳловчилар вақтинчалик жойлаштириш пунктларига юборилди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
Англиядаги «Манчестер Сити» сафида тўлиқ мослаша олмаган Абдуқодир Ҳусанов «Барселона»га йўл олиши мумкин. Бу ҳақда Carpetas Blaugranas портали инсайдери Хуан Арриен хабар берди. У Гундўған ва Витор Рокенинг ҳам «Барселона»га ўтишини энг биринчи айтиб чиққан.
Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирида ўқитувчилик қилиб келган аёл 2016 йили Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов номидан Самарқанд вилоятининг ўша пайтдаги ҳокими Зоир Мирзаевга сохта хат ёзиб, 700 минг доллар ундиришга уринган. Бу ҳақда “Миллий” телеканалидаги “Ўткир тергов” кўрсатувида маълум қилинди.
Айни кунларда Америка Қўшма Штатларида Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Турнирда Илгиз Танташев бошчилигидаги ўзбекистонлик ҳакамлар бригадаси ҳам иштирок этишмоқда.
Исроил Ғазо сектори аҳолиси, хусусан, болаларни атайин оч қолдирмоқда, яъни очликдан қурол сифатида фойдаланмоқда. Defence for Children International ва Doctors Against Genocide ташкилотлари томонидан эълон қилинган “Бутун авлодларнинг оч қолдирилиши” ҳисоботида шундай хулоса илгари сурилган.
Арманистон суди уни “ҳокимиятни эгаллаб олишга чақиришда” айблаб ДХХ қамоқхонасига жойлаштирди. Шу вақтнинг ўзида унга тегишли бўлган "Арманистон электр тармоқлари" (АЭТ) компаниясини миллийлаштириш бошланди.