Европа комиссияси Сурия иқтисодиётини қайта тиклашни қўллаб-қувватлаш учун 175 миллион евро ажратилишини эълон қилди.
Бу ҳақда Дамашқда ташриф билан бўлган Европа Иттифоқининг Ўртаер денгизи бўйича аъзоси Дубравка Шуцка маълум қилди.
"Сурия ўз тарихида ҳал қилувчи паллада - можаролар билан қопланган ўтмишдан тинчлик, барқарорлик ва умидга асосланган келажакка ўтиш учун ҳақиқий имконият даври. Биз ушбу муҳим босқичда сурияликларни қўллаб-қувватлаш, уларга ўз мамлакатларини тиклаш, иқтисодиётни тиклаш, иш ўринлари яратиш ва барқарор, фаровон келажак учун пойдевор яратишга қатъий содиқмиз", деди у.
ЕК баёнотида Сурия давлат муассасаларини экспертлар, жумладан, бошқа мамлакатлар, жумладан Сурия диаспораси ёрдамида қўллаб-қувватлаш ҳақида сўз боради. Энергетика, таълим, соғлиқни сақлаш, қишлоқ хўжалиги каби соҳаларда ёрдам кўрсатилади.
ЕИнинг Суриядаги режалари орасида ўтиш даври адолатини тарғиб қилиш, жумладан, жазосизликка қарши курашиш, инсон ҳуқуқларини қўллаб-қувватлаш ва бедарак йўқолганларни тергов қилиш ҳам бор.
"Бундан ташқари, Комиссия Сурияни Ўрта ер денгизидаги ҳамкор давлатлар билан бир қатор муҳим ташаббусларга, жумладан, Erasmus+ таълим дастурига ҳамда минтақада ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган Ўртаер денгизи бўйича яқинлашиб келаётган янги пакетга интеграциялашувини фаол давом эттирмоқда”, — деди Шуйца.
Ўзбек тадбиркори Жаҳонгир Ортиқхўжаев Туркияда 550 млн долларлик йирик инвестиция лойиҳасини амалга оширмоқда. Бу лойиҳа икки давлат ўртасидаги иқтисодий ва маданий алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Ортиқхўжаевнинг фикрича, Ўзбекистон ва Туркия тадбиркорлари ўртасида ишонч ва дўстлик алоқалари юқори.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
Англиядаги «Манчестер Сити» сафида тўлиқ мослаша олмаган Абдуқодир Ҳусанов «Барселона»га йўл олиши мумкин. Бу ҳақда Carpetas Blaugranas портали инсайдери Хуан Арриен хабар берди. У Гундўған ва Витор Рокенинг ҳам «Барселона»га ўтишини энг биринчи айтиб чиққан.
Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирида ўқитувчилик қилиб келган аёл 2016 йили Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов номидан Самарқанд вилоятининг ўша пайтдаги ҳокими Зоир Мирзаевга сохта хат ёзиб, 700 минг доллар ундиришга уринган. Бу ҳақда “Миллий” телеканалидаги “Ўткир тергов” кўрсатувида маълум қилинди.
Россия президенти Владимир Путин Ички ишлар вазирлиги, Тергов қўмитаси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Адлия вазирлигида кенг кўламли лавозим алмашинувларини амалга оширди.
Давлат нефть корпорацияси Бадаловнинг “тўсатдан ўлими”га бағишланган пресс-релизда унинг раҳбарлигида “қисқа вақт ичида кенг кўламли илм-фанни талаб қилувчи лойиҳалар амалга оширилганини” таъкидлади
Исроил Ғазо сектори аҳолиси, хусусан, болаларни атайин оч қолдирмоқда, яъни очликдан қурол сифатида фойдаланмоқда. Defence for Children International ва Doctors Against Genocide ташкилотлари томонидан эълон қилинган “Бутун авлодларнинг оч қолдирилиши” ҳисоботида шундай хулоса илгари сурилган.
Арманистон суди уни “ҳокимиятни эгаллаб олишга чақиришда” айблаб ДХХ қамоқхонасига жойлаштирди. Шу вақтнинг ўзида унга тегишли бўлган "Арманистон электр тармоқлари" (АЭТ) компаниясини миллийлаштириш бошланди.
Исроил оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, АҚШ расмийлари Ғазо секторида отишмаларни тўхтатиш ва асирларни алмашиш бўйича келишувга эришиш мақсадида Исроилга босим ўтказишга тайёрланмоқда.
Шу билан бирга, NDMA келгуси 12 дан 24 соатгача мамлакатнинг катта қисмларига таъсир қилиши кутилаётган кучли ёмғир ва момақалдироқ ҳақида огоҳлантирди.
Россия томонидан Киевга уюштирилаётган ҳужумлар кучайгани сари, Украина пойтахтидан қочаётган фуқаролар сони ҳам ормоқда, деб ёзади Германиянинг NTV нашри.
Эрон расмийлари ушбу ҳужумларни халқаро ҳуқуқ ва журналистлар хавфсизлигига қарши жиноят сифатида баҳоламоқда. Ҳодисалар халқаро ҳамжамият томонидан кескин қораланиши мумкин.
Шовот тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими ходими ҳам ўзганинг ишончига кириб, ички ишлар органларидаги танишлари орқали унга ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб беришини айтиб, эвазига 1400 АҚШ доллари ва 1 млн 300 минг сўм олганлик ҳолати ҳужжатлаштирилди.