Франция ва Бельгия Россия газини тақиқлашдан аввал уни чуқур таҳлил қилмоқда.
Европа Иттифоқининг Россиядан суюқ табиий газ (ЛНГ) импортини тақиқлаш режасига Бельгия ва Франция эҳтиёткорлик билан ёндашмоқда. Иккала давлат ҳам ушбу санкцияни қўллаб-қувватлашдан бош тортди.
Маълум қилинишича, Брюссел Москва гази импортини тўлиқ тақиқлаш бўйича режа ишлаб чиқмоқда, бироқ бу ташаббус Европадаги Россия ЛНГсининг энг йирик икки харидори — бельгияликлар ва францияликларнинг қаршилигига учрамоқда.
Франция расмийлари ушбу чорани кўриб чиқишдан олдин тақиқнинг иқтисодий ва ҳуқуқий оқибатлари бўйича асосли маълумотларни талаб қилмоқда. Париж айни дамда Россия гази ўрнини босувчи муқобил энергия манбаларини топиш бўйича стратегия ишлаб чиқмоқда.
Бельгия ҳукумати эса санкциялар натижасида юзага келиши мумкин бўлган муҳим оқибатлар юзасидан махсус ҳисобот тайёрлаш ниятида. Шундан сўнггина улар якуний қарорга келишини билдирди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
Англиядаги «Манчестер Сити» сафида тўлиқ мослаша олмаган Абдуқодир Ҳусанов «Барселона»га йўл олиши мумкин. Бу ҳақда Carpetas Blaugranas портали инсайдери Хуан Арриен хабар берди. У Гундўған ва Витор Рокенинг ҳам «Барселона»га ўтишини энг биринчи айтиб чиққан.
Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирида ўқитувчилик қилиб келган аёл 2016 йили Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов номидан Самарқанд вилоятининг ўша пайтдаги ҳокими Зоир Мирзаевга сохта хат ёзиб, 700 минг доллар ундиришга уринган. Бу ҳақда “Миллий” телеканалидаги “Ўткир тергов” кўрсатувида маълум қилинди.
Арманистон суди уни “ҳокимиятни эгаллаб олишга чақиришда” айблаб ДХХ қамоқхонасига жойлаштирди. Шу вақтнинг ўзида унга тегишли бўлган "Арманистон электр тармоқлари" (АЭТ) компаниясини миллийлаштириш бошланди.
Исроил Ғазо сектори аҳолиси, хусусан, болаларни атайин оч қолдирмоқда, яъни очликдан қурол сифатида фойдаланмоқда. Defence for Children International ва Doctors Against Genocide ташкилотлари томонидан эълон қилинган “Бутун авлодларнинг оч қолдирилиши” ҳисоботида шундай хулоса илгари сурилган.
Исроил оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, АҚШ расмийлари Ғазо секторида отишмаларни тўхтатиш ва асирларни алмашиш бўйича келишувга эришиш мақсадида Исроилга босим ўтказишга тайёрланмоқда.