Ўзбекистонда газ қазиб олиш деярли 6 фоизга камайди

Ўзбекистонда газ қазиб олиш деярли 6 фоизга камайди

2024 йилнинг январь-февраль ойлари якунларига кўра, Ўзбекистонда 7,7 млрд. м газни ташкил этди, бу 2023 йилнинг шу даврига нисбатан 5,6 фоизга кам.

Бу даврда республикада газ конденсати ишлаб чиқариш 209,3 минг тоннадан 214,7 минг тоннагача ошди. Кўмир қазиб олиш 3,4 фоизга камайган бўлса, 659 минг тоннага, нефть қазиб олиш 7 фоизга қисқариб, 118,5 минг тоннани ташкил этди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!